Поп қироли Майкл Жексоннинг қўшиқлари тарихда абадий қолди. Шунинг учун ҳам дунёнинг турли бурчакларида яшовчи миллионлаб мухлислар афсонавий қўшиқчининг буюмларига эга бўлишни хоҳлашлари ажабланарли эмас.

Фото: People Talk

Маълум бўлишича, 90 йилларнинг бошида қўшиқчи паспортини йўқотиб қўйган. Шу туфайли уни алмаштириш учун анкета тўлдириш керак эди. Эндиликда ушбу анкетани «Moments In Time» дўконидан 75 000 долларга сотиб олиши мумкин.

Фото: TMZ

Артефактда Майклнинг 4 та полароид сурати ва хонанданинг асл имзоси билан тўлдирилган анкета мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Майкл Жексон 2009 йил 25 июнда 50 ёшида вафот этган. Хонанданинг ўлимга унинг шифокори томонидан буюрилган кучли дорилар дозасининг ҳаддан ташқари ошириб юборилиши туфайли юрак тўхташи сабаб бўлган.