• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Олтин тўп»—2021 га ким ҳақлироқ? Йилнинг энг муҳим соврини учун курашдаги 5 фаворит

    «Олтин тўп»—2021 учун даъвогарлар эълон қилинди ва кўпчилик мутахассислар унда кимга овоз беришини ҳам айтишга улгурди. Франциянинг L’Equipe нашри 30 нафар номзоддан совринни қўлга киритиш борасида бошқаларга қараганда яхшироқ имкониятларга эга бўлган беш футболчини тақдим этди. Нашрга кўра, соврин учун асосий кураш айнан улар орасида кечади.

    2018 йилда Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг узоқ йиллик «ҳукмронлигига» Лука Модрич чек қўйганди, шундай кейин 2019 йилда Месси ўзининг олтинчи «Олтин тўп»ини қўлга киритди. 2020 йилда эса соврин на Месси, на Роналду ва бошқа футболчига насиб этди, бунга коронавирус пандемияси йўл қўймади. «Ўзга сайёраликлар» бу йилги номзодлар қаторидан ҳам жой олган, бироқ бу сафар уларнинг рақобатчилари жуда жиддий.

    Карим Бензема

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Реал» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси айни дамда соврин учун асосий даъвогар бўлиб турибди. У нафақат клуб сафида, балки терма жамоада ҳам бирдек ажойиб ўйин намойиш этмоқда ва гол уришда ҳеч кимдан «уялиб» ўтиргани йўқ. Унинг яқинда УЕФА Миллатлар Лигаси финалида Испанияга урган голи ва жамоа билан мусобақа бош совринини қўлга киритгани ҳам бунинг тасдиғи бўлиши мумкин.

    Шу кетишда Бензема 33 ёшида «Олтин тўп»ни Францияга қайтариши мумкин, 1998 йилда Зинедин Зидан қўлга киритганидан кейин мамлакат футболчилари орасида ҳеч ким мазкур совринга эга чиқмаган. Карим бундан олдин ўн марта мукофотга номзодлар қаторига киритилган ва унинг энг яхши натижаси 2014 йилда 16-ўринни эгаллагани бўлган.

    Алоҳида таъкидлаш керак бўлган жиҳат, ҳеч бир футболчи 2021/22 йилги мавсумда Карим Бенземадан (10 та гол ва 7 та голли узатма) яхшироқ сермаҳсуллик кўрсата олгани йўқ. Шунингдек, бунга Миллатлар Лигасида Бельгия ва Испания дарвозасига урилган голларни ҳам қўшиш лозим. Миллатлар Лигасидаги ғалаба Бензема учун терма жамоадаги илк соврин бўлди. Бензема «Вальбуэна иши» туфайли 2015 йилдан 2021 йилгача «учранглилар» сафида ўйнай олмаганди.

    Лионель Месси

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Аргентиналик даҳо «Олтин тўп»нинг амалдаги соҳиби ҳисобланади (2019 йил). Месси, шубҳасиз, яна бир муваффақиятни кутмоқда ва унинг умидлари асосли: 2021 йилда Лео Аргентина билан Америка Кубогини қўлга киритди ва қитъа чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлди. Бироқ «Барселона»да ўтган мавсум у учун терма жамоадаги каби омадли келмади, шунга қарамай у каталонияликлар билан Испания Кубогига эга чиқди ва шахсий тўпламига навбатдаги Пичичи (Marca нашри томонидан Испания чемпионатида мавсум тўпурарига бериладиган мукофот) совринини ҳам қўшиб қўйди.

    Шунингдек, 2021 йил Лео учун ўзгариш йили ва янги синов бўлди. Ёзда у «Барселона»даги фаолиятини якунлаб, «ПСЖ»га кўчиб ўтди.

    Роберт Левандовски

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Бавария» ва Польша терма жамоаси ҳужумчисига нисбатан ўтган йили унчалик ҳам адолатли қарор чиқарилмади. 2020 йил, албатта, унинг йили бўлганди, «Олтин тўп»га ундан-да лойиқроқ номзод йўқ эди. Афсуски, France Football совринни беришдан бош тортди ва Левандовски ўзи муносиб бўлган эътирофсиз қолди.

    Роберт бу йили ҳам таслим бўлмади ва яна соврин учун асосий даъвогарлар қаторидан жой олди. Бу йил у «Бавария» билан учта совринни қўлга киритди — Бундеслига, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва Германия Суперкубоги. «Шахсий фронт»да ҳам полякнинг ишлари яхши ривожланди: Германия чемпионатида 29 учрашувда 41 та гол уриб, Герд Мюллернинг абадий рекордини янгилади. Бундай самарадорлик билан Левандовски ўз фаолиятида биринчи марта «Олтин бутси»ни қўлга киритди.

    Жоржиньо

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Асли келиб чиқиши бразилияликларга бориб тақаладиган итальян ғолибликка асосий даъвогарлардан яна биридир. Ва бу шунчаки ҳаводан олиб айтилаётган гаплар эмас: Жоржиньо 2021 йилда «Челси» билан Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди, кейин Италия терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлди ва шундан сўнг яна «аристократлар» билан биргаликда УЕФА Суперкубогини қўлга киритди. Лондон клуби сафида ҳам, терма жамоа сафида ҳам у асосий ижрочи сифатида бошқалардан ажралиб туради, Жоржиньосиз иккала жамоанинг ҳам ярим ҳимоясини тасаввур қилиш мушкул.

    «Биз орзулар билан яшаймиз. Очиғини айтаман: ҳаммаси сиз танлаган мезонларга боғлиқ. Агар истеъдод ҳақида гапирадиган бўлсак, дунёдаги энг зўри эмаслигимни тушунаман. Агар совринларга қараб овоз берсангиз, бу мавсумда ҳеч ким мендан кўпроқ соврин ютгани йўқ», — деганди Жоржиньо бир неча ой олдин берган интервьюсида.

    Криштиану Роналду

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Португалия терма жамоаси ҳужумчиси ва шу йилнинг август ойидан буён «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилаётган Роналдуни ҳисобдан чиқаришга ҳали эрта. Унинг беш карра «Олтин тўп» соҳиби экани ҳам Роналдуга алоҳида мақом бериб туради. Роналду ўтган мавсумда «Ювентус» сафида жуда ажойиб мавсум ўтказмаганига қарамай у А Сериянинг 33 ўйинида 29 та гол уриб, мавсум тўпурари бўлди. Қолаверса, 36 ёшли футболчи «кекса синьора» билан Италия Кубогида зафар қучди.

    Португалия терма жамоасида эса у ўз вазифаларини бекам-у кўст бажармоқда. Криштиану бешта гол билан Евро—2020 да Патрик Шикни (Чехия) ортда қолдириб, мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланди. Бундан ташқари ЖЧ—2022 саралаши доирасидаги ўйинларни ҳам голсиз тарк этаётгани йўқ.

    Ёзги трансферлар ойнасида Роналду «Ювентус»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтди. Ва унинг «Олд Траффорд»га қайтиши ҳам ўзи каби ақл бовар даражада ўтди: у биринчи ўйинидаёқ дубль қайд этди.

    17.10.2021, 21:50   Изоҳ (0)   82668
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бундеслига. «Бавария» 8 дақиқа ичида 4 та гол уриб «Байер»ни тор-мор этди, Левандовски ва Гнабрида дубль

    17.10.2021, 20:30

    Суперлига. «Навбаҳор» ўз уйида пойтахт жамоасини енгди, «Локомотив» сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди

    17.10.2021, 19:10

    А Серия. «Милан» 5 та гол урилган ўйинда супер камбэк амалга оширди, «Интер» Римда «Лацио»дан 3 та тўп ўтказиб юборди

    17.10.2021, 02:10

    АПЛ. «Челси» мусобақа дебютанти устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди

    16.10.2021, 23:53

    ОЧЛ. «Ан-Насср» БАА клубини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди, Машариповдан дубль ва ассист

    16.10.2021, 22:32

    АПЛ. «Манчестер Юнайтед» 6 та гол урилган ўйинда «тулкилар»га енгилди, «Манчестер Сити»да ишончли, «Ливерпуль»да эса йирик ғалаба

    16.10.2021, 21:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00

    Қаҳва антибиотиклар таъсирини камайтириб, зарарли бактерияларга ёрдам беради — тадқиқот

    Илм-фан | 5 август, 20:50

    IBA президенти Умар Кремлёв ўзбекистонлик мураббий билан боғлиқ можарога муносабат билдирди

    Спорт | 5 август, 20:43

    Ўзбекистонда жазирама рекорди: июлда қайси ҳудуд ҳавоси 48 даража исиди?

    Ўзбекистон | 5 август, 20:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.