Футбол бўйича Германия чемпионатининг 8-турида «Бавария» 17 октябрь, якшанба куни «Байер» майдонида меҳмон бўлди.

Фото: Getty Images

Учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ мюнхенликлар рақиб дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Роберт Левандовски ва Серж Гнабри дубль қайд этган бўлса, яна бир голга Томас Мюллер муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлим дебютида Патрик Шик леверкузенликларнинг жавоб тўпини киритди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Ушбу ғалабадан кейин «Бавария» очколарини 19 тага етказиб олган ҳолда биринчи ўринга қайтди. «Байер» 16 очко билан 3-поғонада қолди.

Бундеслига

8-тур баҳси

17 октябрь, якшанба

«Байер» — «Бавария» 1:5

Голлар: 0:1 – 3 Левандовски, 0:2 – 30 Левандовски, 0:3 – 34 Мюллер, 0:4 – 35 Гнабри, 0:5 – 37 Гнабри, 1:5 – 55 Шик.

«Байер»: Градецки, Фримпонг (Бельараби, 64), Та, Коссуну, Баккер, Демирбай, Amiri, Вирц (Рецос, 79), Шик (Аларио, 79), Диаби (Адли, 64), Паулинё (Тапсоба, 46).

«Бавария»: Нойер, Зюле (Ричардс, 72), Эрнандес, Упамекано, Дэвис (Станишич, 40), Горетцка (Забитцер, 46), Киммих, Мюллер (Коман, 64), Левандовски (Мусиала, 64), Гнабри, Сане.