Ўзбекистонда Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ташкил этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев тегишли қарорни имзолади, дея хабар бермоқда «Нигоҳ» Telegram канали.
Институтда таълим фаолияти 2021/2022-ўқув йилидан бошланиб, таълим давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
2022/2023-ўқув йилидан бошлаб, бакалавриатда 2 та янги таълим йўналиши (бастакорлик санъати, санъатшунослик: мусиқашунослик) ва магистратурада 2 та янги мутахассислик (овоз режиссёрлиги: мусиқий овоз режиссёрлиги, мусиқа санъати) очилади.
Институтнинг асосий вазифалари этиб:
- юқори малакали мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;
- миллий эстрада йўналишида замонавий ижро намуналарининг «Олтин фонди»ини яратиш ҳамда уларни нотага кўчириш ва амалиётга кенг жорий этиш;
- миллий эстрада йўналиши бўйича фундаментал, амалий ва ижодий изланиш ҳамда тадқиқотлар олиб бориш белгиланди.
Изоҳ (0)