Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида Astrum IT академияси очилди. Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига сафари чоғида бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Икки қаватли бино замонавий жиҳозланган, 700 дан ортиқ компьютер билан таъминланган. У таълим ва ишлаб чиқаришни қамраб олган кластер бўлади. Ёшлар аввал дастурлашни ўрганиб, кейин шу соҳада ишлайди. Уларнинг ўзлаштиришини сунъий интеллект баҳолайди.
Ҳозирги кунда кластерда ўқиш истагида бўлган ёшлар саралаб олинмоқда. Президент улар билан суҳбатлашди.
«Агар замонга муносиб бўламан, ўз ишимни топаман, яхши яшайман десаларингиз, шу соҳани ўрганинг. Келажакка инвестициянгиз – шу. Ҳам билим олиб, ҳам амалда татбиқ қилиб, оилангиз, эл-юртимизга кўмакдош бўласизлар, деб ишонаман», – деди Шавкат Мирзиёев.
Мутасаддиларга шу ерда ёшлар учун коворкинг марказ, турар жой барпо этиш бўйича кўрсатма берилди.
«Биз учун ёшлар сиёсати – биринчи ўринда. Бу ерда иқтидорли, билимли болалар ўқийди. Уларга замонавий, эркин шароит яратиш керак. Уйи ҳам, овқатланиши ҳам, спорти ҳам, дам олиши ҳам шу ерда бўлиши зарур. Давлат ташкилотлари, саноат корхоналарининг буюртмаларини шакллантириб, бу мутахассисларни иш билан таъминлаш муҳим», – деди Президент.
Мавзуга доир:
- Шавкат Мирзиёев: «Тошкент вилояти учун малакали педагог кадрларни тайёрлаш квоталари икки баробарга оширилади»
- «Суриядан келаётган самолётимизга қараб турк қирувчи самолёти учирилган ва Туркия ҳудудини тезда тарк этишни талаб қилган». Шавкат Мирзиёев – «Меҳр» операцияси ҳақида
- Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги 6 та шаҳар ҳудудини кенгайтириш таклифини берди
Изоҳ (0)