• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Туркистонда руслар

    1938 йилнинг 4 октябри — нафақат ўзбек адабиёти ё маданияти, балки бутун Ўзбекистон тарихидаги энг машъум саналардан бири. Шу куни Тошкентда миллат даҳолари — Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий ва Абдулҳамид Чўлпон отиб ташланган эди. «Дарё» ушбу уч улуғ мутафаккир хотирасига ҳурмат рамзи сифатида уларнинг йиллар ўтса-да ўз аҳамиятини йўқотмаган журналистик материалларини бутун октябрь ойи давомида ҳар куни қайта эълон қилиб боради.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Туркистон руслар

    Ислом маданияти тарихининг олтунли, юлдузли япроғларидан буюк бир қисми, шубҳа йўқдирким турклар тўғрисида ёзилғандир.

    Юнондан Румоға1, Убадан Константанияга2 кўчиб келгандан кейин таъсир этиб, таассублари тарафидан қўл-оёғи боғланиб қолған маданияти билан улум ва фунун Бағдод салтанатининг эгалари бўлған аббосийлар тарафидан3 тургизилди ва тарбиёт кўрди.

    Ул чоғларда ер юзини бахтли муҳаббат кабилари қоплаған аббосийлар салтанати ёлғизғина сиёсат негизи эмас, улум ва фунун тенгизи ҳам эди.

    Аббосий салтанати нифоқ, низо, ахлоқсизлик, ғурур, исроф ва зулм каби кўб ижтимоий касалларга тутулиб ўлғандан кейин унинг меросини яна ислом сиёсати билан ислом маданиятини ўз қўллариға олиб турклар сақладилар. Аббосийлардан сўнг улуғроқ ислом салтанатларини турклар қурдилар. Аббосийлар қўлидан чиқиб яна эгасиз қола бошлаған маданиятни турклар асрадилар.

    «Бизнинг Туркистонимиз эса мана шу буюк турк улусининг бешиги бўлмоғи билан ифтихор қилади…» Ёлғиз шуми?.. Аббосийлардан сўнг ислом салтанатиға қоровуялиқ қилған турк хоқонларининг охири ва улуғларида бўлған Темур янглиғ турк қаҳрамонини Туркистон етиштирди. Яна аббосийлардан кейин «маданияти башария»ни бошлари узра кўтарган турк олимларининг каттаконлари бўлган Абу Али4, Улуғбек, Жавҳарий5 ва Форобий каби ҳикмат тиракларини Туркистон чиқарди.

    Афлотунлар чоғинда Афина, Румо салтанатида Румо, аббосийлар хулофотинда Бағдод қанча тараққий қилған бўлса Темур ва Улуғбеклар замонида Самарқанд шунча тараққий қилған эди.

    Бир кишининг миясиға чоғирнинг қандай таъсири бор эса, бир миллатнинг миясиға дахи салтанат ва маданият ичгусининг шундайин таъсири бордир. Салтанат, бойлиқ ва маданият ичгулари бизнинг миямизни бузди, бизни маст этди, қўлимиздағи салтанат қиличи билан маданият дафтарини бир ёнға қўйиб сафоат чолғуларини олдиқ. Урдик, чолдик, ичдик, йиқилдик, ёндик ва шунлар учун бир-биримиз билан урушдик…

    Мана шул чоғларда эдиким: Русия давлати бизнинг ўлкаларимизни келиб босди. Ортуқ биз Туркистон турклари Оврўпа маданияти ташигучи бўлған рус миллатиға йўлиқған бўлдик. Маданий руслар билан қоришиб унларнинг далолати Оврўпанинг маданий ва ижтимоий усулларидан таъсир олмоғимиз керак эди.

    Шуни ҳам айтиб ўтайлукким мундай бир таъсирни рус миллатининг авом табақасиндан олмоғи(ми)з мумкин эмас эди, чунки бизнинг авомимиз унлардан юз маротаба маданийроқ эдилар (ҳозир ҳам шундай). Русларнинг ўқуған, тарбияли кимсалариндан сосиализм ва қардошлиқ маслакинда юрғанлар ҳам императорлик ҳукумати тарафиндан қувилиб, қисилиб турғанлари учун бизга бирор таъсир қўёлмас эдилар.

    Қолди: рус миллатчилари, рус бойлари ва рус пўплари билан шунларнинг қоровули бўлған император ҳукумати. Биз туркистонлилар ёлғиз шунларнинг қўлинда қолдиқ. Не кўрган бўлсак шунлардан кўрдик.

    Энди кўрайлик қани: шунлар бизнинг тараққийимиз ва Оврўпа маданиятидан таъсир олмоғимиз йўлинда бирор иш қилдилар ёхуд қилмоқчи бўлдиларми?!

    Рус капиталистлари билан рус пўпларининг содиқ ва ишончли қоровуллари бўлған эски Русия ҳуқушти элли(к) йил орасида Туркистондағи турк болаларининг фойдалариға бирор иш кўрдими, кўрмоқчи бўлдими?

    Мана шул саволга, Мальтаассуф6, «йўқ!» дан бошқа бир жавобимиз йўқдир. Юртимиз: элли(к) йиллик бир идорайи аскария остида турдиғи учун биз Оврупанинг маданий миллатлари билан кўришолмадик, унларнинг ижтимоий ва иқтисодий фикрлариндан истифода қилолмадиқ. Бизнинг кўзларимизни очдурмаслик учун фикри очиқ тотор қариндошларимизнинг дахи Туркистонда мактаб очмоқлари ман этилди.

    Бизнинг диний ва миллий ҳиссиётларимизни ўлдурмак тилаги билан Ўстраумов каби мутаассиб пўпларнинг идорасинда газит7 чиқарилди, мактаб очилди, лекин ўз миллатимиз ва диёнатимизни онглатмоқ учун ўз тарафимиздан очилған мактаблар ва газитлар боғланди, шаръий маҳкамаларимизнинг ҳуқуқ ва салоҳиятларидан буюк бир қисми ғасб этилди.

    Маҳкамаларда, уйларда, йўлларда, тижорий ишларда, ҳатто вагон арбаларинда Туркистон ерлисининг ҳуқуқи Туркистон мусофири бўлған рус ва арманидан тубанда тутилди.

    Бухоро ва Хива ҳукуматларининг дохили истиқлоллариға, миллий номуслариға турли баҳоналар билан тажовузлар қилинди. Бу икки ҳукумат ўз ўлкаларинда ўз ҳукмларини юрутолмас бўлдилар. Мамлакат ва миллат қоидалариға бу икки ҳукумат тарафиндан сира бирор ҳаракат содир бўлмади, содир бўлғанда ҳам неча қизғин нўталари ва золимона таҳқир билан йўллари олинди.

    Элли(к) йилда(н) бери шундайин ҳақсизлиқлар ва зулмлар орасида бўғулиб келган Туркистон букун ўз мухториятини Ҳўқандда8 эълон қилди. Ҳўқандда ижтимў этган9 Туркистоннинг тўртинчи қурултойи ўз баённомасинда «Федаратса асосига қурулған Русия жумҳурияти ила бирликда қолғани ҳолда Туркистон мухторияти» деган сўзни ёзиб, Рус ҳукуматиға содиқ қолдиғини билдурди.

    Шунинг ила баробар «Туркистонда ақлият ташкил қилған миллатларнинг ҳуқуқтарининг ҳар жиҳатдан сақланмоғини ҳам тантанали суратда» эълон этилиб, адолат байроғини кўтарди.

    Элли(к) йилдан бери шунча зулм орасинда қолған Туркистон бу кун ўз мухториятини шунча адолат ва садоқат билан эълон қилибдир. Билмадик нечундурким, ҳозирда иш бошинда адолатчи болшевиклар муни қабул қилмай туралар..!

    Абдурауф Фитрат«Ҳуррият», 1918 йил 63—64-сонлар

    Қайта нашри: «Шарқ юлдузи», 1992 йил 4-сон, 183—184-бетлар. Нашрга тайёрловчи ва сўз боши муаллифи Ҳамидулла Болтабоев.


    Изоҳлар

     

    1Юнондан Румоға — Грециядан Туркияга қадар.

    2Убадан Канстантанияға — Юнонистондаги шаҳар Убадан Константинопол, (яъни Истанбулга) кўчган маданият.

    3 Ислом тарихида умавийлардан халифаликни қўлга олган аббосийлар эронли Абу Муслим воситаси билан халифаликни эгаллаган бўлиб, уларнинг даврида мусулмонлик жаҳон миқёсида катта шарафга эга бўлган. Хорун ар-Рашид, Маъмун сингари халифалар етишиб чиққан. Улардан сўнгги ислом жаҳонгирлигининг маркази Мовароуннаҳр ва Рум бўлган Темур Кўрагон ва Боязид темурийлар ҳамда усмонлилар сулолалари назарда тутилади.

    4 Абу Али — Абу Али Ибн Сино.

    5 Жавҳарий Абу Наср Исмоил ибн Ҳаммод (940—1008) — Форобда туғилган. Кўпроқ Бағдодда яшаган тилшунос олим ва файласуф. Асосий асари «Тожу л-луға ва саҳоху-л-арабийя» («Луғат тожи ва арабчанинг ҳақиқийси») асаридир. Араб тилида ёзилган бу асарнинг 1865—75 йиллар давомида Қоҳирада нашр этилган нусхаси машҳурдир.

    6 маалтаассуф — ажабланиш белгиси: таассуф.

    7 «Туркистон вилоятининг газети» ва унинг русча нашри «Туркестанское ведомости» ҳамда унинг муҳаррири Остроумов назарда тутилади.

    8 1917 йилнинг 28 ноябрида Қўқонда эълон этилган Туркистон Мухторияти назарда тутилади. Бу ҳақда Фитратнинг «Мухторият» мақоласига қаранг.

    9 ижтимў этган — қўшилган, бириккан, жам бўлган.

    15.10.2021, 23:02   Изоҳ (0)   29819
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 12 ёшдан катта 151 мингдан ортиқ бола Pfizer вакцинаси билан эмланди

    15.10.2021, 22:58

    Зангиотадаги ковид-касалхонада 2021 йил бошидан буён қанча чақалоқ туғилгани маълум қилинди

    15.10.2021, 22:12

    Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовнинг матбуот котиби ўзгарди

    15.10.2021, 21:27

    Ўзбекистонда ID-картага эга ҳайдовчилардан ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатиш талаб этилмайди

    15.10.2021, 21:11

    Ўзбекистонда Renault автомобиллари савдоси қачондан бошланиши ва нархлари маълум қилинди

    15.10.2021, 21:04

    Шавкат Мирзиёев МДҲ раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлисида иштирок этди

    15.10.2021, 20:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.