• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарёда газ қазиб чиқариш ҳолатини ўрганди

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари жамиятга тегишли конларда геологик излов-қидирув ишлари, газ қудуқларини бурғилаш ва капитал таъмирлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, уларнинг самарадорлиги ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар ижросини ўрганиш мақсадида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди.

    Жамият томонидан 2021 йил октябрь—декабрь ойларида, шунингдек, 2021—2022 йил куз-қиш мавсумида Республикамиз аҳолисига мунтазам табиий газ, суюлтирилган газ етказиб беришни таъминлаш ҳамда иқтисодиёт тармоқларининг нефть ва газ маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида углеводород хомашёсини қазиб чиқаришни ошириш борасида йўналишлар бўйича қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Шўртан» конида ташкил этилган штабда департамент бошлиқлари, бошқарма директори, ўринбосарлари ва мутахассислари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

    Йиғилишда Шўртан регионидаги конларда олиб борилаётган геологик излов-қидирув ишлари доирасидаги ишлар муҳокама қилинди.

    Хусусан «Шўртан» конида углеводородлар захирасини ўстириш бўйича олиб борилаётган 3Д сейсмика-геофизика ишлари ҳолати ўрганилиб, октябрь ойида минтақанинг чуқур қисмида жойлашган структураларни аниқлаш учун 2 та излов-қидирув қудуқларининг ўрнини белгилаш, бурғилаш ишларини бошлаш бўйича тегишли департамент бошлиқларига топшириқлар берилди.

    Шунингдек, геологик излов-қидирув дастури доирасида «Еттиқудуқ», «Бўталабулоқ», «Ойдин», «Ниёз» каби истиқболли майдонларида қазилаётган илзов-қидирув қудуқларида бурғилаш ишларини тезлаштириб, якунлаш борасида вазифалар белгилаб берилди.

    2021 йил якуни билан углеводородлар қазиб чиқариш режа кўрсаткичларини бажариш, газ қазиб олишни ошириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, тадбирларнинг самарадорлиги таъминлаш учун конлардаги қудуқларда олиб бориладиган бурғилаш ишларини тезлаштириш ва уларни ўзлаштириш учун газ қувурларини қуриш лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича тегишли департамент ва бошқарма бошлиқларига топшириқлар берилди.

    Қудуқлардан газ қазиб олишни жадаллаштириш бўйича қудуқларни капитал таъмирлаш ва интенсификация ишларини олиб боришдаги муаммолар муҳокама қилиниб, интенсификация ишларида янги технологияларни кенг қўллаш ва муҳандис-техник ходимларнинг малакасини ошириш, мавжуд масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга режалар белгилаб берилди.

    Йиғилиш давомида Шўртан бош иншоати қурилмаларида суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олган «йўл харитаси»нинг ижро ҳолати ҳам муҳокама қилиниб, унда белгиланган ишларнинг самарадорлиги баҳоланди ва «йўл харитаси»да белгилаб олинган кейинги босқичдаги ишларни амалга оширишни тезлаштириш бўйича мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилиниб, бошқарма раҳбарияти ва департамент бошлиқларига «йўл харитаси» бандларини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш вазифалари берилди.

    Шу билан биргаликда ишчи гуруҳ кондаги янги қудуқларни бурғилаш қурилмаларида ва қудуқларни капитал таъмирлаш ускуналарида меҳнат қилаётган ишчи ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

    «Ўзбекнефтьгаз» АЖ матбуот хизмати

    12.10.2021, 09:30   Изоҳ (0)   14192
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ғурурим бировнинг қўлига қараб ўтиришга йўл қўймасди». 27 ёшида бир оёғидан айрилган, бироқ меҳнат ва ҳаракатдан тўхтамаган андижонлик косиб ҳикояси

    12.10.2021, 08:07

    Масжидга кириш учун навбат, қарияларни йўқлаб келган ҳайвонлар, Марсга учиш олдидан қилинган машғулот. 11 октябрь суратлари

    11.10.2021, 23:54

    Тошкентда Spark ойнасидан танасини чиқариб, тик турган ҳолатда «съёмка» қилган шахс жавобгарликка тортилди

    11.10.2021, 23:29

    Ҳаёт-мамот масаламиз устида

    11.10.2021, 23:19

    Тошкентда Matiz ҳайдовчиси ва унинг эшигига осилиб, сураткашлик қилган шахс жаримага тортилди

    11.10.2021, 23:13

    Дарднинг давосини излайлик

    11.10.2021, 23:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.