• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳаёт-мамот масаламиз устида

    1938 йилнинг 4 октябри — нафақат ўзбек адабиёти ё маданияти, балки бутун Ўзбекистон тарихидаги энг машъум саналардан бири. Шу куни Тошкентда миллат даҳолари — Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий ва Абдулҳамид Чўлпон отиб ташланган эди. «Дарё» ушбу уч улуғ мутафаккир хотирасига ҳурмат рамзи сифатида уларнинг йиллар ўтса-да ўз аҳамиятини йўқотмаган журналистик материалларини бутун октябрь ойи давомида ҳар куни қайта эълон қилиб боради.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Ҳаёт-мамот масаламиз устида

    «Туркистон» бошқармасиға ўлкамизнинг ҳар томонидан ҳар кун дегудек тўп-тўп хатлар келадир. Газета бошқармасиға келатурған хатлар, албатта, маҳалларнинг кун ўтказиши, тириклик қилишини ҳар тарафдан яхшилаб кўрсатса керак эди. Локин ул хатлардан олған хабарлар билан газетанинг ўлка ҳаётий қисмини кенг, яхши ва тўғри бир йўлға қўюб бўлмайдир. Негаким ул хатларнинг ҳаммаси дегундек маориф, ўқуш, ўқутиш масаласидан ва ул масаланинг-да фақат фожиа ёқларидан баҳс эталар…

    Ўлка Маориф комиссарлигида ўлтуруб маҳаллардаги мао­риф шуъбаларининг маъруза (доклад)лари ичига кўмилган ўртоқларимиз, билмадикким, маорифимизнинг ҳақиқий ҳолидан қанча хабардор бўлсалар? Албатта, улар маҳаллардаги маориф ишларининг очиқ чиғармасини биздан ортиқ онглаб, биздан ортиқ билсалар керак. Фақат маҳаллардаги маориф ишларининг ўлиб боришиға қарши у ўртоқларимизнинг бу кун нима тадбир ва чоралар кўрганлиги уларнинг Хўжанд маориф шуъбасига қилған муомалаларидан маълумдир. У муомала шундан иборатдир: ўлкамизда мактаб ўқушларига бир қадар аҳамият берган бир мусулмон шаҳри бўлса, у ҳам Хўжанд экан. Маориф комиссарлигининг мактаблар тури (миқдори) бўйича Хўжандда ҳукумат ҳисобига фақат 8 гина мактаб очишға рухсат берилиб, шунга яраша, балки, озроқ пул берилгани ҳолда, Хўжанд маориф шуъбаси ўзи ҳаракат қилиб 14 мактаб сақлар экан. Бу 14 мактабнинг иккиси ҳам қизлар мактаби экан.

    Сўнг вақтларда таъминотсизлик сабаблик ҳар ерда мусулмон муаллимларининг мактаб ишларини ташлаб, бошқа йўлларға кириб кетканликларини кўрган Хўжанд маориф шуъбаси турли йўллар билан пул топиб, муаллимларга таърифа (тариф) бўйинчагина оёқ бермасдан, улар билан алоҳида муоҳада (договор)лар ясаб, уларни бир қадар таъмин қилиб келган.

    Хўжанд маориф шуъбасининг бу ҳаракатини бизнинг ўлка Маориф комиссарлигимиз ўзбошимчалик, режадан чиқиш­лик деб топиб унга койиш (порицание) эълон қилған…

    Бу муомала Хўжанд маориф шуъбасида ўлтуруб, оз-да бўлса ишламак истаган кишиларга: «Ишлама, барибир, сени ишлатгали қўймаймиз!» – демак эмасми? Дуруст, Хўжанд мао­риф шуъбаси ўзбошича муоҳада боғлаған, ўз билганича иш қилған. Ҳар ҳолда, керак ва лозим бўлған расмиятни буз­ған. Локин мактаб­лар тури бўйинча ҳиссасига тушкан мактабларнинг ярим-йўртиси учун ҳам қанча вақтлардан бери таъминот ололмай келган маориф шуъбалари бор, кўб бор. Ана буларга қарши расмиятни бузған Маориф комиссарлигининг ўзи эмасми?

    Хўжандда 8 мактаб ўрниға 14 мактаб бўлған экан, бир мактабга эга бўла олмаған жойлар ҳам бор.

    Сўнгра мактабларнинг бу жиҳати ҳам бор: бу кун бизнинг ерлик халқнинг маорифи ўлим олдида; маориф ишида юрган ёшларимиз, муаллимларимиз қоринларини тўйғиза олмасдан маориф ишидан чекилдилар; уларни янадан мактаб-маориф ишига жалб этмак масаласи бизнинг учун ҳаёт-мамот масаласи бўлуб турадир. Шундан бир аҳвол ичида ҳам Оврупо расмиятининг энг бачкана, энг арзимас бир боби учун шундай муомала қилмоқ тўғрими? Ўлар ҳолатда ёткан кишига: «Нимага меҳмонни қарши олмоққа чиқмадинг?» — десак бўладирми?

    Фирқанинг сўнгғи ўлка конференциясида маориф ишлари тўғрисида қисқа, локин асосли гаплар айтилди. Маориф тўғрисида маҳалдан келган ҳар бир вакил дегундек зорланиб ўтди. Бутун жумҳурият учун биринчи майдон хўжалиқ майдони бўлуб, маориф иккинчи ё учинчи майдон бўлса, бизнинг Туркис­тонда ўзининг қоронғулиғиға қараб бу майдон биринчи бўлмоғи керак эди. Аммо бизда босмачилик ҳаракати бор. Локин яхшилаб ўйланғанда, шу босмачилик ҳаракати ва унинг орқасида тўрт-беш йилдан бери элни қоқшатиб келган уруш майдони бизнинг жаҳолатимиз орқасида чиқмадими?

    Бир нарса онглаған, тушунган халқлар сира оёқ остида эзилдиларми? 8 мактаб ўрниға 14, балки 24 мактаб очиб, аҳднома билан эмас, ундан каттараги билан иш кўруш натижасида ҳар бир қуллиқ занжирига оғир, оғир зарбалар тушурилмасми?

    «Туркистон» газетасининг 1922 йил 20 октябрь сонида «Абдулҳамид Сулаймон» имзоси билан босилган. Биринчи марта Чўлпон «Асарлар»и 4-жилдида қайта чоп этилган.

    Ушбу мақолада Хўжанд маориф шўъбаси ҳукумат ҳисобига 8 та мактаб ўрнига 14 та мактаб очгани учун Ўлка маориф комиссарлиги томонидан ўзбошимчаликда айблангани баён қилинган.

    11.10.2021, 23:19   Изоҳ (0)   22256
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Matiz ҳайдовчиси ва унинг эшигига осилиб, сураткашлик қилган шахс жаримага тортилди

    11.10.2021, 23:13

    Дарднинг давосини излайлик

    11.10.2021, 23:02

    Ўзбекистоннинг неча фоиз аҳолиси меҳнатга лаёқатли экани маълум қилинди

    11.10.2021, 22:44

    Шавкат Мирзиёев Қашқадарё қатағон қурбонлари хотираси музейини бориб кўрди

    11.10.2021, 22:12

    «Қамоқхоналарда қийноқ ҳолатларини деярли учратганим йўқ» — омбудсман

    11.10.2021, 20:42

    Шавкат Мирзиёев Қаршидаги Президент мактабига ташриф буюриб, ўқувчилар билан суҳбатлашди

    11.10.2021, 20:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.