Ижтимоий тармоқда «Бизнинг фотографлар олдида Голливуд каскадёрлари хижолат» изоҳи билан видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Видео юзасидан ЙҲХББ ахборот хизмати маълумот берди.
Видеода йўловчи ўз саломатлигини хавф остига қўйган ҳолда ҳаракат вақтида Spark русумли автомобиль салонидан чиқиб олганлиги акс этган. Видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилганда, ушбу ҳолат 2021 йил 5 октябрь куни соат 16:30 ларда Янгиҳаёт тумани ҳудудида содир бўлгани аниқланди.
Йўловчи сифатида қоидани бузган, 1999 йилда туғилган М.М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси тўртинчи қисми (транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш) тартибида баённома расмийлаштирилди.
Маълумот учун, ушбу модда билан жавобгарликка тортилган шахсларга БҲМнинг 1 баробари миқдорида жарима тайинланади.
Мавзуга доир:
- Тошкентда ЙТҲ юзага келтириб, воқеа жойидан қочиб кетган Spark топилди. Уни «права»си бўлмаган аёл бошқарган
- Тошкентда 2 йил ичида рекорд даражада қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи ушланди
- Тошкентда қоидабузар ҳайдовчиларни қайд этиб, ИИБга юборувчи фуқаро «самосуд» қилинаётгани айтилган видеога изоҳ берилди
Изоҳ (0)