• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ғурурим бировнинг қўлига қараб ўтиришга йўл қўймасди». 27 ёшида бир оёғидан айрилган, бироқ меҳнат ва ҳаракатдан тўхтамаган андижонлик косиб ҳикояси

    Улуғбек Аҳмедов Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги Ёрқишлоқ шаҳарчасидан. Бу ҳудуд қўшни Қирғизистоннинг Ўш вилояти билан чегарада жойлашган. Ёрқишлоқнинг 10 га яқин маҳалласида 40 минг аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг асосий қисми деҳқончилик, боғдорчилик ва савдо-сотиқ билан шуғулланади. 56 ёшни қоралаб қўйган Улуғбек ака айни ишлаб оила тебратадиган вақтида бахтсиз ҳодиса туфайли бир оёғидан ажралиб қолган. Шундай бўлса-да, ўзидаги тушкунликни матонат билан енгиб, йигирма беш йилдирки, шаҳарча марказида пойабзал таъмирлаш билан шуғулланиб келади. «Дарё» мухбири у билан суҳбат қурди.

    Бахтсиз ходиса ҳаётимни ўзгартириб юборган

    Оилада ўн бир фарзандмиз. Саккиз қиз ва уч ўғил. Мен олтита қиздан кейин дунёга келган энг катта ўғил фарзандман. Шу сабабли анча эрка бўлганим учун мактабда ўқиб юрган чоғларимда опаларим ёрдам беришарди. Аллоҳга шукур ота-онам ҳеч нарсадан, ҳеч кимдан кам қилмасдан катта қилган. Қишлоғимиздаги мактабнинг 8-синфини аъло баҳоларга битириб, Жалақудуқ туманидаги 141-сонли касб-ҳунар техникумида ўқиганман.

    У ерни тамомлаб, бир йилча «Ғалабанинг 30 йиллиги» жамоа хўжалигида ишлаб, 1984 йилда Германияга ҳарбий хизматга кетганман. Икки йиллик хизматни тугатиб, яна Қўрғонтепа туманидаги Енгил саноат техникумида ўқиб, ишладим. Ўқишни битирганимдан сўнг етти йилдан ортиқ Ёрқишлоқдаги пахта тайёрлаш корхонасида мастер бўлиб йил ишладим. Болалигимдан техникага қизиққаним ҳамда айрим сабабларга кўра, у ердан бўшаб, яна жамоа хўжалигига тракторчиликка ишга қайтдим.

    Улуғбек Аҳмедов.

    Улуғбек Аҳмедов.
    Фото: Элёр Мамажонов

    1992 йилнинг июль ойларида одатий ишимни қилаётган пайтимда бутун ҳаётимни ўзгартириб юборган бахтсиз воқеа юз берди. Тракторни созлаётган вақтимда айланиб турган темир ускунага пойабзалимдаги ип илашиб, оёғимни тортиб кетган. Ишга берилиб кетганимдан ҳеч нарсани сезмаганман, аҳамият бермай қолганман.

    Яхшиям ўша пайтда яқин атрофимда сувчилар бор эди. Ҳолатни кўриб югуриб келишган, оёғимни чиқариб олиб, зудлик билан туман марказидаги касалхонага олиб боришган. Кейин оёғимни операция қилишди. Анча қон йўқотдим. Яхшиям Маҳмуджон ака деган қўшнимиз ўша ерда врач бўлиб ишларди, таниб қолиб ҳаётимни сақлаб қолишда жуда катта ёрдам берган. Кўп қон йўқотганимдан хушимдан кетганман. Воқеани эшитган барча қариндошларим ёрдамга келган. Қон гуруҳи тўғри келадиганлари донорлик қилиб, қон берган.

    Энди қандай яшайман?

    Шундан сўнг 10 йилча тушкун ҳолатда бўлганман. Умидсизликдан чиқиб кетишимга яқинларим, опаларим катта ёрдам берган. Энг оғир кунларимда ҳам далда бериб, қўллаб-қувватлашган. Бир нарсага ҳайрон қоламан. Кўчага чиққанимда нафақат соғлом одамлар, балки мен каби имконияти чекланган шахсларни ҳам кўраман. Уларда кўчага чиқсам ҳамма менга қарайди деган тушунча бор. Шу сабабли ҳам доимий тушкун ҳолатда қолиб кетишади. Тўғри, бундай ҳолатдан чиқиб кетиш қийин, аммо ижтимоий ҳаётга қўшилиб кетишни уддаласа, меҳнат қилиб ҳалол пул топса бўлади. Бунинг учун юрагида яшашга бўлган интилиш кучли бўлиши шарт экан.

    Фото: Элёр Мамажонов

    Ишимни маҳси тикишдан бошлаганман

    Даставвал хаёлимга ҳаммаси тугади деган фикр келарди. Лекин ғурурим бировнинг қўлига қараб ўтиришга йўл қўймасди. Шундай пайтларда ўзимга ўзим уйда ўтириб қолмасдан эркак киши оиласини боқиши керак, деб турли касб-ҳунарларга қизиқиб кўрардим. У вақтларда косиблар оз эди, нари борса 5-6 нафар чиқарди. Қишлоқ аёллари, ёши катта инсонлар, умуман олганда, кўпчилик маҳси киярди. Бироқ қишлоғимизда деярли маҳси тикадиган одам топилмасди. Касб танлашда шуларни эътиборга олганман ва шогирдликка тушиб, бундан ташқари қизиқиб ўрганишга ҳаракат қилганман.

    Бошида ишлаш қийин бўлган. Қишлоқ марказидан икки километрча узоқликдаги тепаликда оромгоҳ бўлган. Чегара ҳудудда жойлашганлиги учун ўн беш-йигирма йилча бўлиб қолди бузилиб кетган. Ўша оромгоҳнинг олдида ўшлик актёр — Набижон ака деган инсоннинг устахонаси бор эди. Минг бир истиҳола билан ўша ерга борганман. Мақсадимни айтганимда ўзига шогирд қилиб қабул қилган. Шогирдлар орасида мендан ёшроқ болалар ҳам бор эди, улар билан бирга ишлардик.

    Аввалига косибликни Набижон акадан, кейинчалик эса Ҳабибуллоҳ ака деган устадан ҳам иш ўргандим. Баъзида косибхонага пиёда қатнаган кунларимиз бўлган. Гоҳида йўлда машина бўлиб қолса, тўхтатиб йўлгача олиб кетишини сўрардим. Шундай бўлса-да, устозларимни этагини маҳкам тутганман. Усталаримиз яхши ўргатганми ёки бошқа бир сабабми мана йигирма йилдирки шу касб ортидан халққа хизмат қилаяпман.

    Косиблик ортидан уй-жой қилдим, бировдан кам бўлмадим

    2000 йилларнинг бошида оромгоҳ бузилиб, косибхона ҳам ёпилди. Шундан сўнг устозларимнинг дуосини олиб, уйимизнинг бир хонасини ўзимга мослаб, буюртма ишлар қила бошладим. Уйдаги устахонани ўн йилча юритдим. Опамнинг дўкони бор эди, шу ердан кичиқроқ бир хонани менга ажратиб беришди. Уни тайёрлаб, устахонага айлантирдим, анча йил ишладим. Лекин дўкон сотиладиган бўлгач, яна бошқа ердан ижарага жой олиб, ишимни давом эттирдим.

    Икки-уч йилдан бери шу устахонада тирикчилик қилиб келаяпман. Нолимайман топишим яхши. Бир кунда ўртача 15-20 одамга хизмат кўрсатаман. Шундан 80 минг — 100 минг сўмгача пул тушади. Баъзида 50 минг топадиган кунларим ҳам бўлади. Шунақа қилиб, оила тебратаяпман. Косиблик қилиб, аёлим билан бир ўғил, бир қизни дунёга келтириб, бировдан кам қилмасдан улғайтирдик. Қизимизни турмушга чиқариб, ўғлимизни уйладик. Ширин невараларнинг бобо-бувиси бўлдик.

    Фото: Элёр Мамажонов

    Медал олганимни эшитганимда ишонмаганман

    Ҳалол ишлаб, ҳаракат қилса Аллоҳ ҳам ҳар томондан берар экан. Меҳнат қилсанг роҳатини кўрасан деб шунга айтишади, шекилли. Бир кун маҳалла раиси устахонамизга келиб, ҳужжатларни сўради. Айтганларини тайёрлаб бердик. Нимагалигини сўрасак, билмаслигини айтди. Бирор нарсага керакдир-да, деб қўявердик. Август ойи охирларида кечқурун раис телефон қилиб, «Улуғбек ака медал муборак бўлсин», деб табриклади.

    Тўғриси, ўша пайтда ҳеч нарсага тушунмадим. Кутилмаган хабарни эшитиб, ҳайрон қолдим. Бир-икки кун ишонмасдан юрдим. Чунки медал тугул, туманда бирорта мукофот олиш ҳам хаёлимга келмаган. Оддий косиб бўлсам, чекка бир қишлоқда яшасам, нима қилган ишимга медал беришади, деганман. Лекин тасдиқлангач эътибор ва эътирофдан жуда хурсанд бўлдим. Ўша даврдаги ҳаяжонни ҳозир тасвирлай олмайман. Ўшанда ҳам ҳар қандай ҳолатда ҳам ортга чекинмаслик кераклигини англаганман.

    Маълумот учун: Улуғбек Аҳмедов 2017 йил августида «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

    Шукур қилишни ўргандим

    Йилда бир маротаба реабилитация марказига даволаниш учун бориб тураман. Шу ерда имконияти чекланган турли даражадаги инсонларни кўраман. Уларнинг аксарияти ота-онаси, турмуш ўртоғи ёки бошқа кимларгадир қарам бўлиб қолгани кўраман. Улар ҳам ҳаракат қилса, ишласа бўлади-ку, деб умрини зое кетгазаётганига ачинаман. Чунки ораларида бирорта ҳунарни ўрганиб, ўзи тирикчилигини қилиб кетса бўладиганлари жуда кўп. Кимгадир қарам бўлишни нима кераги бор? Берсанг ейман, деб ётавериш ҳам жуда нотўғри иш. Ногирон дегани уйда қамалиб ўтириш керак дегани эмас. Аллоҳ берган ҳар бир имкониятдан тўғри фойдаланиш лозим. Негаки имконияти чекланган шахсларнинг ҳаракати, фикрлаши соғлом одамларникидан кўра яхшироқ бўлади. Фақат бунга бирор мақсад қўйиб, ҳаракат қилиб, интилса бўлди.

    12.10.2021, 08:07   Изоҳ (0)   45846
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ТИВ Эрон ва Исроилдаги ватандошларга ҳарбий ҳамда бошқа давлат объектларига яқинлашмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:59

    Ҳиндистонда эркак смартфонига чақмоқ уруши оқибатида ҳалок бўлди 

    Дунё | 16 июн, 23:40

    “Исроил Ғарбнинг чексиз қўллаб-қувватлаши туфайли Эронга ҳужум қилди” — Эрдўғон 

    Дунё | 16 июн, 23:30

    Трамп Канадада ўтказиладиган G7 саммитида Зеленский билан музокаралар олиб боради

    Дунё | 16 июн, 23:20

    Нигерия қарийб 30 йил олдин қатл этилган “Огони-тўққизлик” аъзоларини вафотидан сўнг афв этди 

    Дунё | 16 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 16 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:00

    “АҚШ Исроилнинг Эронга ҳужум қилишига йўл қўйиб, халқаро ҳуқуқни бузди” — Эрон президенти 

    Дунё | 16 июн, 22:50

    Тошкентда катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини тарқатган “закладчик” ушланди

    Ўзбекистон | 16 июн, 22:40

    Флориан Вирц ҳафта охирида “Ливерпуль”да тиббий кўрикдан ўтади

    Спорт | 16 июн, 22:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.