• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    4 йил олдин 170 кг тош босган, рақиби сабаб спортга қайта олган, қайтиши эса голливудча сюжетни эслатиб юборадиган Тайсон Фьюри ҳикояси

    Тайсон Фьюри 2015 йилда 11 йилдан буён мағлубият нималигини билмай келаётган Владимир Кличкони енгиб, машҳурликка эришганди. Ўша вақтда «лўлилар қироли» 27 ёшда эди ва шонли ғалаба унга оғирлик қилди: депрессияга тушди, наркотик моддаларга ўрганиб қолди ва жуда кўп вазн йиғди.

    «Менда фақатгина битта мақсад бўлган — Кличкони енгиш. Бу менинг йўлдан оғишмаслигимга сабаб бўларди. Уни олиб қўйишганидан сўнг менда мотивация қолмади. Энди менда яшашга иштиёқ қолмади ва 27 ёшимда ўлишга тайёр эдим», — дея тан олганди Тайсон Фьюри.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Гап шундаки, Тайсон биполяр тушкунликдан азият чекарди, чемпионликдан сўнг у назоратни йўқотди. Фьюри икки йил давомида жангларда иштирок этмади (Кличко билан реванш ҳам бекор қилинди), ундан камар олиб қўйилди, допинг текширувида эса боксчининг қонида кокаин борлиги аниқланди. Фьюри ғазабда ва қайсидир паллада ўзини ўлдиришга ҳам тайёр эди:

    «2016 йил мен янги Ferrari харид қилдим, тезликни оширдим ва кўприк томон йўл олдим. Менга фарқи йўқ эди, ҳаётим ҳақида унутгандим. Аммо яқин қолганимда, миямда бир овоз жарангларди: ‘Йўқ, Тайсон, бундай қилма! Отасиз катта бўлиши мумкин бўлган фарзандларинг, оиланг ҳақида ўйла’».

    Ўша пайтда Фьюри умидсиз кўринганди — унинг қайтишига ҳеч ким ишонмади, интернетга жойланган расм эса шикоятларга сабаб бўлди. Бир йил аввал Кличкони мағлуб этган чемпион бугун 170 килограммли инсонга айланганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Боксча чанқоқманми? Мен чўчқага ўхшаб семирганман ва фақатгина бутерброд ҳақида орзу қиламан», — деб ҳазиломуз жавоб қайтарганди Тайсон журналистларнинг қайтиш ҳақидаги саволига. Лекин Фьюри кулги ортига уни боксчи сифатида кўмиб қўя оладиган жиддий муаммоларни яширган эди.

    Фьюри боксга қайришга қарор қилгунга қадар, деярли икки йил депрессияда яшади. Қайтиш қарори ҳам кутилмаганда, Ҳэллоуин байрамида қабул қилинди.

    Мен скелет костюмини кийгандим, ўшанда 29 ёш бўлганман, қолганлар эса мендан кичик эди. Шунда ўйладим: яшашдан мақсадим шуми? Уйга бордим, қоронғи хонада ўтирдим, скелет костюмини ечдим ва Худодан ёрдам беришини сўрадим. Аввал ибодат қилмасдим, лекин бу сафар кўзларимдан ёш чиқди. Биринчи марта барчаси яхши бўлишини ҳис қилдим. Бунга ўзим кела олмаслигимни билардим.

    Тайсон Фьюри

    2017 йилнинг сўнгида Фьюри машғулотларга қайтди. Одатда, жанглар олдидан Тайсон 120 кг вазнда бўларди. Демак, 60 кг вазн йўқотиш керак. Ўша вақтда енгиб бўлмас Деонтей Уайлдер устидан ғалаба қозониш собиқ чемпион учун мотивация бўлиб хизмат қилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Америкалик боксчи 39 та ғалабага (шундан 38 тасини нокаут орқали) эришганди. Уайлдер Майк Тайсонга қиёсланар, ўз замонасининг энг қўрқинчли оғир вазн тоифа вакили, деб тан олинарди. Фьюри учун Деонтей янги Кличкога айланди ва машғулотларга қайтишига сабабчи бўлди.

    Декабрь ойида Тайсон трилогия бошланиши учун туртки бўлган видеони тармоқларга жойлади. Семиз ва формасини йўқотган Фьюри югуришга чиқди ва Эминемнинг «Without Me» («Менсиз») қўшиғи садолари остида Уайлдерга мурожаат қилди:

    https://www.instagram.com/p/CU1gmjDj3Wy/?utm_source=ig_embed&ig_rid=c18978df-336b-42e0-8173-34066d3f8de1

    «Топингчи, ким қайтди? Ягона ва такрорланмас. ‘Бронза бомбардир’ Деонтей Уайлдерга мурожаат қиляпман. Менга мотивация бергани учун унга миннатдорчилик билдираман. Энди буни уддалай олмайман ва ҳаммаси тугади деб ўйлагандим. Сен томон юряпман. Сенинг олдинга қайтаман!».

    Фьюри 2018 йилда рингга чиқиш учун машғулотларга қайтди. Тайсон доим семиз бўлган, лекин охирги вақтларда янада семириб кетганди ва залда шунчаки кулгили кўринарди:

    Қатъий риоя қилинган диета ва машғулотлар фойда берди — Фьюри 60 кг вазн йўқотди. 2018 йил июнь ойида Тайсон 125 кг вазн билан Сефер Сефери, августда 117 кг вазн билан Франческо Пьянетага қарши рингга чиқди. Фьюри икки йил давомида даҳшатли аҳволга солган танасини қисқа муддатда ўз ҳолига қайтара олгани жуда ажойиб натижа.

    Фьюрининг формага қайтишига диетолог Грег Марриотт ёрдам берди: у боксчи учун кам углеводга эга диетани ишлаб чиқди (Тайсон кунига 3500 калория истеъмол қилиши лозим эди) ва режим бузилмаслигини қаттиқ назорат қилди. Бунинг учун у боксчига баъзан севимли таоми — анъанавий британча «fish and chips» (картофел билан қовурилган балиқ) истеъмол қилишига рухсат берарди.

    «Фьюри шунчаки вазн ташламади, балки кайфиятини ҳам жойига келтирди. Бу жуда муҳим эди, чунки мамнун жангчи — хавфли жангчи», — деб ҳисоблайди диетолог.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Кейин эса тарих ёзилди: Фьюри енгилмас Уайлдер билан жангларда бир марта дуранг натижа қайд этди, икки марта ғалаба қозонди. Энди у яна оғир вазн тоифасида дунёда етакчига айланди. Деонтей Тайсон учун уни руҳлантирган янги Кличко вазифасини ўтаб берди. Тайсон Фьюри учун янги мақсад Александр Усик бўладими-йўқми, буни вақт кўрсатади. Ҳозирча Усикнинг шартномасида Энтони Жошуа билан реванш жанги ўтказиш кўрсатилган. Лекин Тайсон учун айнан украиналик боксчи муносиб рақиб бўлиб кўринмоқда.

    12.10.2021, 23:13   Изоҳ (0)   31353
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Иорданиядан жавобсиз 3 та гол ўтказган Ўзбекистон, «ПСЖ»да қачон дебют қилиши аниқ бўлган Рамос ва муддатидан олдин ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Германия. Энг сў...

    12.10.2021, 22:12

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иорданияга йирик ҳисобда ютқазди

    12.10.2021, 20:54

    ЖЧ—2022 йўлида. Германия рақиби дарвозасига жавобсиз 4 та, Нидерландия эса 6 та гол урди. Туркия 90+9-дақиқида ғалабани илиб кетди

    12.10.2021, 02:07

    Мюнхен фожиасидан тирик чиққан, «Манчестер Юнайтед» ва Англия футболи тимсолига айланган сэр Бобби Чарльтон фаолиятига назар

    11.10.2021, 23:45

    Жаҳон чемпионатига борадиган Шаҳрам ва Ҳасанбой, 80 талик довондан ўтган Месси, «қизил фурия»ни таслим қилган «учранглилар». Энг сўнгги спорт янгиликлари

    11.10.2021, 21:43

    Шаҳрам ва Ҳасанбой қайтди, Баҳодир бу сафар йўқ. Ўзбекистон бокс терма жамоасининг ЖЧ—2021 га йўл оладиган таркиби эълон қилинди

    11.10.2021, 17:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15

    Аризонада 18 йилда илк бор вабодан ўлим қайд этилди

    Дунё | 13 июл, 19:45

    Эрон МАГАТЭ билан “янгича форматда” ҳамкорлик қилади

    Дунё | 13 июл, 19:27

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.