• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Мюнхен фожиасидан тирик чиққан, «Манчестер Юнайтед» ва Англия футболи тимсолига айланган сэр Бобби Чарльтон фаолиятига назар

    Англия футболи афсонаси сэр Бобби Чарльтон фаолиятининг катта қисмини «Манчестер Юнайтед» сафида ўтказган. «Олтин тўп» соҳиби 1937 йил 11 октябрда Англиянинг Ашингтон шаҳрида таваллуд топган. 84 ёшни қарши олган футболчининг фаолиятига оид қизиқарли маълумотлар тақдим этилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Қариндошлари туфайли Бобби Чарльтон болалигиданоқ футбол ўйнай бошлади. 1953 йилнинг бошида Шарқий Нортумберленднинг мактаб жамоаси ўйинларига қатнаша бошлайди. Бир куни ўйинни кузатиб ўтирган «Манчестер Юнайтед» вакили Бобби Чарльтонни ушбу жамоага таклиф қилади.

    1954 йил октябрь ойида футболчи «Манчестер Юнайтед» билан профессионал шартнома имзолайди. 1956 йил 6 октябрь санасида Чарльтон «Атлетик»ка қарши дебют ўйинини ўтказади. Биринчи ўйинидаёқ Бобби дубль қайд этади ва «Манчестер Юнайтед»нинг 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишига ёрдам беради. Манчестердаги фаолияти давомида Чарльтон 1950 йилларнинг ўрталарида параллел равишда ҳарбий хизматни ҳам ўтайди. Мураббий Мэтт Басби ёрдамида Бобби Манчестердан 90 километр узоқликдаги Шрусбери (Шропшир графлиги) тоғларидаги қуруқлик қўшинлари артиллерия қисмига қабул қилинади. Дам олиш кунлари жамоанинг ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. 1956/57 йилги мавсумда «Манчестер Юнайтед» сафида чемпионликни қўлга киритади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мюнхен трагедияси ва «Манчестер Юнайтед»нинг қайта туғилиши

    Чарльтон илк мавсумидаёқ «Юнайтед» билан Биринчи дивизион чемпионлигини қўлга киритди ва Англия Кубоги финалига қадар етиб борди. Финалда эса «Астон Вилла»га имконият бой берилди.

    Бир йилдан сўнг Бобби асосий таркибдан мустаҳкам жой эгаллади ва жамоа билан Европа Чемпионлар Кубоги ярим финалига қадар етиб борди. Инглиз жамоаси учун бу яхши натижа эди: бундан олдин Британия клублари халқаро мусобақаларда омадсиз натижалар қайд этарди. 1957/58 йилги мавсумда «Црвена Звезда»га қарши чорак финал учрашувида Бобби Чарльтон дублга эришади. Айнан ўша учрашувдан сўнг «қизил иблислар» уйга қайтаётган вақтда «Мюнхен авиаҳалокати» юз беради ва 23 кишини ҳаётдан олиб кетади (1958 йил 6 февралда Басби шогирдлари жой олган самолёт ҳалокатга учрайди. Бортдаги 44 инсондан 23 нафари ҳалок бўлади, 19 киши эса жароҳатланади). Чарльтон мўъжиза сабаб тирик қолади: у ўтирган ўриндиқ самолётдан 50 метр нарига учиб кетади. Лекин Бобби бош жароҳати ва травматик шок билан қутулиб қолди. Чарльтоннинг жамоадошлари ва бош мураббий Басби узоқ вақт ҳавога кўтарилишдан қўрқиб яшади, Бобби эса ҳеч нарса бўлмагандек самолётда учарди.

    Севимли футболчиларидан айрилган «Манчестер Юнайтед» мухлислари учун Чарльтон ягона юлдузга айланди. Мавсум охири манкунианлар учун омадсиз кечди. Англия Кубоги финалида «Болтон»га мағлуб бўлди, Чемпионлар Кубоги ярим финалида Басби шогирдлари «Милан»ни енга олмади.

    Мюнхен трагедиясидан сўнг Мэтт Басбига жамоани қайта қуриш учун бир неча йил керак бўлди. Чарльтон бу вақт мобайнида ҳужум чизиғининг асосий қуролига айланиб улгурганди. Ёш Бобби ҳужум ортида ҳам ўзининг энг яхши ўйинларини намойиш этарди. 1958 йилда Чарльтон Англия терма жамоасидан чақирув олади ва биринчи ўйинидаёқ гол уради (Шотландияга қарши ўйинда Англия 4:0 ҳисобида ғалаба қозонади ва Бобби ўша ўйинда ажойиб гол уради). ЖЧ—1958 да эса Чарльтон бирорта ўйинда майдонга тушмайди, бу эса терма жамоанинг мураббийлар штаби танқидлар остида қолишига сабаб бўлади. Кейинги мундиалда Бобби терма жамоанинг асосий футболчиси сифатида иштирок этди. Бу вақт оралиғида «Манчестер Юнайтед» инқироз давридан ўтиб олганди. Мюнхендаги ҳалокатдан сўнг «қизил иблислар»нинг қўлга киритган илк соврини Англия Кубоги—1963 бўлди. Мусобақа финалида Басби шогирдлари «Лестер»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. 1964/65 йилги мавсумда эса «Манчестер Юнайтед» ниҳоят чемпионликни қўлга киритди. Бир йилдан сўнг эса жамоа бирорта совринга эриша олмади. Лекин Бобби Чарльтон фаолиятидаги энг катта индивидуал совринга эга чиқди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    1960 йилларнинг ўрталари — Чарльтоннинг олтин даври

    ЖЧ—1966 дан олдин футболда инқилоб юз берди: терма жамоа устози энди таркибни якка ўзи танлайдиган бўлди. Аввалроқ терма жамоага қўмита аъзолари футболчиларни жалб қиларди. Англия терма жамоаси устози Алф Рамсей ёшларга кўпроқ урғу берди. Англия уйидаги мундиалда ғалаба қозонди, мусобақанинг қаҳрамонларидан бири Бобби Чарльтон эди. Йил охирида эса «Олтин тўп»ни қўлга киритди. Боббининг Жаҳон Чемпионатида атиги учта гол урганига аҳамият бермаслик керак, у ҳужумда эмас ярим ҳимояда ўйнади.

    1966/67 йилги мавсумда Чарльтон манкунианлар билан Англия чемпионига айланди. Бир йилдан сўнг эса Европа Чемпионлар Кубоги қўлга киритилди. Финалда ўз даврининг икки буюк футболчиси: англиялик Чарльтон ва португалиялик Эйсебио рақобат олиб борди. «Қора марварид» британияликлар дарвозасига йўл топа олмади, Бобби эса дублга эришди ва якунда манкунианликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. «Манчестер Юнайтед» асосий Еврокубокни қўлга киритган илк инглиз жамоасига айланди.

    Бир неча ойдан сўнг Чарльтон яна Европа аренасида порлади. Евро—1968 да инглизлар СССР терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медали соҳибига айланди. Бир йилдан сўнг Бобби Британия Империяси ордени билан тақдирланди ва терма жамоада юзта ўйинда иштирок этган футболчи сифатида сардорлик боғичи унга топширилди. Умумий ҳисобда сэр Бобби Чарльтон Англия терма жамоасида 106 та ўйинда қатнашиб, 49 та гол муаллифига айланган. 1973 йилгача у Англия тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турган эди. Англиянинг бошқа бир афсонаси Бобби Мур унинг рекордини янгилади. Чарльтон «қизил иблислар» сафидаги 758 ўйинда 249 та гол уриб, жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турганди, токи 2017 йилда Уэйн Руни унинг рекордини янгиламагунча. Чарльтон «Манчестер Юнайтед» сафидаги энг кўп ўйин ўтказган футболчи сифатида ҳам эсланарди. 35 йил мобайнида сақланиб турган бу кўрсаткич 2008 йилда Райан Гиггз томонидан янгиланди.

    1966/67 йилги мавсум Чарльтон учун «Манчестер Юнайтед» сафидаги энг сўнгги омадли мавсумга айланди. Жамоа Англия Кубогини қўлга киритди. Шундан сўнг юлдузнинг фаолиятида кескин пасайиш юзага келди, шунда ҳам у терма жамоадан чақирув олади. Чарльтон — 4 та мундиалда иштирок этган ягона англиялик футболчи.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Манчестер Юнайтед»дан кетиш ва бутсини «михга илиш»

    Бобби Чарльтон 1973 йилда 35 ёшида «Манчестер Юнайтед»ни тарк этди. Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг сер Бобби «Престон» жамоаси бош мураббийига айланди. Бир йилдан сўнг эса майдонни соғинганини ҳис қилган Чарльтон ўйновчи мураббийга айланади. «Престон» таркибида ўтказган 45 та ўйинида 10 та гол уради. 1975 йилда эса яна бир бор бутсисини «михга илади» ва BBC’да шарҳловчи сифатида фаолият олиб боради. Лекин у яна майдонга қайтди ва 1980 йилга қадар Ирландиянинг «Уотерфорд», Уэльснинг «Бангор», Жанубий Африканинг «Аркадия», Австралиянинг «Ньюкасл» ва «Блектаун» жамоаларида ўйнади.

    Ўша йилнинг ўзида Чарльтон «Уиган» президенти этиб тайинланади. 1983 йилдан бошлаб бир муддат жамоа мураббийига ҳам айланди. 1984 йилда Мэтт Басби «Манчестер Юнайтед» директорлар кенгашини тарк этганидан сўнг сэр Бобби Чарльтон унинг ўрнини эгаллайди ва ҳозирги кунда ҳам ушбу лавозимда фаолият олиб бормоқда.

    1994 йилда қиролича Елизавета II буюк футболчига рицарлик унвонини беради. Сэр Бобби Чарльтон — Англия миллати фахри. У мунтазам равишда барча халқаро футбол ишларида ватани номидан иштирок этади.

    Сер Бобби иккита мундиал (1966 ва 1970 йилги) рамзий терма жамоасига киритилган, турли версияларга кўра дунёнинг энг яхши 100 футболчиси рўйхатидан ўрин олган. Бобби Чарльтон — футболнинг тирик афсонаси. 2018 йилда Жозе Моуриньо «Манчестер Юнайтед» бош мураббийига айлангач, Чарльтон билан учрашувда қуйидаги сўзларни айтган: «Сиз 1966 йилда мамлакатим орзусини барбод қилгандингиз. Шунга қарамасдан, мен сизни жуда ҳурмат қиламан. Кўринишингиз 45 ёшлар атрофидаги инсонни ёдга солади».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ютуқлари

    Жамоавий ютуқлар

    «Манчестер Юнайтед» (9 та соврин)

    • Англия чемпиони (3): 1956/57, 1964/65, 1966/67
    • Англия Кубоги: 1963
    • Европа Чемпионлар Кубоги: 1968
    • Англия Суперкубоги (4): 1956, 1957, 1965, 1967
    Англия терма жамоаси (12)
    • Жаҳон Чемпионати: 1966
    • Европа чемпионати бронза медали соҳиби: 1968
    • Британия уй чемпионати ғолиби (10): 1958, 1959, 1960, 1961, 1964, 1965, 1966, 1968, 1969, 1970
    Шахсий совринлар
    • «Олтин тўп»: 1966
    • Футбол журналистлари ассоциациясига кўра йил футболчиси: 1966
    • Жаҳон Чемпионати «Олтин тўп» соҳиби: 1966
    • Ярмаркалар Кубоги тўпурари: 1965
    • Футбол лигасининг энг яхши 100 афсонаси рўйхатига киритилган: 1998
    • Англия футболи шарафлар залига киритилган: 2002
    • «ФИФА 100» рўйхатига киритилган: 2002
    • Футбол олдидаги хизматлари учун BBC соврини соҳиби: 2008
    • Футбол олдидаги хизматлари учун УЕФА президенти соврини соҳиби: 2009
    • Жаҳон Чемпионати рамзий терма жамоасига киритилган (2): 1966, 1970
    • World Soccer версиясига кўра ХХ асрнинг энг яхши футболчилар рўйхатига киритилган.

    11.10.2021, 23:45   Изоҳ (0)   19732
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жаҳон чемпионатига борадиган Шаҳрам ва Ҳасанбой, 80 талик довондан ўтган Месси, «қизил фурия»ни таслим қилган «учранглилар». Энг сўнгги спорт янгиликлари

    11.10.2021, 21:43

    Шаҳрам ва Ҳасанбой қайтди, Баҳодир бу сафар йўқ. Ўзбекистон бокс терма жамоасининг ЖЧ—2021 га йўл оладиган таркиби эълон қилинди

    11.10.2021, 17:17

    ЖЧ—2022 йўлида. Аргентина Уругвай дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди, Бразилия сафарда очко йўқотди

    11.10.2021, 10:01

    Франция терма жамоаси Бензема ва Мбаппенинг голлари эвазига Испанияни мағлуб этиб, Миллатлар Лигаси ғолибига айланди

    11.10.2021, 01:48

    Миллатлар Лигаси. Италия терма жамоаси Бельгиядан устун келиб, бронза медалига эга чиқди

    10.10.2021, 20:14

    «Ньюкасл» қудратли хўжайинга эга бўлди. Пул борасида «ПСЖ»ни ҳам, «Ман Сити»ни ҳам «кўмиб» юборадиган лойиҳа ҳақида нималар маълум?

    10.10.2021, 15:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи

    Спорт | 11 май, 10:25

    Шуҳрат Абдураҳмонов вояга етмаган қизга нисбатан жиноят содир этгани рад этилди

    Ўзбекистон | 11 май, 10:00

    Нима учун шаҳзода Уилям ва Кейт Миддлтон машинада хавфсизлик камарини тақмайди?

    Шоу-бизнес | 11 май, 09:53

    Самарқанддаги заправкада юз берган портлаш оқибатида вафот этганлар 3 кишига етди

    Ўзбекистон | 11 май, 09:16

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.