Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида автомобилни ҳайдовчи рухсатисиз жарима майдончасига олиб кетган ЙПХ ходими ишдан олинди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу воқеа август ойининг охирларида юз берганди. Инспекторнинг хатти-ҳаракатига баҳо бериш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланганди.
Ўтказилган хизмат текширувига кўра, ушбу инспектор хизмат фаолияти давомида интизомий жазоланганлигига қарамасдан ўзига тегишли хулоса чиқармагани, қатор меъёрий буйруқ талабларини бузганлиги учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши бўйича хулоса қабул қилинган.
Изоҳ (0)