• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон омбудсмани Гулнора Каримованинг аҳволини маълум қилди

    Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсмани) Феруза Эшматова 8 октябрь куни журналистлар билан учрашувда Ўзбекистон Биринчи Президентининг айни вақтда жазо муддатини ўтаётган тўнғич қизи Гулнора Каримованинг аҳволи ҳақидаги саволга жавоб берди.

    Феруза Эшматова.

    Феруза Эшматова.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Унинг сўзларига кўра, мамлакатда 200 дан ортиқ жазони ижро этиш муассасалари бўлиб, омбудсман уларга режа асосида бирма-бир ташриф буюради. «Мен шахсан ўзим бир неча бор аёллар колонияси (Зангиотадаги 21-сонли умумий тартибдаги аёллар колонияси)да, жумладан, мониторинг ташрифи билан бўлганман. У (Гулнора Каримова) билан суҳбат бўлган», — деди у.

    «Gazeta.uz»нинг эслатишича, 2021 йилнинг июль ойида Гулнора Каримованинг қизи Имон у ва адвокатлари онаси билан учраша олмаётганини маълум қилганди. «Мен у билан учрашишга уриниб кўриш учун Ўзбекистонга қайтдим, аммо расмийлар уни ташқи дунё билан алоқасиз ушлаб туриш учун ҳар турли баҳоналар ўйлаб топишда давом этмоқда; ҳатто адвокатлар билан учрашиш, телефон қўнғироқлари, хатлар ва ҳоказоларга ҳам тақиқ қўйилган», — деб ёзганди у Instagram’даги саҳифасида.

    Феруза Эшматованинг тахминича, томонлар коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин чекловлари сабаб учраша олмаган бўлиши мумкин. «Ҳозирда бизга улардан бундай (учрашув ҳақида) мурожаат келиб тушмаган», — деди у.

    Омбудсманнинг қайд этишича, коронавирусга қарши кураш бўйича Республика махсус комиссияси «чекловларни бироз юмшатгани» боис ҳозирги вақтда колонияларда қисқа муддатли учрашувлар амалиёти қайта тикланган.

    Гулнора Каримованинг адвокати Фанни Маргайраз Le Temps газетасига берган интервьюсида у 2019 йил июнидан бери биринчи марта 2021 йилнинг 7 ва 8 сентябрь кунлари мижози билан қамоқхонада учрашишга муваффақ бўлганини маълум қилган эди. «Бу сафар биз у билан фақат ўзбекистонлик адвокат ва таржимон гувоҳлигида учраша олдик. Унинг қўлларида бир неча кўкаришлар бор эди», — деб таъкидлаган эди у.

    Феруза Эшматованинг маълум қилишича, Гулнора Каримова сақланаётган колонияда такрорий мониторинг ўтказилади.

    «Биз яна мониторинг ўтказамиз, чунки биз у ерда бўлгандик. Мен у билан учрашгандим. У билан учрашган вақтим ҳаммаси жойида эди. Биз яна мониторинг ўтказамиз, чунки битта мониторингдан сўнг биз такроран текширамиз», — деди омбудсман.

    Ҳозир Гулнора Каримова билан ҳаммаси жойидами, қабилида берилган саволга Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили қисқача: «Ҳа», деб жавоб берди.

    Гулнора Каримова 2019 йил баҳоридан бери 21-сонли колонияда жазо ўтамоқда. 2020 йил март ойида Олий суд матбуот хизмати Каримова хонимнинг 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум этилганини маълум қилган эди.

    2020 йил май ойида Каримованинг 10 миллион долларлик активлари Франциядан Ўзбекистонга қайтарилган эди. Ўшанда Ўзбекистон Адлия вазирлиги Гулнора Каримовага тегишли ва мамлакатга қайтарилаётган маблағларнинг қандай харажат қилинаётгани жамоатчиликка мунтазам ахборот тақдим этишга ваъда берганди.

    2020 йил сентябрида Ўзбекистон ва Швейцария Гулнора Каримованинг Швейцариядаги ҳисоб-рақамларидан олинган қиймати 131 миллион долларга яқин бўлган активлар Ўзбекистонга қайтарилиши борасида ҳадли келишувга эришгани маълум бўлган эди.

    08.10.2021, 20:27   Изоҳ (0)   168229
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ФВВ Қамчиқ довонида ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни яхвонлик юзага келишидан огоҳлантирди

    08.10.2021, 20:10

    Ўзбекистоннинг ОДКБда иштироки қайта тикланиши мумкинми? Абдулазиз Комилов жавоб берди

    08.10.2021, 19:41

    Шавкат Мирзиёев Термиздаги 9-ихтисослаштирилган мактаб-интернатини бориб кўрди

    08.10.2021, 19:25

    Шавкат Мирзиёев Тожикистондан ўтувчи Сирдарё—Фарғона водийси йўли аввал синов тариқасида, сўнг мунтазам равишда йўлга қўйилишини маълум қилди

    08.10.2021, 18:43

    «Бош вазир ва вазирларнинг парламентда ахборот бериши шунчаки хўжакўрсинга бўлаётган тадбирлар эмас» — Содиқ Сафоев

    08.10.2021, 18:12

    Каттақўрғондаги хонадонларнинг бирида газ портлади. Хонадонга меҳмонга келган эркак куйиш жароҳати олди

    08.10.2021, 17:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Родригони қанчага сотмоқчи эканлиги маълум бўлди

    Спорт | 24 июн, 12:34

    “Кўзлари қисиқ” хитойлик эркак электромобилни ҳайдай олмаяпти — чарчоқни аниқловчи тизим уни ухлаяпти деб ўйлаб, автоматик тўхтайди

    Қўзиқорин | 24 июн, 12:32

    Тошкентда “Олмазор ёшларни севади — Битирувчи 2025” шиори остида гала-концерт ўтказилди

    Ўзбекистон | 24 июн, 12:26

    Унчалик машҳур бўлмаган, аммо томоша қилишга арзийдиган турк фильмлари

    Кино | 24 июн, 12:16

    American University of Technology (AUT) 28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

    Реклама | 24 июн, 12:14

    MSI “Ўйинчоқлар тарихи” мультфильмининг 30 йиллигига бағишлаб тематик компьютерларни тақдим этди

    Гаджетлар | 24 июн, 11:56

    Россияда мигрантлар учун рус тили имтиҳони мураккаблаштирилади 

    Дунё | 24 июн, 11:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.