«Тараққиёт стратегияси» маркази ҳамда Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти мутахассислари «Reforms.uz» ягона электрон платформасини ишга туширди. «Нигоҳ»нинг ёзишича, унда ислоҳотлар натижалари ҳақида содда ва тушунарли шаклда батафсил маълумотлар келтирилган.
Платформа орқали 2017—2020 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ўзгаришлар натижалари билан танишиш мумкин.
Шу билан бирга, ўтган беш йил мобайнида эришилган натижалар бундан олдинги йиллар, яъни Стратегияни амалга ошириш бошланишидан олдинги ҳолат билан таққосланган ҳолда берилган.
Изоҳ (0)