• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бердимуҳамедов Тошкентдан қайтгач, Ашхободдаги тунги ёритиш тизимларига алоҳида эътибор қаратишни буюрди

    Расмий ташриф билан Тошкентда бўлган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 5 октябрь куни  Ашхободга қайтди. «Хроника Туркменистана» хабарига кўра, Ашхобод аэропортида давлат раҳбари «аэропорт ҳудуди ва унинг атрофини ёритишнинг алоҳида хусусиятлари»га эътибор қаратган. Унинг сўзларига кўра, «пойтахтнинг асл дизайн элементи — тунги ёруғлик, бу унга ўзига хос жозиба бағишлайди».

    Ашхобод халқаро аэропорти

    Ашхобод халқаро аэропорти
    Фото: Central Asia

    Бердимуҳамедов шаҳарнинг ҳар бир бурчаги, хусусан, турли мақсаддаги объектлар тегишли ёритиш тизимлари билан жиҳозланиши кераклигини таъкидлади. Кўрсатмалар қурилиш, саноат ва энергетика мажмуаси учун масъул бўлган бош вазир ўринбосари Чаримурод Пурчековга юборилган.

    «Ҳам пойтахтда, ҳам бутун мамлакат бўйлаб бино ва иншоотларга, шу жумладан, йўл -транспорт инфратузилмасига, уларни ёритиш элементларини лойиҳалашга катта эътибор берилиши зарур», — деди президент.

    Туркманистон раҳбари сўнгги йилларда Ашхободнинг тунги панорамасида «шаҳарга ўзига хос кўрк берадиган инновацион технологиялар ва рақамли тизимлар» фаол ишлатилганини таъкидлаб ўтди. Шу муносабат билан Гурбангули Бердимуҳамедов «Ашхобод дизайнига комплекс ёндашиш, турли хил ёритиш ечимлари орқали ўзига хос палитра яратиш» бўйича кўрсатма берди.

    Февраль ойида пойтахтни кўздан кечириш чоғида президент шаҳарнинг ёритилишидан норози бўлган. «Йўлларнинг айрим участкалари ёритилмаган, уйларда электр узилиши ҳолатлари мавжуд», — деган эди ўша пайтда давлат раҳбари.

    Бироқ июнь ойида «кондиционерлар ва совутиш қурилмаларидан фойдаланишнинг ортиши, натижада, электр энергияси истеъмолининг ўсиши ҳисобига кўча ёритгичлари ва реклама устунларида электрни тежашга тўғри келган».

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 4 октябрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келганди. 5 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида Туркманистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтган. Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасидаги тор доирадаги ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралар якунлангач, икки давлат раҳбари 23 та ҳужжатни имзолаган. 5 октябрь куни Гурбангули Бердимуҳамедов давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига бориб, Биринчи Президент ҳайкали пойига гул қўйган. Ўша куни Тошкент халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни кузатиб қўйди.

    06.10.2021, 23:34   Изоҳ (0)   36807
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гонконгдаги вазият Пекин ташаббуси билан қабул қилинган миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонун туфайли барқарорлашгани маълум қилинди

    06.10.2021, 21:42

    Кучли ёмғир туфайли Лондон кўчаларини сув босди

    06.10.2021, 20:23

    Кимё бўйича 2021 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

    06.10.2021, 16:57

    Агар Эрон дипломатия орқали ядровий битимга қайтмаса, АҚШ бошқа чораларни қўллайди — Оқ уй

    06.10.2021, 15:24

    Трампнинг рафиқаси ва қизи Оқ уйда қандай лақаб билан аталгани маълум бўлди

    06.10.2021, 14:26

    ОАВ: Си Цзиньпин Римда ўтказиладиган G20 саммитида иштирок этмайди

    06.10.2021, 14:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10

    Олмаотага кетаётган фуқаро Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган гилам билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 12 июл, 12:00

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.