• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Тушкун кайфиятни кўтаришга ёрдам берадиган тавсиялар

    Ҳар доим яхши кайфиятда бўлишнинг имкони йўқ. Кайфият ҳам тана аъзолари каби ёмонлашиши мумкин. Нима учун босим кўтарилиши мумкин-у, лекин кайфият эмас?

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Бу ҳолат узоқ давом этмаса, қўрқинчли эмас. Агар тез-тез, сабабсиз кайфият тушиб кетса ёки доимо тушкун ҳолат кузатилса, ички мувозанатни сақлаш вақти келди.

    Қандай қилиб кайфиятни кўтариш мумкин?

    Табассум қилинг

    Энг оддий рецепт. Албатта, бунинг учун юракдан кулиш керак, лекин сабабсиз кулиш – аҳмоқлик аломати деб билишади. Бунга сабаб ҳам топиш мумкин. Энг осон йўли – комедия томоша қилиш. Бундай пайтда ёстиқ ва бодроқ ёрдамга келади, инсон эса ўзига эркинлик бериши керак.

    Йиғлаб олинг

    Йиғлаб олиш – чиқиш йўли ҳамдир. Кўз ёшларнинг ҳам чиқиб кетишига имкон бериш керак. Айтганча, бу тушкунликни ва тўпланган асабий тарангликни мукаммал олиб ташлайди. Ҳа, баъзида ҳаво етишмайди. Худди бирор нарса тўсқинлик қилгандек туюлади. Кейин «Титаник» ёки «Хатико»ни томоша қилиб, йиғлаб юбориш мумкин. Албатта, рўмолчани тайёрлаб қўйиш зарур.

    Сайр қилинг

    Биласизми, ички ҳаво ташқаридагидан ўртача беш баравар ифлос ва ўн баравар заҳарли. Доим бир хонада бўлиш том маънода кайфиятга таъсир қилади. Албатта, деразани очиш орқали хонани доимо шамоллатиш мумкин. Лекин тез-тез сайрга ҳам чиқиш фойдали. Юриш ҳақиқатан ҳам шифо беради. Юраётганда ерга эмас, осмонга қарашга ҳаракат қилиш лозим. Дарахт, уйлар, одамлар, поезд. Фақатгина атрофни томоша қилиб, завқланиш зарур.

    Хоҳлаган егуликни истеъмол қилинг

    Айнан шу даврда енгиллик ҳуқуқига эга бўлиш мумкин. Агар диетада бўлсангиз ҳам. Овқат пиширишнинг янада илҳомлантирувчи усулларини танланг, зираворлар қўшинг, таомни чиройли қилиб безанг ... Ошхона дунёси билан бўлган мулоқотнинг кичик дақиқалари ёрқин ва ёқимли бўлсин. Ахир овқатланиш – ҳаётдан завқланишнинг энг осон усулларидан бири.

    Чироқни ёқинг

    Ҳа, баъзида арзимас нарсалар ҳам ёмон фикрларни тарқатиши ва қалбда ўрнашган қоронғиликни ёритиб юбориши мумкин. Бу, айниқса, ташқарида ҳаво булутли бўлганда, ҳатто кундузи ҳам иш беради. Антидепрессантларга пул сарфламаслик учун электр энергиясини бир муддат тежамаслик керак. Кичкина чироқлар уйни ҳар томондан ёритиб турсин.

    Ухлашга ётиш

    Бу классик одат. Ҳар қандай тушунарсиз вазиятда ухлашга ҳаракат қилиш лозим. Чунки «Тонг кечдан кўра доно», «Уйқу доридан қимматроқ» – аждодлар дам олиш ҳақида кўп нарсани билишган. Дарҳақиқат, ҳар қандай стрессли вазиятда уйқу энг яхши дори эканлиги исботланган. Ёстиқни қучоқлаганда, онг барча салбий нарсаларни қайта ишлайди.

    Витаминлар ичинг

    Баъзида бефарқлик, стресс, кайфият ўзгариши сабаби асосий витамин ёки минералларнинг етишмаслигидандир. Албатта, ўз-ўзини даволашдан кўра танадаги маълум бир витамин даражасини текшириш фойдалироқ.

    Одамлар билан мулоқот қилинг

    Қийнаётган муаммони ҳал қилишнинг ажойиб усули – бу гапириш. Буни баланд овоз билан амалга ошириш керак. Сиз билан нима бўлганини бегона одам билан таҳлил қилинг. Албатта, яқин одам бўлиши шарт эмас, баъзида йўл-йўлакай гаплашиш ҳам мумкин. Яна бошқа чиқиш йўли бор. Энди сиздан ҳам баттарроқ одамни топинг ва унга ёрдам беринг. Ва у билан муаммолари ҳақида гаплашинг. Ишонинг, бундай суҳбатдан кейин ички осмонингизда кўплаб булутлар тарқаб кетади.

    Севимли машғулотлар билан шуғулланинг

    Севимли машғулот қандай яхши?! Маълум бўлишича, бу орқали юксакликка эришиш мумкин. Рақсга тушиш, расм чизиш, тикиш, ширинлик пишириш, қўшиқлар куйлаш мумкин. Агар бу сизни илҳомлантирса, ҳаётдан қувонч топишнинг энг яхши усули.

    Ишларни тартибга солинг

    Нафас олиш ва дам олишни жисмонан билмайдиган, табиатан асабий чарчоқ ҳолатига олиб келадиган фаол табиатли инсонга жуда мос келади. Эҳтиёткорлик билан тозалаш каби медитатив жараённи синаб кўринг. Фақатгина умумий тозалаш билан адаштирмаслик зарур.

    Барча тортма, жавон, сумка, заргарлик буюмлари, косметик сумкаларини тинч ва осойишта тартибда ажратиб олинг ... Эски ва кераксиз нарсаларни ташлаш тавсия этилади. Шахсий хонани қандай қилиб яхшироқ безатиш мумкинлигини ўйлаб кўринг. Бунинг барчаси ўз-ўзидан тушкун кайфиятни тарқатиб юборади.

    Мавзуга доир:

    • Мия фаолиятига зарар етказадиган кундалик одатлар
    • Мутахассис тавсия қилади: стрессдан халос бўлишга ёрдам берадиган машқлар
    • Ҳамма нарсадан ҳафсала пир бўлганда мотивацияни сақлаб қолиш бўйича 5 тавсия

    05.10.2021, 20:58   Изоҳ (0)   46140
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гаджетларнинг ишдан чиқишига олиб келадиган 10 хато

    05.10.2021, 16:57

    Сотиб олишга ҳожат йўқ: уй шароитида тайёрлаш мумкин бўлган 8 хил тозалаш воситаси

    03.10.2021, 21:50

    Учбурчак, тўртбурчак, думалоқ. Кийим ёрлиғидаги белгилар нимани англатади? (фото)

    03.10.2021, 14:56

    Уйдаги воз кечиш тавсия қилинадиган 10 буюм

    29.09.2021, 20:46

    Джинси кийимлар сифатини йўқотмаслик учун қандай ювиш керак: 5 та муҳим қоида

    29.09.2021, 13:42

    Қўлга суперелим ёпишиб қолганида асқатадиган 4 та тавсия

    28.09.2021, 13:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон АҚШ босими сабаб Россия нефтидан воз кечса катта йўқотишга учрайди — Тhе Economic Times

    Дунё | 4 август, 11:56

    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битт...

    Реклама | 4 август, 12:00

    Майк Тайсон тарихдаги энг буюк боксчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 4 август, 11:45

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 4 август, 11:40

    Тошкентдаги бозорларда гўшт арзонлаштирилган нархларда сотилиши бошланди

    Ўзбекистон | 4 август, 11:35

    Хонанда Селена Гомес атир ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Шоу-бизнес | 4 август, 11:25

    Тошкентда фуқаро раҳбарига болта билан таҳдид қилиб, маошини оширишни талаб қилди

    Ўзбекистон | 4 август, 11:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.