Атлантика океанида маълумотлар йиғишга мўлжалланган камера ва датчикларга эга махсус елканли қайиқлар сузиб юради. Улардан бири яқинда 4-тоифали довул ичида бўлиб, табиат ҳодисасини тасвирга олишга муваффақ бўлди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Довул 22 сентябрь куни Атлантика океанида ҳосил бўлган ва «18» тартиб рақами билан белгиланган. Бир неча кун ичида у довулларнинг мавжуд 5 тоифаси бўйича 4-тоифага қадар кучайгани сабаб унга «Сэм» номи берилган.
30 сентябрь куни Saildrone Explorer SD 1045 қайиғи довул марказига йўналтирилган бўлиб, у баландлиги 16 метр келадиган тўлқинлар ва соатига 190 километр тезликдаги шамолга дуч келган. Мустаҳкам конструкция аппаратга бу каби шароитда ҳам сузиш имконини берган.
Saildrone Explorer SD 1045 бортига ҳарорат, ҳаво намлиги, тезлик, шамол йўналиши, шунингдек, сувнинг шўрлигини кузатиб борадиган камера ва датчиклар ўрнатилган. Аппарат ёрдамида тўпланган маълумотлар олимларга довулларнинг тез кучайишининг олдидан прогноз қилувчи моделларни яхшилаш имконини беради.
15 метрли тўлқинлар тасвирланган видео қуйидагича:
Таъкидланишича, бу компьютер симуляцияси эмас, балки довул марказидаги ҳақиқий кадрлар. Олимлар уни биринчи бор қўлга киритишга муваффақ бўлган. Шу ердан олинган яна бир видео:
Изоҳ (0)