• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Mаслаку мақсаддан шаммаи изҳор

    1938 йилнинг 4 октябри — нафақат ўзбек адабиёти ё маданияти, балки бутун Ўзбекистон тарихидаги энг машъум саналардан бири. Шу куни Тошкентда миллат даҳолари — Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий ва Абдулҳамид Чўлпон отиб ташланган эди. «Дарё» ушбу уч улуғ мутафаккир хотирасига ҳурмат рамзи сифатида уларнинг йиллар ўтса-да ўз аҳамиятини йўқотмаган журналистик материалларини бутун октябрь ойи давомида ҳар куни қайта эълон қилиб боради.

    Илюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Илюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Маслаку мақсаддан шаммаи изҳор 1

    Бу йўлларни қоралағучининг ота-бобоси ҳазрати Одам атодан тортиб, гоҳи деҳқон, гоҳи мардикор, гоҳи саржинчи, қисқаси шулки, зодагонлар таъбирича, «Бири бит, бити сирка» бўлмай келган ўнқовсизлар2 синфидандир. Аммо мен бўлсам мустамлакачилар калтагини еб, калтак зарби билан кўзим мошдек очилиб (уруб қолинг айланай почча!) алқисса, ота касбим боғдорлиқ бўлса ҳам, замонанинг зайли, тўғриси, мўдаси билан отимни муҳаррир, ўзимни зиёли, Шарқни мазлум, Англияни золим, батинка кийишни маданият, гуруппабозлиқни салоҳият, динни таассуб ва моддани табииётдан ҳисоблаб келмакдадирман. Шунчалик фазл-у камолни санағандан сўнг ўз-ўзидан маълум бўлса керакки, фақир унча-мунча кафши кўчада қолган алвир-шалвирлардан эмасдирман. «Ранг кўр, ҳол сўр», деган экан машойихлар.

    Бу энди, маслаки шариф3.

    Баъзи бир яратилғанча қолған ўртоқларим майдонда бўлмасалар эди, ўзимни шунчалик кенг маслагимга яраша мақсадимни ҳам очиқдан очиқ сўзлаб берар эдим. Лекин гап шундоқ бўлса ҳам, бу ўринда фақат сизгагина юрагимни очиб солмоқчиман. (Бироқ сўз шу ерда қолсин, зинҳор сўзни чувалтириб, темирчилик қилиб юрманг, ўртоқ, зинҳор!) Дуруст, оёқ олишимни кўргач, душман синфнинг «Нотавон кўнгилга қўтур тоғора», дейишида шубҳа йўқ. Модомики, маним мақсадимга, яъни орзу-ҳавасимга замин бор экан ва замон мусоид4 экан, нега ман дўсти-душманнинг таънасидан-тўввасидан ҳуркиб турай? Модомики, маним ҳаммаслак ва ҳаммақсадим бўлған ўртоқларим ўз ғояи омолларини5 феълан ва амалан исбот қилмоқда эканлар, нега ман мулоҳаза дарёсида чўмилай?

    Бирлаб эмас, юзлаб ўртоқларим расмий бўлмаса-ю, думалоқ-ясси равишда хотунни икки қилмоқда эканлар, токай ман бир хотун билан азиз умримни барбод берай?

    Тўққузлаб эмас, тўққуз юзлаб ишчи ўртоқларим оғилда отлиқ, далада қўшлиқ, чўбонда қўйлиқ бўлиб қолған эканлар, ман токай яғир эшакка ҳам эга бўлмай?

    Баъзи биравларим Бухоро ва Хўтан деган жойлардан ипак гиламлар келтирганларида ва Масков, Ленинград деган шаҳарлардан роял деган маблағлар, ойнаи жаҳоннома деган лаш-лушлар олдиртирғанларида, токай ман отам марҳумдан қолған эски пўстакда умур кечирай. Хотунгинам роял ўрнига чарх йигирсин ва ман ойна тополмай афтимни тиниқ сувдан кўрай?

    Дўстларим, оқ уй ола баргоҳлар солиб айшу ишрат қурғанларида, токай ман ҳар соат саждага мойил турған чорчўпнинг орасида «Ла ҳавла…» ўқуб кун кечирай?

    Дўстларимдан биттаси икки минг червонска тушириб, шоҳона бир иморат қилған экан, ўткан кун фотиҳага бориб келдим. Нафсиламрга қарағанда, Тошкандда ўзининг олий бинолар солиши билан машҳур бўлған Тўхтажонбой ва Орифхўжа эшонларни бир чўқишда қочиратурған бино бўлибдир. Ҳордиқ чиқарғандан сўнг «Кўча томонга исириқ боғлаб қўй, меҳмонхонангдан ошна-оғайнини узма, дастурхонингни калу кўрдан аяма!», дедим. Ошнамнинг яхши ният билан қилған иморатини баъзи бир маорифсираган муттаҳамлар, «Мактаб учун мувофиқ бино бўлибдир, от айланиб қозиғини топар!» деб ивир-шивир қилар эканлар. Кўчага чиқған эдим, иморатни томоша қилғучилардан бўлған бир тийиқсиз шоир:

    Вақтоки афтодаҳол эдинг, елкангда апкашинг,

    Сут ўрнига сув сотиш касб эрди санга яккашинг.

    Ажабо, бу кўрдиғим тараққо-туруқ надир?

    Ажабо, бу шоҳона қасиру равоқ надир?!

    деб таъна тошини отмоқчи бўладир. Буржуазия идеолўгияси билан суғорилған бу шоирни яхшилаб койидим ва «Товшингни ўчир, ҳароми!», дедим.

    Бас, санга ўртоқ, маълум бўлған бўлса керакки, бу мақолам билан нима демакчиман. Худойға шукр, манда ҳам ўғул-қиз бор, бас, манда ҳам орзу-ҳавас бор, лекин толе’ деган муттаҳам йўқ.

    Ман бошда:

    Қалам гуфтоки, ман шоҳи жаҳонам,

    Қаламкашро ба давлат мерасонам.6

    байтига ишониб ёзғучилик касбига киришкан ва ҳар соат тепа туйнукдан тушиб келатурган давлатни куткан эдим. Лекин энди етти йилдирки, на давлатдан хабар бор, на қорним тўйиб томоқ еган кунимни эслай оламан. Этагим этагимга еткан бўлса, Тошпўлат тажангнинг ҳаққу ҳурмати! «Қалам гуфтоки…»нинг шоири тўнғуз қўпса-чи, мани етти йилдан бери бекорга сарсон ва саргардон қилди, ҳаром тукимга турмайтурған хашпара7 махсимлар ёруғ дунё орзу-ҳавасининг арши аълосигача бориб етканларида, ман қўтир итнинг кейинги оёқи ҳам бўлолмадим. Кеча уйда ўлтуриб, ўткан самарасиз кунларимга вовайло ўқур ва нафсимга анвўи сарзанишлар8 берар эдим. Ниҳоят бошимға бир савол келди:

    Модомики, дунёға келиб орзу-ҳавас кечирмакчиман, модомики, ипак гиламларда, шоҳона биноларда сайру гулистон этмак асли ғояи омолимдир. Бас, энди нима қилай?

    Албатта, биринчи галда эски шиорим бўлған «Қалам гуфтоки…»ни чурук латтага тугиб, тоқчаға ташлашим керак эди, ташладим ва қаламимни қарс этдириб иккига бўлдим, шунинг ила баракасиз ёзғучилик касбим билан видолашдим. Аммо муроду мақсадга тезроқ етишмак учун восита бўлған янги касб сайлаш масаласида миям суйила бошлади.

    Янги касбим учун деҳқончилиқни чоғлаб боқдим. Лекин бу касб, хусусан, шу замонда эпақалиқ ҳунарга ўхшаб кўринмади. Шундоқки, башарти деҳқончилиқ қилғанимда бир йилда бир юз пут ҳосил олсам, бир пут буғдой саксон тийин бўлса, мундан ўттуз пути капсанга9, яъни пўстдумбага чиқиб кетса10, сотиб пулига нохотшўрак олиб есам… «Йўқ», дедим: сан манга тўғри келмас экансан, дедим.

    Сўнгра пахта экишни жўплаб кўрдим. Башарти икки ботмон ерга пахта эксам, пахтам бўлди, деб турғанимда, челаклаб қору ёмғурни қуйиб берса-да, биринчи сўрт пахтам иккинчи учунчига тушиб, яъни беш сўмим ярмига қолиб, орзу-ҳавасгина эмас, уйимдаги эски пўстагим билан бошқа қақир-қуқурларим ҳам пахтанинг ямоғига кетса… «Ла ҳавла»… ўқуб, деҳқончилиқ тўғрисида тавба-тазарру’ қилдим.

    Савдогарчилик ҳам ёнбошқа келарлик кўринмади; «ур» дейишдан қичиған жойинг қаерда, деб нолўгини солиб берсалар борми, орзу-ҳавас қия-да, Худой кўрсатмасин. Тағин бу ҳунарнинг ёввойи чиқимлари11 ҳам беҳисоб, деб эшитканим бор. Сўнгра ҳозирги мўзабзаб12 замонада орзу-ҳаваснинг энг аъло даражасига бориб еткан ўртоқларнинг касбларини текшириб кўрдим: уйингга буғдой тўлаберғурларнинг кунлари ё бир саркор13 ва ё бита-яримта олақарғахўжанинг14 ўчоғининг кулини олиб, ҳалигидек ўғлининг тувагини тўккучи инсон афт, тўнғузнамо, мағзава махсим ўртоқларим бўлиб чиқдилар. Дарҳол ман қарор бердим:

    Отингни сот, тўнингни сот, шу иккининг бири бўл,

    Бўлолмасанг, аё бахтсиз, бу кунингдан кўра унниқиб ўл!

    Балки сиз: «Шу афти-ангоринг билан санга ҳам ҳеми?» деярсиз ва: «Яғир эшагингни чуҳ де!» деб куларсиз. Йўқ, ман бу ҳунардан энди ортиқ тўйдим, бу сўзимни Мадикаримнинг олдида ҳам айтаман, Абдикаримнинг олдида ҳам. Модомики, маним мақсадимга замон мусоид экан ва замин бор экан, ман нега умидсизланай?

    Шул кеча кўрибман бир яхши туш,

    Бошимда жиғам, қўлимда қуш!..

    Сиз ҳозирга «Кўкнорини кўпроқ ичибсан», дерсиз ва ҳолимга куларсиз. Аммо бир йилдан сўнг уйимга бир меҳмон бўлингиз-чи.

    Боришда ўнг қўлда, келишда чап қўлда шоҳона бир иморат. «Бу кимники?» деб сўрасангиз, албатта, фақирнинг исмим тантана билан қироат қилинур, дарбозадан ичкарига кирсангиз бир гулзор, тўрда худда амири Бухоронинг аркидек олий, мутантан бир зол; бу маним сизнингдек гўсхўрларни қабул қилатурған меҳмонхонам, етти зина орқалиқ юқориға чиқсангиз, олди ромлик кайвони айвон; лекин ҳозир бўлингиз, эсингизни йўқотиб қаршидағи ойнага тўқиниб пешонангизни қашқа қилиб қўйманг тағин!

    Бу ойнани Маскўв шаҳридан бир ошнам келтириб берган, баҳосини билмасам ҳам лекин қиммат, деб эшитдим. Бу ёққа киринг, буёққа; гиламнинг устидан, ҳа-ҳа-ҳа, гиламни босишға ҳайф кўрдингизми. Тўрга, тўрга, ишкафнинг тегига!

    — Янги ҳовли муборак бўлсин?!

    — Қутлуқ бўлсин!

    Қўлингизни фотиҳага кўтарганингизда, кўзингиз девордаги шу байтка тушар:

    Замонимиз замон бўлсин,

    Манманлари омон бўлсин!

    Жулқунбой

    «Муштум», 1925 йил, 2-сон, 20 январь, 2-3-бетлар.


    Изоҳлар

    1Шаммаи изҳор — озгина арз

    2Ўнқов — имкон.

    3Maslakи шариф — шарафли йўл.

    4Мусоид — мувофиқ, уйғун, қулай.

    5Ғояи омол — мақсад.

    6Қалам дейди, мен шоҳман жаҳонга,Қаламкашни еткизурман давлатга.Низомий Ганжавий.

    7Хашпара — хаштпора, бир пул, арзимас.

    8Сарзаниш — танбеҳ; койиш.

    9Капсан — хирмон кўтарилганда камбағалларга бериладиган улуш.

    11Чиқитга, яъни ўша вақтдаги Янги Иқтисодий Сиёсатга мувофиқ деҳқонлардан олинадиган солиғларга, демоқчи.

    11Ёввойи чиқим — турли налог ва поралар.

    12Мўзабзаб — нотинч, бетайин.

    13Саркор — хўжайин.

    14Олақарға — келгинди.

    04.10.2021, 22:22   Изоҳ (0)   22865
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Эрон элчиси билан афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш масаласи юзасидан фикр алмаш...

    04.10.2021, 21:35

    Она тилисиз халқ чироғи ўчган халқ

    04.10.2021, 21:20

    Мактабгача таълим вазирлиги Самарқанддаги боғчада юз берган ёнғин бўйича маълумот берди

    04.10.2021, 21:14

    «Чўлпон отилмаган, у болта билан чопиб ўлдирилган». Академик Наим Каримов 4 октябрь фожиаси ҳақида

    04.10.2021, 20:39

    Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ўзбек тилида гапириш тарғиб қилинган флаерларда ҳеч бир тилни камситиш мақсад қилинмаганини маълум қилди

    04.10.2021, 20:37

    Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга келди

    04.10.2021, 19:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Систит — бу уят эмас!


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бунинг уятли жойи йўқ”. Жамшид Қўчқоров давлат нега қарз олаётганига изоҳ берди

    Иқтисодиёт | 3 июн, 14:50

    Met Gala’да уни танишмади: Болливуд қироли Шоҳрух Хоннинг 5 йил танаффус қилишига нима мажбур қилганди?

    Кино | 3 июн, 14:49

    Хитойда туздан заряд оладиган электроскутерлар тақдим этилди

    Дунё | 3 июн, 14:30

    Турли мамлакатлар ҳақида йўл кўрсаткичлардан ҳам кўпроқ сўзлайдиган суратлар

    Саёҳат | 3 июн, 14:05

    Россия Украинага урушни 2 хил йўл билан тўхтатишни таклиф қилди 

    Дунё | 3 июн, 14:00

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Реклама | 3 июн, 12:45

    “Яшил макон”га ажаратиладиган пуллар ҳар бир тийини сарфланишини кузатиш имкони яратилади

    Ўзбекистон | 3 июн, 13:45

    Ламин Ямал “Реал”нинг янги футболчиси билан ҳазиллашди: “Бу менинг янги ўйинчоғим”

    Спорт | 3 июн, 13:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.