• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитой нима учун электр энергиясини қатъий тежаш режимига ўтди ва буни қандай амалга оширмоқда?

    Хитойда электр энергиясининг ортиқча истеъмолига қарши кураш бошланди, деб ёзади Bloomberg.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Биринчи навбатда, чора-тадбирлар саноатда электр токидан ҳаддан кўп фойдаланишга қарши қаратилган. Алюминий эритишдан тортиб, соя дуккакларига ишлов беришгача бўлган турли соҳалардаги корхоналар электр сарфини қисқартиришга, баъзи ҳолларда эса ишлаб чиқаришни тўхтатишга мажбур қилинмоқда.

    Aтмосфера ва истеъмол

    Кескин чоралар учун асосий сабаблар энергияга нисбатан ўсиб бораётган талаб, шунингдек, электр станциялари учун ёқилғи нархининг баландлашиши бўлди. Пекиннинг атмосферага ажраладиган чиқиндиларни камайтириш режалари ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшди.

    Энг катта босим Сзянсу, Чжесзян ва Гуандун каби саноат базаси кучли бўлган провинцияларга ўтказилмоқда. Жами олганда Хитой Халқ Республикаси (ХХР) ҳудудларининг ярми энергия сарфлаш бўйича мақсадли кўрсаткичларни оширди ва энди шошилинч чоралар кўришга мажбур.

    Бозор эътибори Эвергранде инқирози ва кўчмас мулк бозорига мисли кўрилмаган босимга қаратилган бир пайтда, етказиб бериш томонидан бошқа бир катта миқёсли шок-эффект эътибордан четда қолди», — дейилади Nomura Holdings таҳлилчилари меморандумида.

    Электр энергияси танқислиги бир қатор омиллар оқибатида юзага келди. Улардан бири иқтисодиёт қайта тикланиши билан параллел тарзда ҳам маиший, ҳам саноат истеъмолчилари томонидан ўсиб бораётган талаб шароитида етказиб беришнинг чеклангани бўлди.

    Бошқа бир сабаб эса электр станциялари атмосферага ажратадиган чиқиндиларни камайтириш бўйича қатъий чоралардир. Уларнинг асосий мақсади 2022 йилги қишки Олимпиадага қадар Пекин осмонидаги туманни йўқ қилиб, шу билан ХХРнинг атроф-муҳит тозалиги ва иқлим ўзгаришларига қарши кураш тарафдори эканини кўрсатишдан иборат эди.

    Нарх танглигининг ошиши

    Кўмирни ички ишлаб чиқаришга қўйилган чекловлар ҳамда унинг энг йирик ишлаб чиқарувчи — Австралиядан етказиб берилишига қўйилган эмбарго аллақачон кўмир фьючерслари котировкаларининг кескин ўсишига олиб келди. Табиий газ нархлари ҳам кўтарилиб кетди.

    Энергия ташувчилар қимматлашиши оқибатида бу йил қишда ҳам фуқаролар, ҳам бизнес учун ёқилғининг кескин танқислиги кузатилиши кутилмоқда, ҳатто чекланган тақсимот юзага келиши ҳам мумкин.

    Шанхи Жинзҳенг Energy бош консултанти Сзен Хаонинг сўзларига кўра, бу йил энергетика тармоғининг талабни қондириш учун ишлаб чиқаришни ошириш имкониятини чеклаган ҳукумат чоралари асосий риск омилига айланган.

    Хитой электр тармоқлари аввал ҳам совуқ ойларда етказиб беришни қисқартирган, истеъмолчилар эса танқисликни дизель генераторлар ҳисобига қоплаган бўлса-да, бу йил, кузатувчилар фикрича, вазият айниқса кескинлашиши мумкин.

    Электр токи тугади

    Bloomberg маълумотларига кўра, вазиятдан келиб чиққан илк таъсирлар корхоналарда ҳам, маиший ҳаётда ҳам сезилишни бошлаган. Масалан, алюминий заводлари ишлаб чиқаришни қисқартиришга мажбур бўлди, бу эса метал нархининг рекорд даражада ошиб кетиши сабабларидан бири бўлди.

    Соя ёғи ишлаб чиқарадиган заводлар ҳамда Apple ва Tesla учун деталлар етказиб берувчи бир нечта корхоналар ҳам ишлаб чиқаришни тўхтатишига тўғри келди. Фаолиятини қисқартириши ёки тўхтатиб қўйиши ҳақида электроникадан тортиб, тўқимачиликкача бўлган соҳалардаги бир қатор компаниялар ҳам маълум қилди.

    Сзянсу провинциясида пўлат ишлаб чиқарувчилар ўз фаолиятини тўхтатиб, бир қатор шаҳарларда кўча чироқларини ўчира бошлади. Шунингдек, қўшни Чжесзянда катта миқдорда энергия сарфловчи 160 дан ортиқ корхоналар тўхтаб қолди.

    Бундан ташқари, ахборот агентликлари маълумотларига қараганда, айнан ажралмаларни қисқартириш учун ва электр токи сарфланишига қарши кураш Хитой ҳукуматига мамлакатда криптовалюта айланмасини деярли тақиқлаш учун сабаблардан бири бўлган.

    Шундан кейин биткоин курси уч соатдан кам вақт ичида 45 минг доллардан 41 минг долларгача тушиб кетди, аммо кейинроқ сал кўтарилишга муваффақ бўлди.

    Домино эффекти

    Таҳлилчилар энергетика инқирози Хитой, эҳтимол, бутун дунё иқтисодиётида кутилаётган умумий инқирознинг бир қисмига айланишидан хавфсирамоқда.

    «Электр етказиб беришнинг қисқариши тўлқин ҳосил қилиб, жаҳон бозорларига зарба беради, — деди таҳлилчи Тин Лю Bloomberg’га. — Тез орада улар тўқимачилик буюмлари ва ўйинчоқлардан тортиб, ускуналар деталларигача бўлган нарсаларни етказиб беришда етишмовчиликни ҳис қилади».

    Бошқа мамлакатларда бўлгани сингари Хитойда ҳам асосий муаммолардан бири атроф-муҳитга таъсирни камайтириш ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ўртасидаги дилемма (иккиланиш) бўлди. 2021 йил учун ЯИМ ўсиши бўйича йиллик мақсад 6 фоизга тенг, аслида эса ўсиш биринчи ярим йилликда 12,7 фоизни ташкил қилди.

    Macquarie Group компаниясининг Хитой бўйича таҳлилчиси Ларри Ху ишонч билдиришича, ХХР ҳукумати экология учун иқтисодиётни қурбон қилишга қарор қилган.

    «ЯИМ ўсиши бўйича 6 фоиздан юқори мақсадга осон эришиш мумкин, аммо ҳавога ажралмалар бўйича вазифаларни ҳал қилиш унчалик осон эмас — айниқса, биринчи ярим йилликдаги ўсишни ҳисобга олганда», — дея изоҳлади у.

    03.10.2021, 13:35   Изоҳ (0)   30528
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Озодлик туннели» операцияси. Исроил қамоқхонасидан қочишни уддалаган фаластинлик олти нафар маҳбус ҳақида

    03.10.2021, 12:13

    Ишониш қийин, аммо баъзида сиёсатчилар ҳам ўз ихтиёри билан истеъфога чиқади. Якунига етаётган Меркель даври — фотосуратларда

    03.10.2021, 10:16

    Филиппин президенти Родриго Дутерте сайловлардан кейин сиёсатдан кетади

    03.10.2021, 09:03

    БМТ Бош Ассамблеясининг раҳбари 2023 йилгача дунё аҳолисини COVID-19 га қарши эмлашга эришиш зарурлигини айтди

    02.10.2021, 19:17

    «Виждоннинг овози паст ва сокин эшитиладиган жойда одам ҳеч қачон бақирмайди». Ватани озодлиги йўлида тинимсиз курашган, аммо ҳеч қачон қўлига қурол олмаган Маҳатм...

    02.10.2021, 15:02

    АҚШ вице-президенти Камала Харрис Вашингтондаги уйини 1,85 млн долларга сотди

    02.10.2021, 14:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.