• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Байден учинчи дозани олди, Туркманистонга фақат эмланганлар киритилади, Россия янги вакцинасини синашни бошлади. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 232 800 601 кишига етди, шуларнинг 4 765 604 нафари вафот этган. Шунингдек, жаҳон бўйича 6,152 миллиарддан ортиқ дозада коронавирусга қарши вакциналар қўлланилган.

    Касалланганлар сони бўйича АҚШ (43,2 миллион), Ҳиндистон (33,7 миллион), Бразилия (21,3 миллион), Буюк Британия (7,7 миллион) ва Россия (7,3 миллион) энг олдинда бормоқда.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Байден коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозасини олди

    АҚШ президенти Жо Байден коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи — бустер дозасини олди. Вакцинация жараёни Байденнинг Twitter’даги саҳифаси орқали бевосита трансляция қилинди.

    «Ҳозир мен COVID-19 га қарши бустер уколни оламан ва кимга тавсия этилган бўлса, барчани худди шундай қилишга даъват этаман», — деб ёзди 78 ёшли АҚШ президенти эмланишдан аввал.

    Шунингдек, Байден ўз мурожаатида қайд этишича, Pfizer вакцинаси билан тўлиқ эмланган америкаликларнинг кўпчилиги ярим йилдан кейин у каби қайта эмланиши мумкин. Хусусан, ушбу тавсия семизлик ва диабет каби сурункали касалликлари бўлган 18 ёшдан ошган фуқароларга (шу жумладан, 64 ёшдан катталарга) ҳамда тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар ва сотувчилар каби одамлар билан энг кўп мулоқот қилувчиларга тегишлидир. Ушбу гуруҳ 60 миллион америкаликни ўз ичига олади, деди Байден.

    Мавзуга доир: Жо Байден жонли эфирда коронавирусга қарши эмланди (видео)

    Туркманистонга фақат эмланган хорижликлар киритилади

    Туркманистон Касалликлар тарқалишига қарши кураш бўйича фавқулодда комиссияси қарорига мувофиқ, мамлакат ҳудудига кираётган барча чет элликлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:
    • ПЗР-тестдан ўтганлик ҳақида маълумотнома (амал қилиш муддати 72 соат);
    • COVID-19 га қарши тўлиқ эмлангани ҳақидаги сертификат ёки коронавирусга қарши антитаналар борлиги ҳақида маълумотнома (IgM, IgG).
    Айни вақтда сертификат вакцинанинг биринчи дозасидан кейин 42 кун ўтганидан кейин ҳақиқий деб ҳисобланади. Саломатлиги билан боғлиқ ҳолда вакцинация мумкин бўлмаган тақдирда тегишли тиббий ҳужжат кўрсатилиши керак.

    Ушбу янгилик 28 сентябрь куни Россиянинг Ашхободдаги элчихонаси сайтига жойлаштирилган. Давлат ахборот агентлиги комиссия мажлиси ҳақида хабар бермаган. 26 сентябрдан бошлаб мамлакатда Туркманистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган оммавий тантаналар бўлиб ўтмоқда.

    Мавзуга доир: Туркманистон фуқаролари ЖССТга мурожаат қилиб, ҳукуматга коронавирусни тан олдиришни сўради

    Россияда COVID-19 га қарши янги вакцина синовлари бошланди

    Россияда коронавирусга қарши янги вакцина — «Бетувакс-Ков-2» синовлари бошланди.

    Дори воситалари давлат реестри маълумотларига кўра, Россияда ушбу вакцинани клиник синовлардан ўтказишга 27 сентябрь куни рухсат берилган. У коронавирус «профилактикаси учун рекомбинант вакцина»дир.

    Вакцина Москвадаги «Бетувакс» МЧЖ экспертлари томонидан ишлаб чиқилган. Янги тиббиёт технологиялари институти суспензия ишлаб чиқарувчисига айланди.

    «Бетувакс» клиник синовларининг биринчи ва иккинчи босқичлари 2022 йил августи охиригача давом этиши тахмин қилинмоқда. Тадқиқотларда 170 киши қатнашади. Синовлардан мақсад «Бетувакс-ков-2»ни вояга етган соғлом кўнгиллиларда хавфсизлик, қабул қилиниши ва иммунитет ҳосил қилиши нуқтаи назаридан текширишдан иборат.

    Шу пайтгача Россияда коронавирусга қарши бешта вакцина рўйхатга олинган, булар — «Спутник V» ва «Спутник Лайт», «ЭпиВакКорона» ва «ЭпиВакКорона-Н» ҳамда «КовиВак» препаратлари.

    Мавзуга доир: Россияда коронавирусга қарши бешинчи вакцина — «ЭпиВакКорона-Н» рўйхатга олинди

    COVID-19 пандемияси қачон тугайди?

    Коронавирус пандемияси яқин келажакда ўз ниҳоясига етмайди. Маълум бир ҳолатларда касалланиш даражаси пасайиб, вирус мавсумий бўлиб қолса-да, у йўқолиб кетиши эҳтимолдан йироқ. Бу ҳақда «Роспотребнадзор» Эпидемиология марказий институти шифокорлари Эдуард Шунков ва Вадим Покровский маълум қилди.

    Олимлар мутация салоҳияти юқори бўлган вирус штаммлари тарқалиш чоғида ўзини қандай тутишини тушуниб олганидан кейин пандемия тугайдиган аниқ муддатни айтиш мумкин бўлади, деди Шунков. Унинг таъкидлашича, нормал ҳаётга қайтиш бўйича аниқ бир муддатларни айтиш мумкин эмас, чунки пандемиянинг кечишига нафақат штаммларнинг ўзгарувчанлиги, балки одамларнинг жамиятдаги хулқи, шунингдек, вакцинациянинг самарадорлиги ҳам таъсир қилади.

    «Кўриб турибмизки, COVID-19 аллақачон икки йилдан буён биз билан бирга. У рақобатга дош бера олмасдан, касалланиш бўйича бошқа ЎРВИларга нисбатан яна биринчи ўринни олиши эҳтимоли ҳам катта», — деди эксперт.

    Шунковнинг қўшимча қилишича, коронавируснинг кучсизроқ штаммлари пайдо бўлиши шунга олиб келиши мумкинки, инфекция бошқа ЎРВИлар билан рақобатлаша олмай қолади ва популяциядан йўқолиб кетади. Аммо COVID-19 бутунлай йўқолиб кетмасдан, балки унинг ўлим даражаси ва оғир кечиш ҳолатлари камайиши эҳтимолга яқинроқдир, деди у.

    Бир неча йиллар давомида коронавирусга гриппга ўхшаб мавсумий характерга эга бўлади ва баъзи мамлакатларда вақти-вақти билан эпидемия бўлиб туради, дея унинг фикрига қўшилди Покровский. Бу вакцинациянинг ҳимоя эффектининг қанча давом этишига боғлиқ, дея қўшимча қилди у. Шунингдек, унинг тахминига кўра, иммунитети пасайган одамлар кузда касалланади, баҳорга келиб эса касалланиш даражаси пасаяди.

    Мавзуга доир: COVID-19 мавсумий шамоллашга айланиб қолади, Эронда коронавирусдан ўлимлар бўйича рекорд қайд этилди. Коронахабарлар

    Шунингдек:
    • Японияда коронавирус пандемияси сабабли киритилган фавқулодда вазият режими 1 октябрдан бекор қилинади. Чекловлар аста-секинлик билан олиб ташланади, шунингдек, мамлакатда COVID-19 га қарши курашиш учун кўпроқ вақтинчалик даволаш муассасалари очилади ҳамда аҳолини эмлаш давом эттирилади. Фавқулодда вазият режими олти ойдан кўпроқ давом этди. Айни пайтда у мамлакатнинг 47 та префектурасидан 19 тасида амал қилмоқда.
    • АҚШда жойлашган Pfizer фармацевтика компанияси COVID-19 га чалинган одам билан бевосита мулоқот қилинган ҳолатда вирусни юқтиришнинг олдини олиш учун мўлжалланган ичиладиган антивирус дорисини кенг синовдан ўтказиш босқичи бошланганини эълон қилди. У «Ритонавир» дорисининг кичик дозаси билан биргаликда қабул қилинади.
    • Иордания валиаҳд шаҳзодаси Ал Ҳусайн ибн Абдулла коронавирусга топширган тести мусбат натижа берди, шу сабабли Иордания қироли Абдулла II ва унинг рафиқаси қиролича Рания карантинга жойлаштирилди. Мамлакатда эмланганлар учун яккаланиш режими беш кунни ташкил этади, қирол ва қиролича эса коронавирусга қарши вакцина олган.

    29.09.2021, 15:26   Изоҳ (0)   12640
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кобул университети аёлларнинг таълим олишини тақиқлади, сўнгги қирол давридаги конституция қайта тикланади, Кобул сувсиз қолиши мумкин. Афғонистон янгиликлари

    29.09.2021, 11:37

    ОАВ: Мафиялар таҳдиди туфайли Нидерландия бош вазирини қўриқлаш кучайтирилди

    29.09.2021, 08:43

    Гвинеяда президентни қўлга олган исёнчилар ўтиш даври хартиясини қабул қилди

    29.09.2021, 08:10

    Жанубий Кореяда ит гўшти истеъмол қилишни тақиқлаш таклиф қилинди

    28.09.2021, 23:46

    КХДР АҚШ ва Жанубий Корея хавфсизлигини ҳеч қачон бузмасликка ваъда берди

    28.09.2021, 23:22

    АҚШ суди 40 йил аввал президент Рональд Рейганга ўқ узган 66 ёшли Жон Хинклини жазодан бутунлай озод этишга қарор қилди

    28.09.2021, 20:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.