• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Кобул университети аёлларнинг таълим олишини тақиқлади, сўнгги қирол давридаги конституция қайта тикланади, Кобул сувсиз қолиши мумкин. Афғонистон янгиликлари

    Кобул университети ректори хотин-қизларнинг ушбу ОТМда ўқиши ва ишлашини тақиқлади

    Кобул университетининг «Толибон» ҳаракати томонидан тайинланган янги ректори Муҳаммад Ашраф Ғайрат ушбу олийгоҳда хотин-қизларнинг дарс бериши ёки таълим олиши тақиқланишини эълон қилди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «Ҳақиқий ислом муҳити барча учун таъминланмагунига қадар аёлларга университетга ўқишга ёки ишга кириш рухсат этилмайди. Ислом бирламчи муҳим нарсадир», — деб ёзди у Twitter’да.

    Кейинроқ Ғайрат яна бир твит ёзиб, гап доимий эмас, вақтинчалик тақиқ ҳақида бораётганини маълум қилди. «Биз ислом муҳитини яратмагунимизча аёллар уйда қолишига тўғри келади, шуни назарда тутган эдим», — дея қўшиб қўйди у.

    Ғайратнинг гаплари Афғонистоннинг янги олий таълим вазири Абдулбоқи Ҳаққонийнинг баёнотига зиддир. Сентябрь ўрталарида у аёллар олий таълим муассасаларида ўқиши мумкин бўлишини, фақат улар эркаклардан алоҳида таълим олишини ваъда қилган эди. Бундан ташқари, янги ўқув йили арафасида «Толибон» чиқарган буйруққа кўра, хотин-қизлар бутун тана ва юзни ёпиб турувчи чодра кийсагина университетларда ўқишга келиши мумкин бўлди.

    Ғайрат 22 сентябрь куни Кобул университети ректори этиб тайинланди, бунгача ушбу лавозимни Муҳаммад Усмон Бобурий эгаллаб келарди, ректорликдан уни толиблар четлатди.

    Мавзуга доир: «Уй зиндонга айланди». «Толибон» ҳокимиятни қўлга олганидан бир ой ўтиб, афғонистонлик аёллар қандай яшамоқда?

    Кобул яқин кунларда сувсиз қолиши мумкин

    Афғонистон пойтахти яқин вақтлар ичида сувсиз қолиши мумкин, дея маълум қилди шаҳар мэри Ҳамдулла Нўмоний.

    Унинг сўзларига кўра, бундай вазият бир неча ўн йиллардан буён давом этаётган қуролли зиддиятлар, глобал иқлим ўзгаришлари ва сув таъминоти тизимининг сифатсиз бошқаруви туфайли юзага келган.

    «Сув танқислиги кундан кунга кескинлашмоқда, шаҳар ҳадемай бутунлай сувсиз қолишидан хавотирдамиз», — деди мэр.

    Нўмонийнинг айтишича, ҳукумат инқирозни ҳал қилиш мақсадида сув етказиб берувчи компаниялар билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. Яқинда ҳукумат Кобулга «жуда юқори нархларда олис туманлардан » сув етказиб бериш ҳақида қарор қабул қилишга тўғри келган.

    АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги маълумотларига кўра, афғонларнинг фақат 42 фоизи хавфсиз ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятига эга. Жаҳон озиқ-овқат дастуридагилар фикрича, агар Афғонистон раҳбарияти сув таъминоти муаммоси билан жиддий шуғулланмаса, мамлакатни оммавий очарчилик кутмоқда.

    Мавзуга доир: Афғонистонга оммавий очарчилик хавф солмоқда

    «Толибон» Афғонистонда сўнгги қирол давридаги конституцияни вақтинчалик тиклайди

    Афғонистоннинг «Толибон» томонидан шакллантирилган муваққат ҳукумати сўнгги қирол Муҳаммад Зоҳиршоҳ давридаги конституцияни ўтиш даври учун вақтинчалик тиклайди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Ҳукумат вакилининг аниқлик киритишича, ушбу конституциядаги шариат қонунларига зид келувчи низомлардан бошқа барча қоидаларга амал қилинади.

    Афғонистонда мустақилликка эришилганидан кейинги давр ичида, яъни 1919 йилдан буён етти марта конституция ўзгарган. Шу йилнинг август ойида толиблар ҳокимият тепасига келгунига қадар мамлакатда 2004 йилда қабул қилинган конституция амалда бўлган.

    Қирол Муҳаммад Зоҳиршоҳ даврида амал қилган конституция 1964 йилда иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар доирасида қабул қилинган ва 1976 йилгача кучда бўлган.

    Экспертлар фикрича, 1964 йилги конституция матни, бош қонуннинг аввалги вариантлари билан қиёслаганда, демократияга анча яқинроқ бўлган. Мамлакатда биринчи марта сиёсий партиялар тузишга рухсат берилганди.

    Толиблар аввалги ҳукмронлиги даврида (1996—2001 йиллар) ҳатто конституция лойиҳасини ҳам таклиф қилмаган. 2001 йилда улар халқаро коалиция ҳарбий операцияси натижасида ҳокимиятдан четлатилгач, Ҳамид Карзай раҳбарлиги остида аввалига ўтиш даври, кейинроқ муваққат маъмурият шакллантирилди. Ўша вақтдан бошлаб 2004 йилгача Афғонистонда 1964 йилги конституция қоидалари (монарх ҳақидаги низомлардан ташқари) амал қилган.

    Мавзуга доир: «Толибон» Афғонистон ҳукуматининг янги таркибини эълон қилди

    Афғонистонда молиявий инқироз юзага келиши мумкин

    Афғонистон молиявий инқироз ёқасида турибди. Бу ҳақда Афғонистон ислом банки ижрочи директори Саид Муса Калим ал-Фалаҳий маълум қилди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Унинг сўзларига кўра, банк тизими мижозлар саросимага тушгани сабабли «экзистенсиал инқироз» билан юзлашган — ҳозир маблағлар оммавий тарзда ечиб олинмоқда, банкларнинг кўпчилиги эса ишламаяпти ва хизматларнинг барча турларини кўрсатмаяпти. Бундан ташқари, Афғонистон иқтисодиёти «Толибон» ҳокимиятни эгаллашидан олдин ҳам тизим инқирози ёқасига келиб қолган эди.

    Мамлакат иқтисодиёти чет эл кўмагига қаттиқ боғланган. Жаҳон банки маълумотларига кўра, Афғонистон ЯИМнинг қарийб 40 фоизи халқаро манбаларга тўғри келади. Шу билан бирга, ҳукумат алмашганидан кейин Ғарб мамлакатлари ҳукуматлари Афғонистонга Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси орқали тақдим этиладиган молиявий активларни музлатиб қўйди.

    Шунингдек, мамлакатда инфляция ўсиши ва маҳаллий валюта (афғони)нинг кескин пасайиши кузатилмоқда. Кўпчилик ишидан айрилиб, нақд пул етишмовчилигига учрамоқда. Мамлакатда оилаларнинг 5 фоизигина ҳар куни етарлича озиқ-овқатга эга бўлса, 50 фоизи сўнгги икки ҳафта ичида камида бир марта овқатсиз қолган.

    Мавзуга доир: АҚШ Афғонистоннинг Америка банкларидаги давлат захираларини музлатиб қўйди

    29.09.2021, 11:37   Изоҳ (0)   39369
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОАВ: Мафиялар таҳдиди туфайли Нидерландия бош вазирини қўриқлаш кучайтирилди

    29.09.2021, 08:43

    Гвинеяда президентни қўлга олган исёнчилар ўтиш даври хартиясини қабул қилди

    29.09.2021, 08:10

    Жанубий Кореяда ит гўшти истеъмол қилишни тақиқлаш таклиф қилинди

    28.09.2021, 23:46

    КХДР АҚШ ва Жанубий Корея хавфсизлигини ҳеч қачон бузмасликка ваъда берди

    28.09.2021, 23:22

    АҚШ суди 40 йил аввал президент Рональд Рейганга ўқ узган 66 ёшли Жон Хинклини жазодан бутунлай озод этишга қарор қилди

    28.09.2021, 20:28

    АҚШ гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказгани ҳақида маълум қилди

    28.09.2021, 19:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Майкл Жексон, Мадонна ва тез орада биографик фильмлари намойиш этиладиган бошқа санъаткорлар

    Кино | 14 июл, 15:20

    “Милан” Эрнандеснинг ўрнига “Реал” футболчисини сотиб олмоқчи

    Спорт | 14 июл, 15:15

    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

    Реклама | 14 июл, 15:00

    Хореография академиясига 2 минг доллар эвазига фуқарони грант асосида ўқишга киритиб қўйишни айтган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 15:00

    iPhone эндиликда AirPods қуввати тугаётгани ҳақида олдиндан хабар беради

    Гаджетлар | 14 июл, 14:46

    Канадада тупроқда 60 кунда парчаланадиган экобатарея яратилди

    Дунё | 14 июл, 14:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.