Муваффақият қозониш қанчалар қийин бўлса, машҳур бўлиб яшаш ундан ҳам қийинроқ. Жиноятчилар эса таниқлиларни ўғирлаб кетади ёки буни режалаштиришади, баъзида ўз вақтида тўхтатиб қолинади. Бенедикт Камбербетчни ўғирламоқчи бўлишгани кўпчиликка маълум эмас. Шунингдек, у қурбонлар рўйхатида ягона ҳам эмас.

Фото: «Домашний очаг»

Бенедикт Камбербетчнинг ўғирланиши

Фото: «Домашний очаг»

Маълум бўлишича, 2005 йилда актёр «Ернинг охиригача саёҳат» фильмини суратга олишда иштирок этди. Картина устида ишлаш Жанубий Африканинг Дурбан шаҳрида олиб борилган. Бир куни Камбербетч ва унинг икки дўсти суратга олиш майдончасидан қайтаётган машинанинг тўсатдан ғилдираги ёрилиб кетган.

Бенедиктнинг сўзларига кўра, ташқари жуда қоронғи ва совуқ бўлган, улар ўтган йўл жуда хавфли ҳисобланган. Ғилдиракни алмаштириш учун улар ҳамма нарсани юкхонадан тушириши керак эди, бу уларни жиноятчилар учун осон ўлжага айлантирган.

Ноқулай вақтда, одатга кўра, уларнинг ёнига машина келиб тўхтаган. Унда олти қуролли жиноятчи бор эди. «Улар бизга ёт, қўлларингни бошга қўй, деб бақирди... Кейин пулимиз қаердалиги ва қора дори борлиги ҳақида сўради», — деб эслайди актёр.

Камбербетчнинг қўллари шу қадар маҳкам боғланганидан улар қотиб қола бошлаган. Ва арқонларни бироз бўшатишни сўраганда, уни бутунлай юкхонага ташлашган. Бироздан сўнг машина юришдан тўхтаб, маҳбуслар ерга туширилган. Бенедиктнинг таъкидлашича, у ҳаётида ҳеч қачон бунчалик қўрқмаган. «Мен, бизни нима қиласан, ўлдирасанми, деб сўрадим. Улар бизни қийноққа солади, масхара қилади, деб қўрқардим», – дейди актёр.

Яхшиямки, ҳикоянинг бахтли якуни бор: қароқчилар кетди ва нотаниш одам Камбербетчни қутқарди. Кейинчалик актёр интервьюсида шу лаҳзани эслади: «Мен бизни олиб кетган одамнинг юзига қарадим ва миннатдорлик билан йиғладим. Бу воқеа менинг ҳаётий қадриятларим ва устувор вазифаларимда жиддий из қолдирди».

Рассел Кроунинг ўғирланиши муваффақиятсиз якунланди

Фото: «Домашний очаг»

2001 йилда энг йирик халқаро террорчилик ташкилоти «Ал-Қоида» Голливуд юлдузларини ўғирлашни режалаштиргани маълум бўлди. Рассел Кроу бу бахтсиз рўйхатдан биринчи ўринни олган. Оммавий ахборот воситалари яқинлашиб келаётган жиноятлар ҳақидаги маълумотларга изоҳ беришга кўп вақт кетмади. ФБР таҳдидни жиддий қабул қилди ва тергов бошлади.

Кейинчалик, Австралиянинг ГҚ нашрига берган интервьюсида, Кроу разведка ходимлари уни ўғирлаш ҳақида биринчи марта 2001 йилда – Оскар мукофотидан бир неча ой олдин хабардор қилганини тан олди. Террорчилар юлдузларни гаровга олишни режалаштиргани, Ливияда бўлган француз полициячиси томонидан биринчи бўлиб ўрганилган. Унинг сўзларига кўра, операциядан мақсад жамиятни «маданий беқарорлаштириш» эди.

2001 ва 2002 йилларда барча премьера ва мукофотларни топшириш маросимларида Рассел Кроу смокинг кийган тансоқчилар қуршовида пайдо бўлган. Яхшиямки, у хавфдан қочишга муваффақ бўлди.

Дастхат ёки ҳаёт – Вереска Рамиресни 

Фото: «Домашний очаг»

Бу ҳикоя машҳур ғаройиб одам ўғирлашлар рўйхатида биринчи ўринда турса керак. Собиқ «Венесуэла гўзали» 2003 йилда жиноятчилар тўдаси томонидан ўғирлаб кетилган.

Номаълум шахслар моделга унинг машинасида ўтирган пайтда ҳужум қилган. Улар қиздан катта миқдордаги пул ва шахсий нарсаларини талон-торож қилган. Модель менежерининг сўзларига кўра, ҳужумчилар Верескани машинадан чиқариб, уч соат давомида номаълум жойга қамаб қўйган.

Сўнгра қароқчилар кутилмаган тарзда календарлар тўпламига дуч келади ва уларнинг саҳифаларида тасвирланган қизга кўз тушади. Айнан ўша пайтда жиноятчилар аслида кимни ўғирлагани аниқ бўлади. Натижада улар гаровдаги хонимдан атиги бир нечта дастхат талаб қилган ва шундан сўнг уни қўйиб юборган.

Бойлар ҳам йиғлайди – Жон Пол Гетти III 

Фото: «Домашний очаг»

Жон Пол Гетти III – ХХ аср ўрталарида дунёнинг энг бой одами ҳисобланган америкалик машҳур нефть магнати Пол Геттининг набираси. 1973 йил 10 июлда Жонга Рим майдонида ҳужум уюштирилди ва номаълум томонга олиб кетилди. Бироз вақт ўтгач, жиноятчилар таниқли меросхўр учун 17 миллион доллар пул талаб қилди.

Ажабланарлиси шундаки, Жоннинг отасида бундай пул йўқ эди ва Гетти сулоласининг тўнғичи қароқчиларга рад жавобини берди. Кейинчалик журналистлар билан суҳбатда Жоннинг бобоси Жан Пол Гетти бу меросхўрдан ташқари, унинг яна 14 невараси борлигини айтди. Ва агар у жиноятчиларга талаб қилинган пулни тўласа, қолган қариндошлари ҳам кетма-кет ўғирланади, бу Геттилар сулоласи учун умуман фойдасиз эди.

Бир ҳафта ўтгач, италиянча газетага Жоннинг қулоғи кесилгани ҳақида конверт келади. Хабарга жиноятчи 10 кун ичида 3,2 миллион тўланмаса, маҳбусни ўлдириш билан таҳдид қилган ёзув ҳам илова қилинган.

Фақат шундан кейингина Гетти ўғлига 2,2 миллион доллар қарз берди, кейин эса қароқчилар билан тўлиқ савдолашиб, тўловни 2,9 миллион долларга туширди. Оила бошлиғи барча пулларини ўғлига йилига тўрт фоизга қарз бергани кулгили. Гетти оиласи жиноятчилар билан савдолашаётганда, полиция вақтни бой бермади. Улар тез орада қароқчиларни топишга муваффақ бўлди. Бу Италиянинг жанубида жойлашган Калабрия провинциясидан бўлган кичик жиноий гуруҳ эди.