Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 7-турида «Барселона» 26 сентябрь, якшанба куни «Леванте»ни қабул қилди.

Фото: Getty Images

Учрашувнинг 6-дақиқада Мемфис Депай пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда каталонларни олдинга олиб чиқди. 14-дақиқада Люк де Йонг «Барселона» сафидаги дебют голини урди.

Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Ансу Фати ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Кетма-кет учта дурангдан кейин ғалабага эришган «Барселона» очколарини 12 тага етказиб олган ҳолда 5-ўринга кўтарилди. «Леванте» (4) 16-поғонада бормоқда.

Топ-5 лигалар онлайн жадваллари, ўйинлар тақвими, тўпурарлар рўйхати — кўриш.

Ла Лига

7-тур баҳслари

26 сентябрь, якшанба

«Барселона» — «Леванте» 3:0

Голлар: 1:0 – 6, пенальти Депай, 2:0 – 14 де Йонг, 3:0 – 90+1 Фати.

«Барселона»: тер Штеген, Мингеса (Араухо, 81), Пике, Эрик Гарсия, Дест (Лангле, 89), Бускетс, Нико Гонsaleс, Гави (Демир, 81), Коутиньо (Пуч, 59), де Йонг (Фати, 81), Депай.

«Леванте»: Фернандес, Мирамон, Мустафи (Робер, 77), Постиго, Клерк, Мелеро, Радоя (Мартинес, 55), Пепелу (Вукчевич, 69), Де Фрутос (Кантеро, 69), Рохер Марти, Дани Гомес (Моралес, 55).

Огоҳлантиришлар: Гави (24), Постиго (25), Пепелу (58), Клерк (86).

«Мальорка» — «Осасуна» 2:3

Голлар: 0:1 – 9 Хосе Анхель, 1:1 – 11 Дани Родригес, 2:1 – 45 Фер Ниньо, 2:2 – 58 Иньиго Перес, 2:3 – 88 Мартинес.