Улар ноёб истеъдоди туфайли ҳаёти давомида машҳурлик ҳамда яхши даромад олишга эришган. Шунингдек, вафотидан кейин ҳам уларнинг ўчмас исми миллионлаб пул топишда давом этмоқда.

Майкл Жексон

Фото: «Домашний очаг»

Мусиқачи, раққос, актёр – Майкл ҳаёти давомида 25 марта Гиннеснинг рекордлар китобига кирган, 15 та «Гремми» мукофотига сазовор бўлган. Ҳаёти давомида у поп қироли унвонига эга бўлган. Forbes маълумотларига кўра, фақат 2017 йилнинг ўзида Жексон 75 миллион доллар «ишлаб топган». Бу даромад манбалари EMI мусиқий каталогидаги улуш ва Cirque du Soleil Лас-Вегасдаги шоусида ижро этилган Майклнинг қўшиғи эди.

Курт Кобейн

Фото: «Домашний очаг»

Ўтган асрнинг 90 йилларида машҳурликка эришган Smells like teen spirit муаллифи – Курт Кобейн 27 ёшида уйида ўзини отиб ўлдирган. Ҳозирда унинг қизи Френсис ҳар ой муаллифлик ҳуқуқи учун 102000 доллар олади. Марҳум рок юлдузи қизининг ҳисобида 11 миллион доллардан ортиқ маблағ бор.

Элвис Пресли

Фото: «Домашний очаг»

Forbes маълумотларига кўра, Элвис ҳар йили 30 миллион долларга яқин пул топади. Қўшиқчининг оиласи энг катта даромадни унинг Мемфисдаги уйи – Грэйслендга йўлланмаларни сотишдан олади. Мусиқачи 40 йил олдин вафот этгани ҳисобга олинса, бу унчалик ёмон эмас.

Боб Марли

Фото: «Домашний очаг»

Бобнинг ворислари Marley Beverage Cо. компанияси ва House оf Маrley бренди остидаги қулоқчинларга асос солди. Ва, албатта, пул альбом савдосидан келади – умуман, Боб ҳозир йилига, тахминан, 23 миллион доллар ишлаб топади.

Жон Леннон

Фото: «Домашний очаг»

Ўтган 25 йил ичида гуруҳнинг альбоми АҚШнинг ўзидагина 65 миллиондан ортиқ сотилди. The Вeatles юлдузи Жон Леннон ҳали ҳам 12 миллион долларга яқин даромад олади.

Бетти Пейж

Фото: «Домашний очаг»

Америкалик модель Бетти Пейж вафотидан кейин ҳам лицензияланган кийим ва сумкаларни муваффақиятли «сотмоқда». У йилига 11 миллион доллар «ишлаб топади».

Элизабет Тэйлор

Фото: «Домашний очаг»

Буюк америкалик актрисанинг исми билан White Diamonds атир-упаси ишлаб чиқарилади ва сотишдан тушган умумий даромад йилига 8 миллион долларни ташкил этади.