Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухорода мудофаа бўлими бошлиғи 100 АҚШ доллари ва 12 бош курка полапонларини пора тариқасида олаётганида қўлга тушди, деб хабар беради ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Қоракўл тумани мудофаа бўлими бошлиғи Й.О. (1976 йилда туғилган ) хизмат мавқейидан фойдаланиб, ўзга бир фуқарони алдаб, унинг ишончини суиистеъмол қилгани аниқланган.

Й.О. вилоят мудофаа бошқармаси сафарбарлик чақирув резерви бўлими нозири вазифасига ишга жойлаштиргани учун таъмагирлик қилиб, ўзининг Қоракўл тумани «Чекирчи» маҳалласида жойлашган хонадонида кимёвий ишлов берилган 100 АҚШ доллари ва 12 бош курка болаларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-модда (фирибгарлик) 3-қисми ва 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг июнида Тошкент вилоятида ҳарбий қисм майори 3 минг доллар пора билан ушланганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)