Тошкент вилоятида «Хавфсиз ҳудуд» тезкор-профилактик тадбири давомида яширин равишда экстремистик фаолият билан шуғулланиб келган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди, деб хабар бермоқда вилоят ИИББ матбуот хизмати.
Хусусан, Тошкент вилоят ИИББ, прокуратура, ДХХ билан ҳамкорликда Нурафшон шаҳри, Оҳангарон ва Чиноз туманларида ўтказган «тезкор тадбир» давомида шундай шахсларниниг 27 нафари аниқланиб, ушланган.
Қайд этилишича, ҳозирда ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал «Хавфсиз ҳудуд» кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида экстремистик фаолият билан шуғулланиб келаётган бир гуруҳ шахслар ушлангани, Чиноз туманида «Жиҳодчилар» экстремистик оқими аъзоларининг 10 нафари қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)