• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Танзила Норбоева Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди

    21 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Қирғизистонга расмий ташрифи доирасида Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди. Бу ҳақда Парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

    Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, Қирғизистон президенти мустақилликнинг 30 йиллиги нишонланаётган кунларда амалга оширилган ушбу ташрифнинг аҳамияти ва муҳимлигини қайд этган. Шунингдек, у қардош ўзбек халқини мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклаган.

    Томонлар муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шу жумладан, парламентлараро ва мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилган.

    Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

    Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

    «Президент Садир Жапаров дўстлик, аҳил қўшничилик ва стратегик ҳамкорлик тамойилларига асосланган Қирғизистон—Ўзбекистон муносабатлари юксак даражага етганини мамнуният билан қайд этди. Икки давлат раҳбарларининг очиқ ва ишончли алоқалари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашнинг муҳим асоси эканини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан Президент Садир Жапаров икки томонлама ҳамкорликда жорий йилнинг март ойида Тошкентга амалга оширган давлат ташрифи муҳимлигини қайд этди», — дейилади хабарда.

    Қирғизистон раҳбари Ўзбекистонда президент сайловини муваффақиятли ўтказиб олишни тилаб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларини тўла қўллаб-қувватлашини билдирган.

    Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

    Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

    Шунингдек, Садир Жапаров Ўзбекистоннинг гендер сиёсатини амалга ошириш, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари, шу жумладан, «Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти» ташаббусига юқори баҳо берган. Шу кунларда бўлиб ўтаётган «Қирғизистон ва Ўзбекистон тадбиркор аёллари мулоқоти» бизнес-форумига муваффақият тилади ва бундай лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.

    Танзила Норбоева самимийлик ва меҳмондўстлик учун Қирғизистон томонига чин дилдан миннатдорлик билдирган. Сенат раҳбари Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий табриги ва эзгу тилакларини етказган ҳамда Ўзбекистон раҳбари ҳам Қирғизистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни тўла қўллаб-қувватлашини билдирган.

    Шунингдек, бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан музокара ўтказган эди.

    23.09.2021, 12:12   Изоҳ (0)   19839
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзгидромет» 24 сентябрда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    23.09.2021, 11:27

    Тошкент вилоятида экстремистик фаолият билан шуғулланиб келган 27 киши ушланди

    23.09.2021, 11:11

    Андижонда мактаб ўқувчиси уч нафар тенгдошини пичоқлади

    23.09.2021, 10:56

    Ўзбекистонда фойдаланилган вакциналар сони 19 млн дозага яқинлашди

    23.09.2021, 10:43

    Ўзбекистонда сўнгги суткада 531 кишида коронавирус, 118 кишида пневмония аниқланиб, 5 бемор вафот этди

    23.09.2021, 10:29

    Тошкентга фавқулодда қўнишни амалга оширган British Airways ўз йўловчиларини олиб кетди

    23.09.2021, 09:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини тарқатган “закладчик” ушланди

    Ўзбекистон | 16 июн, 22:40

    Флориан Вирц ҳафта охирида “Ливерпуль”да тиббий кўрикдан ўтади

    Спорт | 16 июн, 22:38

    “Ўлим сюжетнинг бутунлай ўзгаришига туртки бўлади”. Турк сериалларида бош қаҳрамонлар ҳалок бўлишининг 5 сабаби

    Маданият | 16 июн, 22:25

    АҚШда Трамп илм-фанни тушунмаслиги таъкидланди

    Дунё | 16 июн, 22:15

    Фронт орти буйруғи: Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мурожаат билан чиқди 

    Ўзбекистон | 16 июн, 22:03

    “Дарё” видеорепортажи: Роза Заргарли Наманганда концерт берди

    Ўзбекистон | 16 июн, 21:54

    “Дўстлик” метро бекатидан Янги Тошкент шаҳригача метро йўли қурилади

    Ўзбекистон | 16 июн, 21:43

    Фарғонада фуқарога сув таъминотидан қарздорлигини йўқ қилиб бермоқчи бўлган оператор ушланди

    Ўзбекистон | 16 июн, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.