• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Уларни сўйиш керак. Кел, деразани очиб, улоқтириб юборамиз». «Сурхон» собиқ футболчилари қай тарзда калтакланганини сўзлаб берди

    «Сурхон» собиқ футболчилари Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаев клубнинг 4 нафар аъзоси томонидан калтаклангани ва «Сурхон» футболчиларни клуб раҳбарини ҳақорат қилганликда айблаётгани ҳақида хабар берилганди. «Менинг Юртим» телеканали футболчиларнинг вазият борасидаги фикрлари билан қизиқди.

    Биз «Сурхон» клуби футболчиларимиз, биз билан шартнома бекор бўлганини айтишди. Биз бунга рози бўлдик, фақат қарз бўлган маошларимизни тўлаб беришларини сўрадик. Февраль ойидан июнь ойига қадар маошларимиз тўлиқ тўлаб берилмади. Нафақат биз, балки бошқа футболчиларда ҳам шу муаммо бор.

    Қўпол қилиб айтганда, бизни кўчага улоқтириб юборишди. Икки ҳафта олдин маошимизни сўраб клуб раҳбарининг ёнига бордик, у бизни ҳақорат қилиб, ҳайдаб юборди. Устингиздан арз қиламан деганимизда, «хоҳлаган жойингга бор», деди. Ундай бўлса, биз Ўзбекистон футболчилар уюшмасига боришимизни айтдик. Бунга жавобан раҳбар «билганингни қил, кимга айтсанг, айт», деди. Бундан ғазабланган Жавоҳир Эсонқулов унинг эшиги ёнига ҳақоратли ёзувни қолдирди.

    Акром Хўжаев, «Сурхон» собиқ футболчиси

    Футболчиларнинг сўзларига кўра, воқеа содир бўлган куни «Сурхон» клуби аъзолари уларнинг маошини олиб кетиш учун клубга таклиф қилган.

    «Кабинетга кирганимда, у ерда Абдумажид Тоиров, Азим Исматов, клуб раҳбари Азамат Абдураҳмонов ва жамоа сардори Асрор Ғофуров бор эди. Азамат стол остидан йўғон таёқни олиб, компьютердаги ёзувни кўрсатди ва ‘буни сен ёздингми’, деб сўради. Мен йўқ деб жавоб бердим. Кейин эса мени дўппослашни бошлашди. Биринчи бўлиб Азим урди, кейин Асрор. Ерга йиқилдим, сўнг Азамат келиб таёғи билан ура бошлади. Ураётган вақтда ҳам сен ёздингми деб қайта-қайта сўради. Мен йўқ дедим. Асрор отвёрткани олиб, ‘уни сўйиш керак дея такрорларди’. Азамат эса Абдумажид Тоировга ‘кел, ойнани очиб, уни улоқтириб юборамиз’, дея таклиф билдирди», — деб қўшимча қилди Акром Хўжаев.

    «Абдумажид Тоиров орқадан ушлаб турди, сўнг дўппослашди. Ёзувни мен ёздим деб тан олганимдан сўнг ҳам улар мени тўхтамай дўппослашда давом этди. Асрор Ғофуров эса «бу ҳам кам унга», дея атрофимда юрарди. Азамат Абдураҳмонов жараённи шунчаки кузатиб, бизга ва компьютер экранига қараб кулиб ўтирди», — дейди Жавоҳир Эсонқулов.

    Эфирда таъкидланишича, уни дўппослаганлар Жавоҳир Эсонқуловга бир неча бор қўнғироқ қилиб, даъво аризасини қайтариб олишини илтимос қилган.

    «Ҳатто пул ҳам таклиф қилишди, лекин мақсадим пул эмас», — дейди Жавоҳир Эсонқулов.

    Арком Хўжаев ҳам энди унга клубдан ҳеч нарса керак эмаслигини ва охиргича боришини айтди.

    «Мен охиригача бораман. Клубдан менга энди ҳеч нарса керак эмас, бир тийин ҳам олмайман. Бу ерда менинг ва дўстимнинг ғурури поймол бўлган» — дейди Акром Хўжаев.

    «Сурхон» матбуот хизмати клуб футболчи Жавоҳир Эсонқулов билан 2021 йилнинг 1 февраль куни шартнома имзолангани ва ушбу шартнома ЎзПФЛ томонидан 2021 йилнинг 25 февраль куни рўйхатдан ўтказилганини маълум қилди. Меҳнат шартномаси 2021 йилнинг 1 февралидан 2022 йилнинг 31 декабрига қадар тузилган.

    Клуб келтирган шартнома ҳужжатларида қайд этилишича, Жавоҳир Эсонқуловнинг Термиз жамоасидаги ойлик маоши 5 682 000 сўмни ташкил этган. 12 фоиз даромад солиғини олиб ташлаганда, футболчи ҳар ой 5 миллион сўм маош олиши кўзда тутилган.

    Шунингдек, футболчи агарда мавсум охирида клуб 1—10-ўринларнинг бирида якунласа 95 миллион сўм қўшимча бонус сифатида пул олиши кўрсатилган. 2022 йилда клуб 1—8-ўринлардан бирини эгалласа, футболчига яна қўшимча 95 миллион сўм бонус пули берилиши кўрсатиб ўтилган.

    Фото: «Сурхон» клуби матбуот хизмати

    Фото: «Сурхон» клуби матбуот хизмати

    «Жавоҳир Эсонқулов ‘Сурхон’ билан шартномасини ўзаро бекор қилган 2021 йилнинг 12 июлига қадар 27 600 000 (йигирма етти миллион олти юз минг сўм) пул олган. Демак, футболчи февраль ойидан 1 июлига қадар 25 000 800 минг сўм олиши керак бўлган, аммо футболчи 27 600 000 минг сўм олган. +11 кунни қўшсак 5 000 160 / 31*11=1 774 250 сўм. Эсонқулов жами олиши керак бўлган маблағ – 26 775 050 сўм бўлган. Футболчи олган сумма эса 27 600 000 сўмни ташкил этади. Якуний ҳисобни олсак, Жавоҳир Эсонқулов клубдан ортиқча 842 950 сўм олган», — дейилади клуб баёнотида.

    Шунингдек, «Сурхон» Жавоҳир Эсонқулов билан тузилган меҳнат шартномаси 12 июль куни ҳар иккала томоннинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинганини ва футболчи ҳеч қандай молиявий эътирози йўқлиги тўғрисидаги бекор қилиш вароғига қўл қўйганини маълум қилди. Бироқ клуб 18 сентябрь куни берган маълумотида шартнома 21 июль куни бекор қилинганини билдирганди.

    Мавзуга доир: 

    • «Акром Хўжаев ва Жавоҳир Эсонқуловни ‘дубинка’ билан уришган. Жамоа сардори Асрор Ғофуров уларни ушлаб турган». «Сурхон» собиқ футболчиси Жавоҳир Эсонқуловнинг рафиқаси видеомурожаат йўллади
    • Тошкент шаҳар ИИББ «Сурхон» клуби вакиллари ва жамоанинг собиқ футболчилари ўртасидаги муштлашув юзасидан тергов бошлади

    21.09.2021, 11:49   Изоҳ (0)   71337
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЖЧ—2021. Ўзбекистон 1/8 финалда қайси жамоа билан ўйнаши маълум бўлди

    21.09.2021, 06:54

    Ла Лига. «Барселона» аутсайдерга қарши ўйинда 90-дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди

    21.09.2021, 05:53

    Фаолиятида бирор марта мағлубиятга учрамаган ва онасига берган ваъда туфайли MMA’ни тарк этган тирик афсона — Ҳабиб Нурмагомедов 33 ёшда

    20.09.2021, 23:18

    Мэнни Пакьяо Филиппин президентлигига ўз номзодини қўйди

    20.09.2021, 22:01

    Суперлига. «Навбаҳор» автогол эвазига «Турон»дан устун келди, «ОКМК» Навоийда очко йўқотди

    20.09.2021, 21:32

    Тошкент шаҳар ИИББ «Сурхон» клуби вакиллари ва жамоанинг собиқ футболчилари ўртасидаги муштлашув юзасидан тергов бошлади

    20.09.2021, 19:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10

    Ўзбекистон | 12 июл, 12:00

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35

    “Реал Мадрид” 100 млн еврога футболчи харид қилмоқчи

    Спорт | 12 июл, 11:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.