Футболчилар Жавоҳир Эсонқулов, Акром Хўжаев ва «Сурхон» клуби вакиллари ўртасида бўлиб ўтган жанжал юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тергов олди текшируви ўтказилади.
«17 сентябрь куни «Сурхон» футбол клуби биносида собиқ футболчилар Ж.Э. ва А.Х. ҳамда жамоа сардори А.Г. ўртасида футболчилар бино деворига раҳбарият номига ҳақоратли ёзувлар қолдиргани туфайли келишмовчилик юзага келган. Шу куннинг ўзида Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга спортчилардан бадан шикастлари етказилгани тўғрисида ариза келиб тушди.
Мазкур факт бўйича тергов олди текшируви олиб борилмоқда, суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Текширув якуни бўйича қонуний чора кўрилади», — дейилади ИИББ баёнотида.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Эсонқулов «Сурхон» клубининг бир қатор вакиллари томонидан дўппослангани ҳақида айтган гаплари тасвирланган видео тарқалди. Эсқуловнинг рафиқаси турмуш ўртоғини «Сурхон» клуби биносида гуруҳ бўлиб, «дубинка» билан уришгани ҳақида гапирди.
Изоҳ (0)