Москва метроси дунёдаги энг чиройли дизайнга эга метролардан бири ҳисобланади. Шунингдек, айрим темир йўл бекатлари ҳам меъморий санъатнинг дурдоналари саналади. Ушбу кичик фотосаёҳат орқали ҳар қандай инсонда бориб кўриш истагини уйғотувчи темир йўл бекатларини тақдим этамиз.

Фото: «Wday»

Франкфурт: Бокенхаймер Варте бекати

Фото: «Wday»

Кўпчилик ушбу жойни «Гарри Поттер» ёки бошқа фильмдан фойдаланилмаган декорация деб ўйлаши ҳам мумкин, лекин бундай эмас. Франкфуртдаги Бокенхаймер Варте бекатига кириш шундай кўринади. Бу алмашув бекати маҳаллий аҳоли ва сайёҳларни ўзига жалб қилиши табиий: ташқи томондан у ноодатий дизайнга кўра ерга кириб кетган вагонга ўхшайди.

Архитектор бу ечимни маълум сабабга кўра танлаган. Шаҳардаги транспорт тармоғининг кенгайишига фуқаролар салбий муносабатда бўлган, шунинг учун ҳар қандай янги қурилиш бир қанча норозиликларни келтириб чиқарган. Моҳир ижодкор эса фойдали бўлиши билан бирга, табассум уйғотадиган «тузилмани» яратди.

Шанхай: Вайнтан ерости йўли

Фото: «Wday»

Ушбу сурат замонавий санъат музейига қўйилган инсталляция ёки кинодан олинган тасвирни англатади. Лекин бу йўловчиларга ўзига хос ва унутилмас таассурот қолдириш имконини берадиган Вайнтан ерости йўли. 600 метрли шиша кабинадан овоз эффектлари билан бирга ажойиб чироқлар шоусини кўриш мумкин.

Неапол: Толедо бекати

Фото: «Wday»

Италиянинг Толедо бекати нафақат энг чуқур, балки дунёдаги энг гўзал бекатлардан биридир. Баъзилар учун бу космос билан алоқаларни уйғотади, бошқалари учун Толедо ер остидаги қорли подшоҳликдек туюлади. Иккинчи вариант ҳақиқатга бироз яқинроқ: иссиқ ҳаводаги чуқурлик туфайли бу ерда доим салқин бўлади. Архитекторлар бекатнинг тепа қисмида мозаика плиткалардан фойдаланиб, ажойиб визуал эффектга эришишга муваффақ бўлди. Эскалатор ва йўлаклар неон қурилмалар билан безатилган ва гумбаз орқали ёруғлик кириб келади.

Мюнхен: Вестфридхоф бекати

Фото: «Wday»

Реклама агентликлари кўпинча Вестфриэдхоф бекати ҳудудида суратга олишни ташкил қилади: ёруғлик дизайни ва атмосфера таърифлаб бўлмайдиган завқ бағишлайди. Қаттиқ бетон деворлари туфайли эса ғорга ўхшайди. Дастлаб меъмор безак сифатида шиша панеллардан фойдаланмоқчи бўлган, лекин кейинчалик бу қароридан воз кечган.

Стокгольм: Марказий бекат

Фото: «Wday»

Стокгольм ўзининг ҳақиқий музейига ўхшаш гўзал метрополитени билан машҳур. Марказий станция 1975 йилда очилган ва шу заҳотиёқ сайёҳларни жалб қиладиган жойга айланган: кўк чизиқли платформа, ғалати чизмалар ва табиий шакллар станцияни эртакдаги сирли ғорга айлантирган. Марказий бекат – Стокгольм метросининг учта линияси бирданига кесишган ягона жой. Ушбу бекат ажабланарли бўлиши билан бирга, энг гавжум жой ҳисобланади.

Гаоусюн: Формоза булвари бекати

Фото: «Wday»

Кўпчилик мураккаб дизайн билан ёритилган шифтларни кўришга одатланган. Лекин аксарият инсонлар 30 метрли рангли витраж ойнани кўрмаган бўлиши мумкин. Албатта, гўзалликдан баҳраманд бўлиш учун ушбу бекатга ташриф буюриш кифоя. Формоза булвари дунёдаги энг катта витраж иши ҳисобланади. Муаллиф Нарсисс Кволята йўловчиларга тўрт элементга қойил қолиш имкониятини берди ва маҳаллий аҳоли унинг асарига илҳомлантирувчи «ёруғлик гумбази» номини берди.

Мадрид: Аточа бекати

Фото: «Wday»

Баъзи сайёҳлар Аточа темир йўл бекатига экскурсиялар уюштиришни хоҳлайди: бинога киргач, гўзал боғни кўрасиз ва ҳақиқий сув ҳавзасини кўради. Вокзалнинг собиқ биноси тезюрар поезд ишга туширилгандан кейин қайта фойдаланила бошлади. Боғда тропик ўсимликларнинг минглаб турлари мавжуд ва ҳовузда тошбақалар колонияси жойлашган. Бу шаҳар ҳайвонот боғининг бир қисми эмас, лекин оддий бекат эканига ишониш қийин.

Инсбрук: Нордпарк бекати

Фото: «Wday»

Нордпарк темир йўл вокзали машҳур архитектура бюроси Zaha Hadid Architects томонидан ишлаб чиқилган. Муаллифлар ноодатий услубда тўртта бекатни яратди ва бинолар маҳаллий ландшафт билан ҳайратланарли даражада кўриниш ҳосил қилди. Сайёҳлар бекатларни суратга олишни яхши кўради.

Нью-Йорк: Окулус бекати

Фото: «Wday»

Сантьяго Калатрава – ҳақиқий даҳо ҳисобланган меъмор. Сантьягонинг ҳар бир лойиҳаси муваффақиятга эришади: кўприклар ва бинолар ҳатто дизайн босқичида ҳам диққатга сазовор жойларга айланади ва Окулус темир йўл бекати ҳам бундан мустасно эмас эди. Ташқи кўринишида, терминал осмонга учмоқчи бўлган қушга ўхшайди. Бино шиша қисмли қовурғалардан иборат бўлиб, улар орқали табиий ёруғлик ичкарига киради.

Арнем: Арнем бекати

«Wday»

Голландиянинг машҳур UNStudio бюроси Арнем шаҳрининг эски темир йўл вокзали ўрнига замонавий транспорт терминали билан безатди. Бинонинг мураккаб шакли йўловчиларни 3Д маконига сингдиради, улар эса вокзал фонида ажойиб суратлар олишдан мамнун. Лойиҳа муаллифлари нафақат эстетик компонент, балки ташриф буюрувчиларга қулайлик яратишни ҳам инобатга олган. Бекатда дўконлар, ресторанлар, офислар, кутиш учун хоналар мавжуд.