Apple ўзининг биринчи букланувчан iPhone’ини 2023 йилга бориб тақдим этади, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru. Ҳозирда компания конструкцияси Galaxy Z Fold ва Galaxy Z Flip’ни такрорловчи иккита смартфон устида иш олиб бораётгани маълум.
Букланувчан панелни яратишга бу каби матрицалар ишлаб чиқаришда билим ва тажрибага эга LG компанияси ёрдам бермоқда. Айни вақтда периметри бўйича ингичка ҳошияга эга 7,5 дюймли экранга эга прототип мавжуд. Apple’нинг янги қурилмаси янги турдаги OLED-панелга эга бўладиган бозордаги биринчи смартфонга айланиши мумкин.
Аввалроқ таниқли таҳлилчи Минг-Чи Куо ҳам букланувчан iPhone 2023 йилга бориб тақдим этилишини маълум қилган, бироқ Samsung Display’ни 8 дюймли OLED-дисплей етказиб берувчи деб атаган эди. Унинг прогнозларига кўра, букланувчан дисплейга эга iPhone’ларни 2023 йилга бориб етказиб бериш 15—20 миллион донани ташкил этиши керак.
Таҳлилчиларнинг фикрича, аввалига Apple эгилувчан смартфонлар борасида Samsung’дан ўтиб кета олмайди. Ҳатто букланувчан iPhone тақдим этилганидан кейин ҳам Жанубий Корея гиганти 75 фоизга тушиб кетмайди, аммо келажакда барчаси ўзгариши мумкин. 2023 йилга бориб бозорга 90 миллион букланувчан смартфон чиқарилса, 2025 йилда ушбу кўрсаткич 100 миллион донани ташкил этади.
Аввалроқ букланадиган экранга эга биринчи iPhone нархи 1499 доллар бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Изоҳ (0)