Наманган вилояти Наманган туманида Damas автомобили йўлдан ўтаётган пиёдани уриб кетди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 2021 йил 12 сентябрь куни соат 19:30 ларда, «Чорбоғ» МФЙ Шодлик кўчасида Наманган туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро Damas русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда — Наманган туманида яшаган, 1962 йилда туғилган аёлни уриб юборган.
Оқибатда пиёда бош мия орқа суягини синиши ва бош мия оғир даражадаги лат ейиши ташхиси билан шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 14 сентябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш ва ундан фойдаланиш хавфсизлигини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир:
- Андижонда Лабо ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди
- Тошкент вилоятида Matiz’ни маст ҳолда бошқарган Миллий гвардия ходими сабаб 14 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлгани айтилди. Аммо ҳайдовчи Миллий гвардия ходими экани рад этилди
- Самарқандда вояга етмаган бола ҳайдаган Cobalt йўл четида турган 3 та машинага бориб урилди (видео)
Изоҳ (0)