Ёзувчи ва таржимон Олим Отахон 17 сентябрь куни 70 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Олим Отахон 1951 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1974).
Дастлабки тўплами — «Болалик кабутарлари» (1981). Шундан сўнг ёзувчининг «Оқшом хаёллари» (1986), «Озод қушлар ҳақида қисса» (1988), «Адоқсиз кўчалар» (1990) каби насрий асарлари нашр этилган.
Бундан аввал ҳуқуқ ҳимоячиси Ҳайитбой Ёқубов, олим Маматқул Жўраев ҳамда ёзувчи Дадахон Нурий вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)