• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Нукусда ўтаётган II Халқаро бахшичилик санъати фестивали иштирокчиларига табрик йўллади

    Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида 17 сентябрь куни II Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фестиваль иштирокчиларини қутлаб, табрик йўллади.

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев.

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Муҳтарам фестиваль қатнашчилари!

    Қадрли дўстлар!

    Хонимлар ва жаноблар!

    Барчангизни янгиланаётган Ўзбекистонимизнинг кундан-кунга чирой очиб бораётган, бағрикенг Қорақалпоғистон диёрида, гўзал Нукус шаҳрида ўтказилаётган II Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг тантанали очилиши билан чин юракдан муборакбод этаман.

    Бугунги санъат байрамида қатнашаётган ЮНЕСКО, АЙСЕСКО, TURKSOY, МДҲнинг Ижроия қўмитаси, Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази каби нуфузли ташкилотлардан ташриф буюрган мартабали меҳмонларга, дунёнинг турли давлатларидан келган 260 нафардан зиёд халқ ижодиёти намояндалари, санъат ва маданият арбоблари, оммавий ахборот воситалари ходимларига самимий миннатдорчилик билдираман.

    Ўзбекистонга хуш келибсиз!

    Азиз дўстлар!

    Халқ оғзаки ижодиётининг энг қадимий турларидан бўлган бахшичилик санъати юксак гуманизм ғояларини, тинчлик ва дўстлик, адолат ва ҳақиқат каби эзгу фазилатларни маҳорат билан тараннум этади. Шу боис ҳам, бахши, оқин ва жировлар азалдан халқ қалбининг куйчилари, турли миллат ва элатларни бирлаштирадиган олижаноб инсонлар сифатида ардоқлаб келинади.

    Ушбу ноёб санъатнинг умумбашарий аҳамияти Термиз шаҳрида 2019 йили бўлиб ўтган I Халқаро бахшичилик санъати фестивалида яна бир бор ўз тасдиғини топди, десак, айни ҳақиқат бўлади.

    Мен халқ ижодиётини инсониятнинг болалик қўшиғи, ҳар қайси миллий маданиятнинг ҳаётбахш чашмаси деб биламан. Бу қўшиқларни соф ва безавол ҳолатда сақлаш, ҳамиша мағрур янграшини таъминлаш барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки муқаддас бурчимиздир.

    Бугун ўз ишини бошлаётган фестивалимиз айни шундай эзгу мақсадларимизнинг амалий ифодаси эканини таъкидламоқчиман.

    Кейинги йилларда биз бахшичилик санъатининг илмий-назарий ва амалий асосларини чуқур ўрганиш ва ўргатишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Бу борада фидойи фолклоршунос олимларимиз бошлаган муҳим ишлар изчил давом эттирилмоқда.

    Мамлакатимизда 2019 йили тузилган Республика бахшичилик санъати маркази ҳамда Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси самарали фаолият олиб бормоқда. Ушбу йўналишда Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм вилоятларида давлат ансамбллари, бошқа ҳудудларда эса вилоят ансамбллари ташкил этилди.

    Юртимиздаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида, Нукус шаҳридаги опера ва бахшичилик санъати мактабида миллий фолклор санъати кенг ўргатилмоқда. Шунингдек, яқинда ташкил этилган Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа институти таркибида бахшичилик бўлими очилганини ҳам қайд этиш лозим. Мазкур йўналишда дарс бераётган ўқитувчилар учун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида малака ошириш курслари йўлга қўйилди.

    «Ўзбек халқ достонлари», «Ўзбек халқ қўшиқлари» номли дарсликлар, кўп томлик «Қорақалпоқ фолклори» тўплами чоп этилди. Шу билан бирга, 100 томлик «Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» мажмуаси нашр этилмоқда.

    Халқ оғзаки ижодиётини кенг тарғиб этиш мақсадида ахборот-коммуникация технологияларидан, телевидение ва интернет имкониятларидан самарали фойдаланиш, фолклор асарларининг аудио ва видео вариантларини кўпайтиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

    Бу йўналишда олиб борилаётган хайрли ишларни давом эттирган ҳолда, миллий бахшичилик санъатини ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига киритиш чоралари кўрилмоқда.

    Қадрли фестиваль иштирокчилари!

    Биз бугунги нуфузли санъат анжуманини кўҳна ва навқирон қорақалпоқ ўлкасида ўтказаётганимиз бежиз эмас, албатта.

    Қорақалпоғистон деганда, аввало, мардларга ватан бўлган, меҳнаткаш ва олижаноб эл яшайдиган бетакрор диёр кўз ўнгимизда намоён бўлади. Бу заминдаги Тупроққалъа, Аёзқалъа, Катта Гулдурсунқалъа, Элликқалъа каби ноёб обидалар қадимий цивилизация ва маданиятнинг тарихий илдизларидан далолат беради. Уларни бир бора кўрган, бепоён кенгликларда бахши ва жировлардан достон ва термалар тинглаган инсон бу диёрга умрбод мафтун бўлиб қолади.

    Халқимизнинг фидокорона меҳнати билан Қорақалпоғистон бугунги кунда Ўзбекистоннинг обод ҳудудларидан бирига, замонавий илм-фан, маданият ва туризм масканига, мана энди, халқаро бахшичилик санъати марказига айланиб бораётгани барчамизни қувонтиради.

    Санъат ва мусиқани чин дилдан севадиган, ижод аҳлини юксак қадрлайдиган қорақалпоқ эли ушбу анжуманни катта шоду хуррамлик билан кутиб олмоқда.

    Бугунги санъат ва нафосат байрамини баланд савияда ўтказиш учун астойдил меҳнат қилган барча-барча инсонларга, меҳмондўст Қорақалпоқ аҳлига чин юракдан ташаккур билдираман.

    Қадрли юртдошлар!

    Азиз меҳмонлар!

    Сизларнинг иштирокингизда очилаётган ушбу фестиваль дунёдаги нуфузли санъат анжуманлари қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллайди, деб ишонаман.

    Фестиваль доирасида ўтказиладиган халқаро илмий-амалий конференция ишига ҳам муваффақиятлар тилайман.

    Фурсатдан фойдаланиб, бугунги тантанамизда қатнашаётган хорижий давлатларнинг муҳтарам элчиларига, халқаро ташкилотларнинг вакилларига ҳам самимий миннатдорчилик билдираман.

    Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, янги ютуқлар ёр бўлсин!

    Шавкат Мирзиёев,

    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё – жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданият форуми иштирокчиларига табрик йўллади

    17.09.2021, 21:10   Изоҳ (0)   23661
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда ППХ ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал келиб чиқди (видео)

    17.09.2021, 20:35

    Андижонда ака ўгай укаларини чопиб ташлади. Укалардан бири вафот этди

    17.09.2021, 20:16

    Тошкент вилоятида Matiz’ни маст ҳолда бошқарган Миллий гвардия ходими сабаб 14 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлгани айтилди. Аммо ҳайдовчи Миллий гвардия ходими экани рад...

    17.09.2021, 19:15

    Қорақалпоғистонда юк машинаси билан тўқнашган Cobalt ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди

    17.09.2021, 18:35

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро регионидаги табиий газ қазиб чиқариш борасидаги ишлар ҳолатини ўрганди

    17.09.2021, 18:30

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пастлади

    17.09.2021, 18:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.