Россия Ҳаво-космик кучлари Қозоғистондаги полигонда ракетага қарши мудофаа тизимининг янги ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигига таяниб, «РБК» хабар берди.
«Қозоғистон Республикаси Стратегик ракета кучларининг Сари-Шаган полигонида Россия Ҳаво-космик кучларининг ҳаво ҳужумига ва ракетага қарши мудофаа қўшинлари гуруҳи томонидан янги антибаллистик ракетанинг навбатдаги синови муваффақиятли тарзда амалга оширилди», — дейилади хабарда.
Генерал майор Сергей Грабчукнинг сўзларига кўра, бир қатор синовлардан сўнг янги ракета «ўзига хос хусусиятларини исботлаган», жанговар гуруҳ эса шартли нишонни муваффақиятли ва юқори аниқликда урган.
https://www.facebook.com/watch/interfaxonline/
Россия янги антибаллистик ракетасининг аввалги синовлари шу йилнинг апрель ойида ўтказилган. Сўнгги бир неча йил мобайнида Россия Мудофаа вазирлиги Сари-Шаган полигонида янги ракетанинг муваффақиятли синовлари ҳақида хабар бериб турди. Парвоз лойиҳаси бўйича синовлар 10 марта муваффақиятли учиришдан сўнг тугалланган ҳисобланади. Шундан кейин антибаллистик ракета Қуролли кучларга топширилиши мумкин.
15 сентябрь куни Шимолий Корея Япон денгизи томонга иккита баллистик ракета учирганди. Ундан икки кун аввал эса КХДР янги узоқ масофага мўлжалланган қанотли ракетани муваффақиятли тарзда синовдан ўтказгани ҳақида эълон қилган.
16 сентябрь куни SpaceX тарихдаги биринчи нопрофессионал экипажни коинотга учирди. Тарихда биринчи марта орбитага космик сайёҳлардан иборат мутлақо нопрофессионал экипаж йўл олди. Кема бортида тўрт киши — экипаж командири ва парвоз ҳомийси миллиардер Жаред Айзекман, тадқиқотчи аёл Сиан Проктор, шифокор Хейли Арсено ва АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари фахрийси Кристофер Семброски бор. Кема Ерга яқин орбитада уч кун бўлиб, сўнг Ерга қайтиши режалаштирилган. Парвоз чоғида нопрофессионал космонавтлар вазнсизлик ҳолатида илмий тажрибалар ўтказиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)