Америкалик машҳур хонанда Бритни Спирс Instagram ижтимоий тармоғини тарк этди. Бритнининг аккаунтидаги «Кечирасиз, бу саҳифа мавжуд эмас» ёзуви бунга исбот бўла олади.
Instagram’да 34 миллион обуначиси бўлган Бритни кейинроқ Twitter саҳифасида нима учун бундай қарорга келганини маълум қилган.
«Унаштирувимни нишонлаш учун шунчаки кичик танаффус қиляпман. Тез орада қайтаман», — деб ёзиб қолдирган хонанда. Аввалроқ унаштирувини эълон қилган Спирс бриллиант узугини мухлисларига кўрсатгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)