• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ОАВ: Туркманистонда пахта теримига муҳожирлар, ичкиликбозлар ва фоҳишалар юборилмоқда

    Туркманистоннинг Болқон вилоятида полиция кучлари меҳнат муҳожирларини, алкоголизмга чалинганлар, фоҳишалик қиладиган аёллар ва алимент бўйича қарздорларни пахта териш учун мажбуран далага юбормоқда. Бу ҳақда Azatlyk Radiosy’га таяниб, Asia-Plus хабар берди.

    Фото: 24.kg

    Фото: 24.kg

    Полиция ходимлари одамларни бўлимга чақириб, улардан пахта теримида иштирок этишни талаб қилмоқда, дея хабар берди радио мухбири.

    «Ушбу фуқаролар Сердар этрапининг ‘Азади’, ‘Ёшлик’, ‘Сарп’ ва ‘Жанахир’ фермер хўжаликларида, шунингдек, Берекет этрапининг ‘Узунсув’, ‘Махтумқули’ ва ‘Туркманистон’ фермер хўжаликларида мажбуран пахта далаларига юборилган», — деди манба нашр журналистига.

    Таъкидланишича, полиция буни «меҳнат билан ахлоқ тузатиш ишлари» деб баҳолаб, «жазонинг бир қисми» деб айтмоқда.

    Аввалроқ Azatlyk Radiosy’нинг туркман хизмати давлат хизматчилари мажбуран пахта далаларига юборилгани ҳақида хабар берганди. Нашр 24 август куни Лебап вилоятида қўриқчи полкининг ходимлари пахта теримига жалб қилингани, 27 август куни эса ўқитувчилар ва ўрта мактаб ўқувчилари ҳам далага мажбуран юборилгани ҳақида ёзган.

    Мухбирларнинг 30 августда берган хабарига кўра, расмийлар алимент тўлаши керак бўлган фуқароларни пахта теришга мажбурламоқда. Нашрда қайд этилишича, бу йил Туркманистон 1,25 миллион тонна пахта теришни режалаштирган.

    Туркманистонда мажбурий меҳнат нафақат пахтани теришда, балки уни етиштиришда ҳам қўлланади. Август ойида Azatlyk Radiosy’нинг туркман хизмати Дарганат этрапидаги ўрта мактаб ўқитувчилари пахта яганалашга юборилгани ҳақида хабар берганди.

    Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Туркманистоннинг пахта ишлаб чиқаришда мажбурий ва болалар меҳнатидан фойдаланишини танқид қилиб келади. Responsible Sourcing Network веб-сайтида ёзилишича, 2021 йил 10 августга қадар 138 та глобал бренд халқаро кампанияларга қўшилиб, товар ишлаб чиқаришда туркман пахтасидан фойдаланмаслик мажбуриятини олган.

    Маълумот учун, узоқ йиллар давомида пахта терими мавсумида болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланилгани боис Ўзбекистон пахтаси халқаро жамоатчилик томонидан «қора рўйхатлар»га киритилган, етакчи ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистон пахтасини бойкот қилган эди. Халқаро меҳнат ташкилотининг Вашингтондаги офиси директори Кевин Кассиди эса ўзбек пахтаси бойкотини асоссиз деб эълон қилганди.

    2017 йил бошида Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистонда пахта теришда ташкиллаштирилган болалар меҳнати амалиёти тугатилишига эришилганини эълон қилган эди. «Болалар меҳнатининг номақбуллиги жамиятнинг барча қатламлари: ҳукумат, ўқитувчилар, мутахассислар, фермерлар, ота-оналар ва болаларнинг ўзлари томонидан тан олинади. Ўзбекистон ташкиллаштирилган болалар меҳнати амалиётини тугатди», — дейилади ХМТнинг 2016 йилги пахта териш кампанияси устидан мустақил мониторинг якунлари бўйича ҳисоботида.

    Мавзуга доир:

    • Коронавирус пандемиясига қарамасдан Туркманистонда талабалар пахта теримига жўнатилади
    • Туркманистоннинг Сарҳадобод шаҳрида писта теришга жўнатилган 11 нафар аскар ҳалок бўлди

    14.09.2021, 12:14   Изоҳ (0)   50804
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» Афғонистон собиқ вице-президентининг олтинларини олиб қўйди ва одамларни қатл қилишни бошлади. Афғонистон янгиликлари

    14.09.2021, 11:16

    АҚШ Россия билан уруш қилган тақдирда, бутун дунё вайрон бўлиши мумкинлигини билдирди

    14.09.2021, 10:14

    Кобулдаги терактдан кейин АҚШ хавфли террорчи йўқ қилингани ҳақида хабар берганди. Журналистлар суриштирувига кўра террорчи эмас, сув ташиётган ишчи ўлдирилган бўл...

    14.09.2021, 09:15

    Мисрда сайёҳлар учун иккита янги туристик шаҳар очилади

    14.09.2021, 07:24

    Шимолий Корея янги қанотли ракетани муваффақиятли учиргани ҳақида эълон қилди

    13.09.2021, 23:27

    СССРда «Илиқлик даври». Совет Иттифоқида қонли зулм ва шахсга сиғинишни тўхтатган Никита Хрушчёв

    13.09.2021, 19:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    50 йил кутилган лойиҳа: Италияда дунёдаги энг узун осма кўприк қурилади

    Дунё | 7 август, 13:57

    Сурхондарёдаги айрим йўлларда тезлик соатига 130 километр этиб белгиланади

    Ўзбекистон | 7 август, 13:40

    Жанубий Корея прокуратураси собиқ биринчи хонимни ҳибсга олишни талаб қилмоқда

    Дунё | 7 август, 13:15

    Ўзбекистонда 8 август куни 40 даражагача иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 7 август, 13:00

    Томошабинлар нафратига дучор бўлган “Муҳташам юз йил” сериали қаҳрамонлари

    Кино | 7 август, 12:51

    Apple Трамп босими остида АҚШга 100 млрд доллар сармоя киритади

    Дунё | 7 август, 12:30

    Трампни ўлдириш билан таҳдид қилган 22 ёшли йигит ушланди

    Дунё | 7 август, 12:10

    Расман. Сон Ҳён Мин — “Лос Анжелес” футболчиси

    Спорт | 7 август, 12:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.