• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Толибон» Афғонистон собиқ вице-президентининг олтинларини олиб қўйди ва одамларни қатл қилишни бошлади. Афғонистон янгиликлари

    «Толибон» Афғонистон собиқ вице-президентининг олтинларини мусодара қилди

    «Толибон» ҳаракати жангарилари Афғонистон собиқ вице-президенти Амрулла Солиҳнинг уйидан 6,5 миллион доллар пул ва олтин ёмбиларни топди. Бу ҳақда афғонистонлик фаол Муҳаммад Жалол ўз Twitter’ида маълум қилган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Солиҳнинг уйидаги тинтувлар «Толибон» раҳбарлигидаги Афғонистон хавфсизлик кучлари операцияси доирасида бўлиб ўтган. Топилган қимматбаҳо буюмларнинг барчаси ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан мусодара қилинган.

    Аввалроқ Афғонистон собиқ вице-президенти Тожикистонга қочиб кетгани маълум бўлган эди. Собиқ сиёсатчи Миллий қаршилик фронти етакчилари ҳамроҳлигида қўшни мамлакатга жўнаб кетган.

    Амрулла Солиҳ президент Ашраф Ғани мамлакатни тарк этганидан кейин август ўрталарида Афғонистон конституциясига асосланган ҳолда ўзини муваққат давлат раҳбари деб эълон қилган ва «Толибон» ҳаракатига қарши курашга чақирган эди.

    Солиҳ ўша вақтда «Толибон» назорати остига ўтмаган ягона вилоят — Панжшерда жангариларга қаршилик армиясини тўплашни бошлади. Аммо сентябрь бошида толиблар Панжшер тўлиқ уларнинг қўли остига ўтганини эълон қилди.

    Мавзуга доир: Тамом, Афғонистон тўлиқ «Толибон» назорати остида. Авваллари йиллаб таслим бўлмаган Панжшер қандай қилиб атиги уч кунда қулади?

    «Толибон» Афғонистонда одамларни қатл қилишни бошлади

    «Толибон» хавфсизлик хизмати Мозори Шариф шаҳрида болалар ўғрилари гуруҳини қатл қилиб, тўрт нафар ёш болани озод этганини эълон қилди. Бу ҳақда Ааmaj News агентлиги хабар берган.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    «Махсус операция» 13 сентябрь, душанбага ўтар кечаси олиб борилган. Бола ўғрилари гўёки тўрт нафар афғон эркак ва бир нафар ўзбек аёлдан иборат бўлган. Уларнинг барчаси тутиб олинган жойида отиб ташланган.

    Ўз навбатида, бир қатор афғон ОАВлари Мозори Шарифдаги йирик тўқнашув ҳақида хабар берди. Журналистлар тахмин қилишича, бу «Толибон» ва бошқа жангарилар ўртасидаги жанг ёки толибларнинг ўзаро қуролли жанжали бўлган бўлиши мумкин.

    Шу билан бирга, афғонистонликлар ижтимоий тармоқларга жойлаётган видеоларда мамлакатнинг турли ҳудудларида одамларнинг ўғирлаб кетилиши ва жазоланиши ҳолатларини кўриш мумкин. Аёлларни омма олдида дўппослаш ҳолатлари ҳам бошлангани айтилмоқда. Аммо ушбу воқеаларни изоҳловчи расмий хабарлар берилмаяпти.

    Мавзуга доир: «Толибон» Афғонистонда мусиқани тақиқлаганидан кейин фолклор қўшиқчини қатл қилди

    «Афғон аёллари эркаклар билан бирга ишламаслиги керак»

    Афғонистонлик аёллар эркаклар билан бирга ишламаслиги керак, деди «Толибон» ҳаракатининг юқори мансабли вакили Воҳидулла Ҳошимий Reuters агентлигига берган интервьюсида.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Унинг айтишича, халқаро ҳамжамият томонидан бўлаётган босимга қарамасдан, толиблар «ислом ҳуқуқи бўйича ўз версияси»ни амалга оширмоқда.

    «Биз Афғонистонда шариат тизимини жорий қилиш учун қарийб 40 йил курашдик. Шариатга кўра, эркаклар ва аёллар бир жойга тўпланиши, битта том остида ўтириши мумкин эмас. Улар бирга ишлай олмайди. Бу аниқ-равшан. Аёлларга бизнинг идораларимизга келиш, бизнинг вазирликларимизда ишлашга рухсат берилмайди» — деди Ҳошимий.

    Мавзуга доир: «Толибон» янги ҳукуматда аёллар учун лавозимлар бўлишини ваъда қилди

    Кобулга «Толибон» истилосидан кейинги биринчи тижорат авиарейси амалга оширилди

    «Покистон ҳаво йўллари» халқаро авиакомпанияси Афғонистонга ҳокимият тепасига «Толибон» келганидан кейин биринчи тижорат рейсини амалга оширди.

    Фото: Anadolu Agency

    Фото: Anadolu Agency

    Чартер тижорат рейси билан Исломободдан Кобулга журналистлар гуруҳи ҳам етказилган.

    Афғонистон пойтахтидан Исломободга қайтишда самолёт Жаҳон банки, халқаро ОАВлар ходимларини, шунингдек, мамлакатни тарк этиш истагидаги қарийб 80 нафар фуқарони олиб кетган.

    «Толибон» 15 август куни Кобул устидан назорат ўрнатгач, Афғонистонга халқаро тижорат рейсларини тўхтатган эди.

    Мавзуга доир: Юзлаб одамлар Кобул аэропортида Афғонистондан учиб кетаётган сўнгги самолётларга чиқиб олишга уринди. Бир неча киши ҳалок бўлди (фото ва видео)

    Шунингдек:

    Август ўрталарида «Толибон» ҳокимият тепасига келганидан буён Афғонистонда камида 153 та ОАВ ўз фаолиятини тўхтатди. Бунга молиявий муаммолар ва толиблар томонидан киритилаётган чекловлар асосий сабаб бўлди. Ўтган ҳафта эса афғон ОАВлари журналистларга норозилик акцияларини ёритиш тақиқланганини хабар қилди. Шу билан бирга, «Толибон» вакили Суҳайл Шоҳин ОАВнинг ҳукуматга нисбатан танқидларини мақбул деб атаган эди.

    Афғонистон Савдо ва инвестициялар палатаси АҚШни «Толибон» ҳокимият тепасига келганидан кейин музлатиб қўйилган маблағларни «очиб юбориш»га чақирди. Бу мамлакатда иқтисодиёт қулашининг олдини олиш учун зарурлиги айтилмоқда. 18 август куни АҚШ Афғонистон Марказий банкига тегишли қарийб 9,5 миллиард долларни музлатиб қўйиб, мамлакатга нақд пул етказилишини тўхтатган эди.

    14.09.2021, 11:16   Изоҳ (0)   94011
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Россия билан уруш қилган тақдирда, бутун дунё вайрон бўлиши мумкинлигини билдирди

    14.09.2021, 10:14

    Кобулдаги терактдан кейин АҚШ хавфли террорчи йўқ қилингани ҳақида хабар берганди. Журналистлар суриштирувига кўра террорчи эмас, сув ташиётган ишчи ўлдирилган бўл...

    14.09.2021, 09:15

    Мисрда сайёҳлар учун иккита янги туристик шаҳар очилади

    14.09.2021, 07:24

    Шимолий Корея янги қанотли ракетани муваффақиятли учиргани ҳақида эълон қилди

    13.09.2021, 23:27

    СССРда «Илиқлик даври». Совет Иттифоқида қонли зулм ва шахсга сиғинишни тўхтатган Никита Хрушчёв

    13.09.2021, 19:15

    COVID-вакцина 6 ойлик болаларда синовдан ўтказилади, Қозоғистон аҳолисининг 60 фоизи эмланди. Коронахабарлар

    13.09.2021, 17:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.