• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    СССРда «Илиқлик даври». Совет Иттифоқида қонли зулм ва шахсга сиғинишни тўхтатган Никита Хрушчёв

    1956 йил, «Халқлар отаси» Сталин вафот этганидан уч йил ўтиб ўтказилган Совет Иттифоқи Коммунистик партияси (КПСС) Марказий қўмитаси съездида Компартиянинг биринчи котиби Никита Хрушчёв «Сталин шахсига сиғиниш»нинг аянчли ва қабиҳ оқибатлари ҳақида маъруза қилди. Йиғилганларнинг барини ҳайратда қолдирган нутқида у СССРда репрессиялар тўхтатилиши ва қатағон қилинганлар оқланиши ҳақида ҳам эълон қилди. «Дарё» колумнисти Муҳаммадқодир Собиров Совет Иттифоқи тарихидаги энг «юмшоқ» раҳбар ҳисобланувчи Никита Хрушчёвнинг «маккажўхори» даври ҳақида ҳикоя қилади.

    Ҳокимият учун кураш

    1953 йилда Сталин тўсатдан вафот этгач, СССР халқи буюк доҳийси, «халқлар отаси(ёхуд қотили)» ўлимидан чуқур қайғу ва умидсизликка тушади. Юқори доиралар эса эндиликда улкан ва қудратли мамлакатни ким бошқариши ҳақида ўйлай бошлайди. Сталин мамлакатни фақат ўз қарорлари ва иродаси билан бошқаргани сабаб, мамлакатда иккинчи авторитет мавжуд эмасди. Аслида анъанага кўра, КПСС Марказий қўмитаси (МҚ) биринчи котиби СССР раҳбари бўлиши, ижро ҳокимияти бўлмиш Вазирлар Кенгаши КПСС назорати остида ишлаши керак эди. Бироқ давлатда мутлақ ҳукмдор бўлган Сталин ҳеч ким билан, жумладан, КПСС билан ҳам ҳисоблашмас ва ижро ҳокимиятига тўлиқ ҳокимиятни олиб берганди.

    Шундай қилиб давлатни Вазирлар Кенгаши раиси Георгий Маленков бошқара бошлади, аммо мамлакатда ундан қудратлироқ Ички ишлар вазири Лаврентий Берия улкан таъсирга эга эди. Сталиннинг шафқатсиз репрессиялари ҳамда қаттиқ интизоми асоси бўлган СССР хавфсизлик хизматлари ва ички ишлар кучлари амалда бутун мамлакатни бошқарувчи куч эди. Сталин билан юртдош бўлган маршал Берия учун зўравонлик «коммунизм қуриш» ёки «коммунизмни йўқ қилиш» қилишдан қатъи назар, жамият олдида турган муаммоларни ҳал қилишнинг универсал усули бўлиб қолганди.

    1924 йилдан бери Сталин билан бирга ишлаб, унинг яқин шеригига айланган Украина Компартиясининг биринчи котиби Никита Хрушчёв ва унинг ҳамюрти, «ғалаба маршали» Георгий Жуков ҳокимият учун Берия билан кураш бошлайди. Берия ва бошқа «сталинчилар»дан фарқли равишда Хрушчёв ва унинг гуруҳи чекланган зўравонлик тарафдори — «жинни шишада сақламоқчи бўлганлар» эди.

    Чапдан ўнгга: Молотов, Сталин ва Хрушчёв

    Чапдан ўнгга: Молотов, Сталин ва Хрушчёв
    Фото: Историк

    Ниҳоят 1953 йил 13 сентябрь куни Никита Хрушчёв КПСС МҚ Биринчи котиби этиб сайланади ва СССР тарихида «Илиқлик даври» деб аталган давр бошланади. Хрушчёв Берияни йўқ қилиш учун ҳокимиятни вақтинча Маленков билан бўлишади. Биринчи котиб этиб Хрушчёв сайланса-да, мамлакатни 1956 йилгача амалда Вазирлар Кенгаши раиси Маленков бошқаради. Шундан сўнг Хрушчёвнинг ташаббуси ва Жуковнинг унга фаол ёрдами билан СССР элитаси Берияни қамоққа олиш ва суд қилишга рухсат беради.

    Берия ва тарафдорлари йўқ қилинишида уларга ўзларинг усули, яъни суд ҳукми чиқарилмасдан жазони ижро қилиш қўлланилади (Қодирий, Чўлпон, Фитрат ва бошқа жадидлар каби). 1953 йилнинг 23 декабрь куни СССР маршали Лаврентий Берия Павлович ва унинг шериклари деб ҳисобланган яна беш генерал миллий низоларни қўзғашда айбланади ва Москвада отиб ташланади. Шу тариқа Хрушчёв Сталиннинг энг содиқ шогирдини ҳокимият йўлидан олиб ташлайди.

    Орадан уч йил ўтиб, Хрушчёвнинг саъй-ҳаракатлари билан анъана қайта тикланади ва КПСС МҚ Биринчи котиби мамлакатнинг биринчи рақамли шахсига айланади. Натижада ўз-ўзидан Георгий Маленков ишдан бўшатилади ва Вазирлар Кенгаши раиси лавозимига Хрушчёв тарафдорларидан Николай Булганин тайинланади. 1958 йилга келиб эса бу лавозимни ҳам Хрушчёвнинг ўзи эгаллайди. Шундай қилиб Никита Хрушчёв СССРнинг мутлақ диктаторига айланди.

    Тарихий нутқ

    1956 йилнинг 25 февраль куни Москвада КПСС МҚнинг ХХ съезди бўлиб ўтади. Шу куни эрталаб ёпиқ тарзда ўтган сессияда КПСС МҚ Биринчи котиби Никита Хрушчёв Сталин шахсиятига сиғинишни қоралаган «Шахсга сиғиниш ва унинг оқибатлари» тўғрисида ёпиқ маъруза қилади. У мамлакатда 1930—1950 йилларда амалга оширилган бир қатор оммавий жиноятларни санаб, уларнинг барчасида Сталин шахсини айблайди.

    Хрушчёвнинг КПССнинг ХХ қурултойида Сталин шахсига сиғинишини йўқ қилиш ҳақидаги маърузаси

    Хрушчёвнинг КПССнинг ХХ қурултойида Сталин шахсига сиғинишини йўқ қилиш ҳақидаги маърузаси
    Фото: «ТАСС»

    СССР Сиёсий Бюросининг бўлажак аъзоси, ХХ съездда қатнашган МҚнинг ёш ишчиси Александр Яковлев воқеани шундай хотирлайди: «Хрушчёв ҳақиқатни бир-биридан даҳшатли қилиб кўрсатди, съезд аъзолари бошларини эгиб йиғилишни тарк этди. ‘Сталиннинг ўзи’, ‘барча замон ва халқларнинг даҳо лидери’ жиноятлари ҳақида расман хабар берилганидан сўнг улар карахт аҳволга келиб қолганди…»

    Съездда Сталин даврида қатағон қилинган партия ва ҳарбий раҳбарларни реабилитация қилиш муаммоси ҳам кўтарилади. Бутун мамлакат ушбу маърузадан шок ҳолатига тушиб қолади, чунки уларнинг дунё тарихида Сталиндек «буюк лидер» бўлмаганига ишончлари комил эди.

    Ислоҳотлар

    Хрушчёв Сталин шахсига сиғинишни тўхтатгандан сўнг, унинг бошқарувдаги услубларини ҳам ўзгартиради. Цензура нисбатан камайтирилади, ОАВларга эркинлик берилади ва Сталиннинг сиёсий рақибларни қирғин қилиш анъанасидан воз кечилади. Хрушчёв мамлакатга қонун устуворлиги ва суд ҳокимиятини қайтаради, Сталин даврида барча ҳуқуқий масалалар НКВД (Ички ишлар халқ комиссарлиги) ертўлаларида ҳал этиларди. НКВД ҳам айбловчи, ҳам тергов ва суд қилувчи, ҳам ижро этувчи орган эди. Хрушчёв даврида эса бутун республика бўйлаб Ички ишлар ва давлат хавфсизлик хизматлари устидан партия ва прокурор назорати ўрнатилади.

    1956 йилда СССР Олий судида ҳатто олий юридик маълумотга эга бўлмаган судьялар ҳам фаолият юритарди. Хрушчёв буни тўғрилайди: 1962 йилга келиб суд тизимининг 97 фоиз олий ва ўрта юридик маълумотга эга бўлади. Шунингдек, жиноий жазо соҳаси инсонпарварлаштирилади, «халқ душмани» тушунчаси амалиётдан чиқариб ташланади, жиноий жазо ёши ўн тўртдан ўн олтига оширилади. Адвокатларнинг суддаги иштироки кенгайтирилади ва улар ўлим жазосини бекор қилишни ёқлай бошлайди.

    Хрушчёв колхознинг сут фермасида. Украина, Черкас тумани. 1953 йил

    Хрушчёв колхознинг сут фермасида. Украина, Черкас тумани. 1953 йил
    Фото: «РИА Новости»

    Бюрократия билан курашда Хрушчёв партия ва давлат аппаратини учдан бир қисмга камайтиради, бошқарув тизимини марказсизлаштиришга интилиб, вазирликларнинг ваколатини Иқтисодий кенгашларга ўтказади. Унинг вилоят қўмиталари саноат ва қишлоқ хўжалиги қисмларига ажратилади. Аммо бу ислоҳотлар тескари натижа беради: бюрократик аппарат ўсди, турли бўлимлар бир -бирини такрорлади ва рақобат қила бошлади. «Олмаота туманларидан бирида картошка йиғиш билан иккита вилоят, тўртта туман ва Қозоғистон Компартияси Марказий Қўмитасининг қишлоқ хўжалиги бўлими шуғулланарди, лекин охир-оқибат масала шундай ҳолга келдики, сабзавот йиғишда ёрдам бериш масаласи ҳеч ким томонидан тўлиқ ҳал қилинмади» — деб ёзади тарихчи Александр Пижиков.

    Хрушчёв даврида Узоқ Шарқ ва Қозоғистонда янги ерлар очилиши ҳисобига иқтисодий ўсиш кузатилади. Тузилганидан бери биринчи бор СССР ўзини дон билан таъминлай бошлайди. Бироқ орадан бир неча йил ўтиб янги ерлар шўрлаш ва эрозияга учрайди. СССР дон импортини қайта тиклайди.

    Совет Иттифоқи бу даврда ўзининг «темир парда»сини ҳам кўтаради. Миллионлаб совет ёшлари дунё бўйлаб сайр қилишга муваффақ бўлади, шу билан бирга чет эллик меҳмонларга ҳам мамлакат эшиклари очилади.

    Булар билан бир қаторда билимсиз Хрушчёвнинг давлатни абгор аҳволга олиб келган «хизматлари» ҳам мўл бўлди. Маленков аҳолининг шахсий уй-жойларга эга бўлишни қўллаб-қувватлаган бўлса, Хрушчёв уларни йўқотиш учун ҳаракат қилди ва аслида Сталиннинг «кўчириш» сиёсатини давом эттирди. Тарихчи Пижиков Хрушчёв даврида колхозлардаги аҳволни шундай  хотирлайди: «Деҳқон жамоат даласи ёки фермасида жамоат бурчини бажариб, ўзи учун ишлаб билмас, пул жаримаси таҳдиди остида маҳсулотини шаҳарга олиб кетолмасди. Улар колхозда минимал иш куни ишлашга мажбур бўлиб, колхозни тарк этиш ҳуқуқига эга эмасди ва маҳаллий маъмуриятга тўлиқ қарам эди».

    Ва, албатта, Хрушчёв даврининг энг эсда қоларли ижобий воқеаларидан бири бу — СССР космонавтининг инсоният тарихида илк бор космосга чиқиши эди. 1961 йилинг 12 апрель куни совет учувчиси Юрий Гагарин тарихдаги биринчи инсон сифатида космосга парвоз қилади.

    Шунингдек, Хрушчёв давлат раҳбарининг мамлакат бўйлаб жойларга ташрифларини (корхона, фабрика, колхоз, ферма ва ҳоказо) бошлаб берган инсон ҳам ҳисобланади. Айнан Хрушчёвдан кейин СССР, ундан сўнг посцовет давлат раҳбарлари бу анъанани давом эттириб, ҳозирга қадар амалга ошириб келмоқда.

    Маккажўхори кампанияси

    СССРнинг учинчи раҳбари бир қатор аҳмоқона ва кулгили воқеалари билан бирга, шубҳасиз, «маккажўхори» кампанияси билан тарихда қолган.

    1955 йилда Хрушчёв америкалик фермер Росвел Гарст билан учрашади ва ундан маккажўхорининг афзалликлари ҳақида эшитади. Кейинчалик АҚШга сафари чоғида у маккажўхорининг СССР учун анъанавий экинлардан анча фойдали эканига амин бўлади. Маккажўхори экишни кўпайтириш орқали 1959—1965 йиллардаги етти йиллик даврда қорамолларнинг ўсиш суръатини уч баробарга ошириш режалаштирилади. Бутун мамлакат бўйлаб маккажўхори кампанияси тарғиб қилинади ва «Союзфильм» томонидан маккажўхори пропагандаси учун «Мўъжизакор аёл» мультфильми олинади.

    Фото: Google Images

    1960 йилларнинг бошига келиб СССРдаги барча экин майдонларининг тўртдан бир қисмига маккажўхори экилади. Аммо маккажўхори ҳосилдорлиги кутилганидан анча паст бўлади ва ўсимликни экиш секин-аста камая бошлайди. Маккажўхорининг қишлоқ хўжалиги учун муҳим пичан майдонларига экилиши натижасида қишлоқ хўжалиги бундан қаттиқ зарар кўради. Хрушчёвнинг истеъфосидан кейин маккажўхори майдонлари деярли йўқ қилинади. Шундай қилиб буюк СССРнинг буюк лидери ўзининг «буюклигини» яна бир аҳмоқона қарори билан исботлайди.

    БМТдаги пойабзал томошаси

    1959 йилда тарихда илк бор СССР раҳбари АҚШга ташриф буюради. Америкага расмий ташриф билан келган Никита Хрушчёвни АҚШ президенти Дуайт Эйзенхауэр кутиб олади. Бу АҚШ—СССР муносабатларидаги энг юқори нуқта ҳисобланади. Хрушчёв АҚШга яна бир неча бор расмий ташриф билан келади, аммо уларнинг ичида эсда қоларлиси 1960 йил октябрь ойидагиси бўлди.

    1960 йил 12 октябрь куни БМТнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади. Унда сўзга чиққан Хрушчёв мустамлакачилик ва унинг оқибатларни бартараф қилиш кераклиги ҳақида гапиради. Хрушчёвдан сўнг минбарга кўтарилган Филиппин делегати Лоренцо Сумолонг мустамлакачилик зулмидан азият чеккан халқ вакили сифатида гапириб, СССР нафақат Ғарб мустамлакачилиги билан курашиши кераклиги, балки ўзи ҳам Шарқий Европа халқларига эркинлик бериши кераклиги ҳақида айтади. Венгрия воқеаси ва Болтиқбўйи давлатлари аннексия қилингани ҳақидаги сўзларидан сўнг Хрушчёвнинг ортиқ сабри чидамайди.

    Никита Хрушчёвнинг машҳур ботинкаси БМТ сессиясида

    Никита Хрушчёвнинг машҳур ботинкаси БМТ сессиясида
    Фото: Google Images

    Филиппин вакилининг нутқини эшитишни истамаган Хрушчёв норозилик белгиси сифатида столни муштлаб ура бошлайди. Кейин эса кўпчилик турли хил талқин қилувчи ҳодиса юз беради: Хрушчёв оёқ кийимини чиқариб, уни столга ура бошлайди. Баъзилар Хрушчёв пойабзални столга урмаганини, шунчаки унинг устига чиқариб қўйганини таъкидлайди. Нима бўлган тақдирда ҳам совет раҳбари шу воқеадан кейин нафақат СССР тарихида, балки бутун дунё тарихида ҳам ўзининг яна бир «қобилияти» билан муҳрланиб қолди.

    Истеъфо

    Хрушчёвнинг «юмшоқ» сиёсати СССР юқори доираларига мос келмади. 1962 йилда Украина зиёлилари мустақиллик ҳақида ўйлай бошлади, Молдовада эса Бессарабияда мустақил давлат тузиш учун қўзғолон уюштирмоқчи бўлган гуруҳ пайдо бўлди. Аммо норозилик сабабларининг фақат биттаси миллатчилик бўлиб, иккинчиси — товар танқислиги, юқори нархлар ва қийин иш шароитлари эди.

    Кўплаб шаҳарларда, хусусан, Москва, Ленинград, Клайпеда, Лвов, Киев, Одесса, Кривой-Рог, Донецк, Славянск, Краснодар, Ярославл, Горкий, Свердлов, Омск, Қарағанда, Новосибирск, Кемерово ва Тошкентда Хрушчёв режимига қарши норозилик акциялари бўлиб ўтади. Энг қонли фавқулодда ҳолат 1962 йилда Новочеркасскда, ишчилар намойишининг бостирилишида юз берди: 24 киши ҳалок бўлади, 70 киши яраланади, 105 киши қамоққа олинади, 7 киши эса отиб ташланади.

    Мамлакатда диссидентлар ҳаракати — самиздат пайдо бўла бошлади. Одамлар сиёсий талаблар қўйиб, «коммунистик диктатурани», шахсан Хрушчёвни ағдаришга, кўп партияли тизим ва парламент демократиясини яратишга чақирди. Буларга жавобан Хрушчёв бир неча ўйланмаган ислоҳотларни амалга оширади. Масалан, партия йиғимларини бекор қилиш каби.

    Хрушчёв (чапда) ва Брежнев (ўнгда)

    Хрушчёв (чапда) ва Брежнев (ўнгда)
    Фото: Russian7

    1964 йил кузига келиб Хрушчёвнинг ўйланмаган, тез ўзгарувчи кўп қиррали қарорлари уни давлат ва партия амалдорлари, КГБ, армия, зиёлилар, деҳқонлар ва ишчилар қўлловисиз қолдирди. Унинг атрофини Леонид Брежнев бошлиқ хушомадгўй судьялар гуруҳи ўраб олади. Куба инқирози, мамлакатдаги қишлоқ хўжалигининг оғир аҳволга келиши ва Хрушчёвнинг мўътадил сиёсати туфайли Совет—Хитой муносабатларининг ёмонлашуви Хрушчёвга партия сафида қаршиликнинг кучайишига олиб келди.

    1964 йил 14 октябрда Хрушчёвнинг ҳомийси ва ўринбосари Леонид Брежнев унга қарши муваффақиятли тўнтариш уюштирди ҳамда Хрушчёв тўсатдан Биринчи котиб ва бош вазир лавозимидан кетди. Шу тариқа СССРда «Илиқлик даври»ни бошлаган раҳбар истеъфога юборилди.

    13.09.2021, 19:15   Изоҳ (0)   68569
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Систит — бу уят эмас!


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади

     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маск БМТни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди

    Дунё | 4 июн, 00:25

    Женнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги концертига чипталар сотуви қачон бошланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 00:00

    Ли Чже Мён Жанубий Кореянинг янги президенти этиб сайланди

    Дунё | 3 июн, 23:45

    Жанубий Кореядаги ҳукмрон партия раҳбари сайловлардаги мағлубиятини тан олди

    Дунё | 3 июн, 23:38

    Андижонда ҳайдовчининг рулда чалғиб қолиши оқибатида 6 та машина тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 3 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:20

    Канададаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари Ойдан ҳам нарида кўринмоқда

    Дунё | 3 июн, 23:10

    Фарғонада 55 сотих ерни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.