Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевга Тошкент давлат аграр университетининг ректори вазифасини вақтинча бажарувчи лавозими юклатилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Жамшид Хўжаев 1979 йилда таваллуд топган. 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти ташаббуси билан иқтидорли талабалар учун ташкил этилган «Умид» жамғармаси стипендианти.
У 2003 йилда Буюк Британиядаги Бирмингем университети халқаро иқтисодий алоқалар ва давлат бошқаруви йўналиши магистранти. Ўз меҳнат фаолияти давомида Марказий банк, Миллий банк, Ҳисоб палатасида ишлаган. 2017 йил охирида ташқи савдо вазири этиб тайинланган.
Бундан аввал Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинлангани, Баҳром Ашрафхонов Ўзбекистоннинг Грузиядаги элчиси этиб тайинлангани ҳамда Азим Аҳмадхўжаев энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)