• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманганлик оила Меҳрибонлик уйининг уч нафар тарбияланувчисини бағрига олди (видео)

    Намангандаги 26-Меҳрибонлик уйининг уч нафар тарбияланувчиси оилавий меҳрибонлик уйига йўл олди. Бундай тажриба вилоятда илк бор йўлга қўйилмоқда, дея хабар беради «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Тарбияланувчилар — Мадина, Дилдора ва Исломжон Камолиддиновлар бир оила вакиллари. Улар ота-оналари бевақт вафот этганидан сўнг Меҳрибонлик уйига қабул қилинганди. Орадан уч йилга яқин вақт ўтиб, ўзлари учун қадрдон бўлиб қолган даргоҳ билан хайрлашишди. Уларни Тўрақўрғон туманидаги Нурматовлар оиласи бағрига олади.

    Дилором Абдураҳимова.

    Дилором Абдураҳимова.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    «Йил бошида Меҳрибонлик уйимизда 72 нафар тарбияланувчи бор эди. Бугунги кунга келиб улардан 35 нафари қоляпти. Давлат раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган янги тизим туфайли болаларимиз оилаларга қайтяпти. Кимларнидир яқинлари олиб кетяпти, кимларнидир болага муҳтож бўлганлар, яна кимларнидир оилавий меҳрибонлик уйлари кутмоқда. Тўғри, бизда барча шароитлар етарли, муассасамиз Президент ташрифидан сўнг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан яқинда жуда чиройли ва мукаммал тарзда таъмирдан чиқариб берилди. Лекин барибир биз оила ўрнини босолмаймиз, буни тан олиш керак. Биз учун фарзандларимиз қатори бўлган тарбияланувчиларимиз бирин-кетин уйимизни тарк этаётганидан юрагимиз эзилса, бошқа тарафдан улар учун хурсандмиз. Чунки бола тарбиясида оила муҳитининг ўрни бўлак», — дейди Меҳрибонлик уйи директори Дилором Абдураҳимова.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Болаларни қабул қилиб олган тўрақўрғонлик Ибодат опа Нурматованинг айтишича, уларнинг марҳум онаси билан Наманган шойи ишлаб чиқариш комбинатида кўп йиллар давомида бирга ишлашган ва опа-сингилдек бўлиб кетишган. Аёлнинг аввал турмуш ўртоғи вафот этади, орадан йиллар ўтиб унинг ўзи ҳам оғир хасталикка чалинади. Вафотидан олдин Ибодат опага болаларини ташлаб қўймасликни васият қилади. Аммо ўша пайтда ҳужжатлар билан боғлиқ турли муаммолар туфайли бунинг имкони бўлмайди ва улар Меҳрибонлик уйига жойлаштирилади. Энди бу кунлар ортда қолди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    «Ўзимнинг тўрт нафар фарзандим бор. Ўғилларни уйлаганмиз, қизларни чиқарганмиз, набиралар қуршовидамиз. Худога шукр, оиламиз ўзига тўқ, нолийдиган жойимиз йўқ. Тўнғич ўғлимиз катта уста, алоҳида ҳовли-жой қилиб чиқиб кетган, биз билан қолган кичиги новвойхонани юритади. Уйда мол-қўй, товуқ, экин-тикинларимиз бор. Ўзимнинг тутинган синглимни норасидаларини бағримга олаётганимдан хурсандман. Уларни парваришлаш, таълим-тарбиясини зиммамизга оламиз. Бунга яқиндан кўмак бераётган Миллий гвардия вакилларига раҳмат», — дейди Ибодат опа.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Собиқ тарбияланувчиларнинг янги уйлари яқинида отамерос ҳовлилари ҳам бор экан. Улар ота-оналари оламдан ўтгунига қадар шу ерда яшашган. Ҳовли ҳозирги кунда қаровсиз ҳолга келган: яшаб турган уйлари нураган, қурилишига қўл урилганлари эса чала қолиб кетган. Эски уйларни таъмирлаш, янгиларини эса охирига етказишни «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди зиммасига олди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    «Насиб, эрта-индиндан бу хонадонга усталар тушади. Мақсадимиз узоғи икки-уч ой ичида бу ҳовлини шинам ҳолга келтириш. Қишга қолмай болалар бу ерга кўчиб келишлари ва янги оилалари билан шу ерда яшашлари мумкин. Шунингдек, уларнинг таълим олиш билан боғлиқ харажатларини ҳам кўтаришга тайёрмиз», — дейди фонд бошқарув кенгаши аъзоси Абдулаҳад Аҳмаджонов.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Оилавий меҳрибонлик уйига келган болаларнинг бир олам ниятлари бор. Уларнинг каттаси — Мадина Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга кирмоқчи, шифокор бўлиш ниятида. Дилдора эса ўзини Миллий гвардия сафида кўрмоқда. Кенжатой Исломжон эса спорт, хусусан, футболнинг ашаддий мухлиси. Келгусида кумири — Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Марсело каби забардаст футболчи бўлиб, Наманган довруғини дунёга таратмоқчи. Болаларнинг беғубор орзулар, албатта, ушалишини тилаб, улар билан хайрлашдик.

    Мавзуга доир:

    • Мирзиёев «барча шароитларини муҳайё қилиш» бўйича топшириқ берган Намангандаги болалар уйи таъмирдан чиқди. Президент муассасага Nexia совға қилди
    • Президент Намангандаги Меҳрибонлик уйига ташрифи чоғида бағрига босган қизалоқ оиласига қайтди (видео)

    12.09.2021, 07:33   Изоҳ (0)   37769
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида алиментдан қарзи бор эркак томонидан пичоқланган аёлнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

    12.09.2021, 00:21

    Аквариумдаги тўй, музликлар эриб кетаётганидан афсусланган айиқ, биноларни забт этаётган француз ўргимчак одами. Ҳафта суратлари

    11.09.2021, 23:54

    Қашқадарёлик паралимпиячиларга Президент совғаси — Gentra автомобиллари топширилди

    11.09.2021, 23:32

    Андижонда хавфли манёврлар қилган Spark ҳайдовчисига баённома тузилиб, автомобили жарима майдончасига қўйилди (видео)

    11.09.2021, 23:11

    Ўзбекистон ОТМларида тютор лавозими жорий этилади

    11.09.2021, 22:30

    Бухорода фуқарони Миллий гвардияга ишга қўйиш эвазига 2000 доллар олган шахслар ушланди

    11.09.2021, 21:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.