Печда тайёрланадоган запеканкани пишириш жуда осон. Зираворлар ва соуслар эса таомга хушбўйлик беради.
Керакли маҳсулотлар:
- гуруч — 70 грамм;
- пиёз — 1 дона;
- ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ;
- қовоқча — 1 дона;
- пишлоқ — 50-70 грамм;
- тухум — 3 дона;
- туз ва зираворлар.
- Гуруч озгина тузланган сувда пишириб олинади ва совутишга қўйилади.
- Пиёзни майда тўғраб, қиздирилган ёғда ўрта оловда 3-5 дақиқа давомида қовурилади.
- Қовоқча ҳам узунчоқ ёки майда тўғралади. Пишлоқ қирғичдан ўтказилади.
- Қовоқча гуруч, тухум, пиёз, туз ва мурч билан аралаштирилади. Пишлоқнинг тахминан 2/3 қисми қўшилади.
- Аралашма ёғланган қолипга солинади. Пишлоқнинг қолган қисми устига сепилади.
- Тахминан 30-35 дақиқа давомида 180 даража печда пиширилади.
Изоҳ (0)