• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ким муваққат президент бўлиши ҳақида ҳеч ким ҳеч нарсани билмасди». Расул Кушербаев — президентлик масаласи кўрилган беш йил аввалги тарихий мажлис ҳақида

    Ўзбекистон тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири — Шавкат Мирзиёев мамлакат президенти вазифасини бажаришга киришганига 8 сентябрь куни беш йил тўлди. Кўпчилик ушбу жараён ҳақида «Ўзбекистон» телеканалининг салкам икки соатлик репортажи орқали яхши таниш. Аммо ушбу тарихий жараёнда бевосита иштирок этган, воқеалар марказида бўлган кишиларнинг хотиралари алоҳида эътиборга молик.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев «Дарё» мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон парламенти палаталарининг 2016 йил 8 сентябрдаги тарихий қўшма мажлиси қандай кечгани ҳақида сўзлаб берди.

    Расул Кушербаев.

    Расул Кушербаев.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Қўшма мажлисгача

    Ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида биз — депутатлар жойларга халқ билан учрашувларга чиқамиз. 2016 йили ҳудудларга чиқишимиз бироз чўзилди. Тўғриси, ўша йил августи охирида нималар бўлаётганини биз ҳам аниқ билмаганмиз.

    28 август куни ЎзАда Ислом Каримов бетоблиги, шифохонада даволанаётгани ҳақида қисқа ахборот эълон қилинган. Унгача ҳам турли гап-сўзлар тарқалган, аммо ишончли, аниқ бир расмий ахборот берилмаган эди. Мен ЎзАда чиққан ўша ахборотга ишонганман. Президентнинг аҳволи оғирлиги ҳақида ўқигач, биз депутатларни ҳам Тошкентга чақириб, фавқулодда йиғилиш ўтказиб, нималар бўлаётганини бизга ҳам тушунтиришса керак, деб ўйлаганман. Лекин бундай бўлмаган.

    Президентнинг дафн маросими ўтказилгач, менда: «Давлатни ким бошқаради, энди нима бўлади?», деган саволлар туғилган. Ўша пайт ҳаммада турли тахминлар бор эди, аммо бир аниқ маълумотга эга эмасдик. Ким муваққат президент бўлиши ҳақида ҳеч ким ҳеч нарсани билмасди — президентлик лавозимини ким эгаллайди, деган савол ҳаммани қизиқтирар, Сенат раиси ўз зиммасига оладими ёки бошқача ўзгариш бўладими, деган масала ҳаммани ўйлантирарди.

    Қўшма мажлисда

    8 сентябрь куни Олий Мажлисда сенаторлар билан бирга қўшма мажлис бўлишини айтиб, чақиришди. Одатда давлат раҳбари келадиган йиғилишларда текширув қаттиқ бўларди, аммо бу сафар тез ўтдик. Залга кириб боргунимча ҳеч нарсани билмаганман, ичкарида қандай жараён бўлишидан бехабар эдим. Ялпи мажлис кун тартиби ҳақида ҳам менда ҳеч қандай маълумот бўлмаган. Баъзан муҳим ҳужжатларни қабул қилиш ёки катта тадбирлар олдидан фракция йиғилишларида раҳбарлар «шу масалага бундай ёндашилса яхши бўларди» деб маслаҳат соларди, аммо бу мажлис олдидан ҳеч нарса дейилмаганди.

    Расул Кушербаев Олий Мажлис палаталарининг 2016 йил 8 сентябрь куни бўлиб ўтган қўшма мажлисида.

    Расул Кушербаев Олий Мажлис палаталарининг 2016 йил 8 сентябрь куни бўлиб ўтган қўшма мажлисида.
    Кадр: «Ўзбекистон» телеканали

    Қўшма мажлис бошланганидан кейин ҳам бизда мавҳумлик бор эди, нима бўлиши ҳақида аниқ тасаввуримиз йўқ эди. Залдагиларнинг бир қисми Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев қонундан келиб чиқиб, ваколатни ўз зиммасига олади, деб ўйлаётганди. Ниғматилла Йўлдошевни биз юрист сифатида билардик, лекин ижро масаласи қандай бўлади, деган савол бор эди. Иккинчи вариант — ўша вақтда бош вазир лавозимида ишлаган Шавкат Мирзиёев эди. Учинчи вариант сифатида, тўғриси, бош вазир ўринбосарлари тахмин қилинганди.

    Мажлис бошлангач, Сенат раиси нутқ сўзлади ва: «Бу вазифани бажариш менга оғирлик қилади, мен хоҳламайман», деган маънода гапирди. Унинг маърузаси якунига етиб боряпти, биз эса: «Энди ким вақтинча президент бўлади?», деб ўйланиб ўтирибмиз. Ҳар хил вариантлар кела бошлади, ўзаро пичирлашиб: «Ким бўларкан, кимни тавсия қиларкан?» деб гаплашдик ҳам. Шунда Сенат раиси ҳам, бошқа сўзга чиққанлар ҳам бош вазир Шавкат Мирзиёев номзодини вақтинча президентликка тавсия қилди.

    Ўнлаб тавсиялардан сўнг, депутатларда ҳам Шавкат Мирзиёев номзодига нисбатан тасаввур шаклланган. Ўшанда бу кишининг таржимаи ҳоли ҳақида батафсил маълумотга эга бўлгандик. Дарвоқе, сўзга чиқувчилар орасида «битта одам» — ўша вақтдаги молия вазири Рустам Азимов ҳам бўлармикин деган масалани бир-икки депутатлар пичирлашиб муҳокама қилганмиз. Ҳар ҳолда, у бош вазирдан кейин бутун мамлакатнинг молиясини бошқариб турган, ҳукуматда катта обрўга эга шахс эди. Сўзга чиқармикин, кимнинг номзодини қўллайди, деган фикр бўлган. У ҳам Шавкат Мирзиёевнинг номзодини қўллаган. Яқиндан биларкан, қилган ишлари ҳақида гапириб берган.

    Рустам Азимов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларини Ўзбекистон президенти вазифа ва ваколатларини Шавкат Мирзиёевга юклаш тўғрисидаги таклифни маъқуллаб овоз беришга чақирмоқда. 2016 йил, 8 сентябрь.

    Рустам Азимов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларини Ўзбекистон президенти вазифа ва ваколатларини Шавкат Мирзиёевга юклаш тўғрисидаги таклифни маъқуллаб овоз беришга чақирмоқда. 2016 йил, 8 сентябрь.
    Кадр: «Ўзбекистон» телеканали

    Шавкат Миромоновичнинг номи у киши биринчи президент даврида — бош вазир лавозимида ишлаб юрганида ҳам халққа маълум эди. Кўп ишлар, фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш у кишига юклатилишини билардик. Шу боис Шавкат Мирзиёевнинг номзоди тавсия этилганида, бу мен учун фавқулодда янгилик бўлмаган, хурсанд бўлганман. «Бу одам биринчи президентнинг ёнида юриб, у бошлаган шунча ишларнинг ижросини назорат қилган, иссиқ-совуқни билади, ҳозирги вазиятда тавсия этилаётган тўғри номзод», деган фикрда бўлганман.

    Онам учун Шавкат Мирзиёев билан учрашмоқчи бўлганман...

    Шавкат Миромонович билан бош вазирлик даврларида кўришмаганман. 2015 йилги президент сайловига тайёргарлик жараёнида ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши аъзоси сифатида келиб-кетганларида сўрашганмиз холос — у киши одатда ҳамма билан сўрашиб чиқардилар. Аммо ҳеч қандай мулоқот бўлмаган. Ўшанда, депутатликка биринчи марта сайланган вақтим, у киши билан кўришмоқчи бўлганман, буни жуда хоҳлаганман — онам оғир касалликка йўлиқиб, касаллик сабабини тополмай қолгандик.

    Адашмасам, шифокорлар ярим йил ташхис қўёлмаган. Кирмаган эшигим қолмаган, ҳам молиявий, ҳам бошқа тарафдан қийналганман. Охири ўзимизнинг раҳбариятга кириб, бош вазирнинг ёнига бориб, ёрдам сўрайман, депутатман, лекин кучим етмаяпти, на касалликларини тополяпман, на даволанишларига имконим етяпти, менга ёрдам беринг, йўл кўрсатинг, деган маънода кириб бораман деб айтганман. Одам шундай пайтларда ҳар нарсага тайёр бўлиб қоларкан.

    Қийналган, оғир вазиятда қолган одам агар у кишининг олдигача етиб боролса, шунчаки ташлаб қўймаслиги ҳақида ҳам эшитгандим. Шунинг учун бораман деб, умид билан ҳаракат қилганман. Лекин боролмаганман, қайтаришган — у давр шунақа эди, бундай хатти-ҳаракатлар салбий қабул қилинарди. Очиғини айтганда, у вақтда депутатлар учун жуда кўп эшиклар ёпиқ эди, ҳатто вазирларга қўнғироқ қилишга ҳам чўчирдик. Шундай қилсангиз, эртасига алоҳида хоналарга чақирилардингиз.

    Расул Кушербаев.

    Расул Кушербаев.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Онам қандай касалликка чалинганликлари аниқланганидан кейин ҳам яна олдиларига кирмоқчи бўлганман. Онамнинг умрларини узайтиришга ҳаракат қилганман, аммо охиригача дориларини топиб бера олмадим. Ўшанда қўрқмай олдиларига кирсам бўларкан, деган армон қолди. Шундай касалликлар борки, дори-дармонини олишга оддий одамнинг имконияти етмайди. Жуда қиммат, йиллар давомида ичиб юриш керак. Манаман деганни ҳам букиб қўяди.

    Қўлдан келганча ҳаракат қилганмиз, ҳукумат аъзолари, бошқалар ҳам имкон доирасида ёрдам қилишга интилган. Лекин қонуний томонлари тўғри келмай қолиб, «мана шунақа экан» деб, «тўғри тушунтириб» юборишган. Охири дори тополмай қолдик, онам ўтиб кетдилар... Ўшанда Шавкат Мирзиёев билан учрашувга хоҳиш бўлган, аммо насиб қилмаган экан. Аммо, бир нарсага ишончим комилки, учрашиш насиб қилганида эди, нимадир бўлган бўлиши мумкин эди.

    Шавкат Мирзиёев ҳақиқатан ҳам одамларни безовта қилган масалаларни кўтаряптилар. Гемотология, яъни қон ва суяк саратони касалликларини даволаш ва олдини олиш бўйича қилган ишлари ҳам айнан мен учун муҳим. Гемотологик касалликларга тааллуқли алоҳида қарор қабул қилинди. Масалан, бу нарса менинг орзум эди. Сабаби — онам ҳам шу касаллик билан оламдан ўтдилар.

    Касалхонадаги бюрократия ва шароитни кўрсангиз, йиғлаб юборардингиз. Шундай касалликлар диагностикасини, касалхоналарини яхшилайлик, давлат дори-дармон харажатининг бир қисмини зиммасига олсин, деган таклифларим бор эди. Президент ҳам шу ташаббус билан чиқди — шунақа жойларида жуда хурсанд бўлиб кетаман. Касалхонага борганлари ҳақидаги репортажларни йиғлаб кўрдим. Ўша касалхоналарга икки-уч йил қатнаганман. Эҳ дедим, қани эди шу имкониятлар икки-уч йил аввал... Майли, шундай бўлса ҳам, бу ишлар бирин-кетин амалга ошяпти.

    Қолган эҳтимолий номзодлар ҳақида кўп нарса билмасдим, аммо Шавкат Миромонович ҳақида, унинг ўзини кам кўрсак-да, қилган ишлари ҳақида кўп эшитардик. У вилоят ҳокими бўлиб ишлаганида қишлоқ жойларда оддий этик кийиб, халқ ичида юрганини ҳам, бош вазирлик даврида ҳам пастга тушиб, аҳоли орасида бўлганини ҳам эшитганман. Вилоятларда юрганимизда «бош вазир чекка ҳудудларга келибди, далага кирибди», деган гапларни эшитардим. Қуйи Чирчиқ туманидаги коллежларнинг биридаги учрашувда ўқувчиларга яхшиликлар қилиб кетганини кўрганман.

    Депутат Расул Кушербаев президент Шавкат Мирзиёевдан унга бағишланган мақтовларни эшитаётган вақти. Давлат раҳбари ўшанда Кушербаев ҳақида илиқ фикрлар билдириб: «Сен ҳаммага ҳам ёқмайсан, лекин менга ёқасан», деганди. 2020 йил, 20 январь.

    Депутат Расул Кушербаев президент Шавкат Мирзиёевдан унга бағишланган мақтовларни эшитаётган вақти. Давлат раҳбари ўшанда Кушербаев ҳақида илиқ фикрлар билдириб: «Сен ҳаммага ҳам ёқмайсан, лекин менга ёқасан», деганди. 2020 йил, 20 январь.
    Кадр: «Ўзбекистон 24» телеканали

    Керак бўлса, галстукни ҳам ечиб, оддий этикда далама-дала, одамлар орасида юрган инсон бизга яқин туюлган. Одамлар халқ ичида юрадиган кишини раҳбар сифатида кўришни хоҳлайди. Ўзим ҳам қишлоқдан чиққанман, шу боис мен ҳам раҳбар одам халқ ичида бўлиши, аҳолига яқин юриши, одамлар дардини тушуниши керак, деб тасаввур қиламан. Хуллас, қўшма мажлисда Шавкат Мирзиёевнинг номзодини сенатор ва депутатлар овоз бериб, қўллаб-қувватлаган. Адашмасам, қарши овоз бўлмаганди.

    Қўшма мажлисда иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг бари, жумладан, Расул Кушербаев ҳам Ўзбекистон президентининг вазифа ва ваколатларини вақтинча бош вазир Шавкат Мирзиёевга юклаш тўғрисидаги таклифни маъқуллаб овоз берган. 2016 йил, 8 сентябрь.

    Қўшма мажлисда иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг бари, жумладан, Расул Кушербаев ҳам Ўзбекистон президентининг вазифа ва ваколатларини вақтинча бош вазир Шавкат Мирзиёевга юклаш тўғрисидаги таклифни маъқуллаб овоз берган. 2016 йил, 8 сентябрь.
    Кадр: «Ўзбекистон» телеканали

    Қўшма мажлисдан сўнг

    Қўшма мажлис ўтди. Ҳаммамиз билдикки, давлат бошсиз қолиб кетмади. Бунгача бўлаётган ҳар хил тахминлар, чалғитувчи ахборотлар тақа-тақ тўхтади. Ҳамма ўз ишида давом эта бошлади. Ҳиссиётлар ҳаммада ҳар хил бўлгандир эҳтимол, шахсан мен шу киши президент вазифасини бажаришга киришганидан хурсанд бўлдим. Президент этиб сайланса ҳам керак, сайлансин, деган фикр пайдо бўлди. Бу пахта қўйиш эмас. Ўша шароитда, тўғрисини айтганда, бу кишидан ортиғини биз билмасдик, кўрмасдик ҳам. Бошқа номзод биз учун устингиздан муздек сув қуйгандек таъсир қилган бўларди.

    Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон президентининг вазифа ва ваколатлари ҳам вақтинча юклатилганидан сўнг. 2016 йил, 8 сентябрь.

    Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон президентининг вазифа ва ваколатлари ҳам вақтинча юклатилганидан сўнг. 2016 йил, 8 сентябрь.
    Кадр: «Ўзбекистон» телеканали

    Йиғилиш якунига етгач, Шавкат Мирзиёев минбардан тушиб, миннатдорчилик билдириб, пастки қаторларда ўтирган кўпчилик билан бирма-бир сўрашиб чиқиб, улар билан бир-икки оғиз гаплашди — у кишида шундай хусусият бор экан. Илгарилари биз бунақасини кўрмагандик — Ислом Каримов даврида у киши минбардан тушиб, ҳар доим ҳам депутатлар сўрашмасди-ку. Мабодо давлат раҳбари ким биландир сўрашиши, гаплашиши керак бўлса, ҳаммаси олдиндан маълум бўларди. Кутилмаганда шундай бўлиб кетди, балки ўша пайт бу шундай яқин мулоқотларнинг бошланиши бўлгандир.

    Йиғилишдан чиқиб, хонага кириб биринчи кўрганим — Ислом Каримовнинг девордаги портрети эди. Бу киши ўтиб кетди, бошқа бошқарув келяпти, қандай ўзгаришлар бўларкан, деб ўйлаганман. Ўша куни хаёлимга келган биринчи масала — парламент ишида ўзгариш бўлармикин? Парламент давлат бошқарувида четга суриб қўйиладиган ёки ҳукумат қилаётган ишларни тарғиб қиладиган, «э, шу тўғри иш бўлди, қойил сизга, биз билмагандик» деб гапириб ўтирадиган жой эмас, у локомотив бўлиши, камчиликларни кўрсатиб, йўналишларни тўғрилаб туриши керак, деб ўйлайман.

    Дунё ўткинчи, шахсларни идеаллаштириш керак эмас. Идеаллик инсонга эмас, Аллоҳга хос. Ҳаммада камчилик бўлади. Идеал шахс яратишга интилиш чалғитишга киради. Тил ҳақида мақола ёзаётган одам ҳам, қишлоқ хўжалиги бўйича ёзаётган одам ҳам президентнинг жумласини ишлатиб ёзарди. Ёки физика ҳақида фикрлаётган одам ҳам президентдан жумла оламан деб ўйларди.

    Расул Кушербаев.

    Расул Кушербаев.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Бу жуда ёмон, нотўғри қараш эди-да, тушуняпсизми? Яъни, бир одам ҳамма соҳанинг идеал соҳиби бўлмайди-ку, тўғрими? Бу энг катта хато. Фақат биз, одамлар уларга хато баҳо беришга шошилишимиз керак эмас. Камчилик ҳам, ютуқ ҳам бўлиши мумкин. Бор вақтда камчиликни ҳам айтавериш керак. Буни кейинчалик, вақт ўтгач тушунишни бошладик. Шу фикрларни ўша пайт айтишнинг ўзи қўрқинчли бўлгандир.

    2 сентябрь (ўлим) ҳам, 8 сентябрь (бўшаган ўриннинг совимаслиги) ҳам ҳамманинг бошида бор. Бунга шубҳа қилиш керак эмас. Биздан фақат қилган ишларимизгина қолади. Токи дунёда туғилиш, ўлим бор экан, бундай сентябрлар такрорланаверади.

    08.09.2021, 21:34   Изоҳ (0)   93575
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклади

    08.09.2021, 21:21

    Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳоким ўринбосарлари учун Malibu ва Tracker сотиб олинганига изоҳ берди

    08.09.2021, 21:10

    Ўзбекистон ўз сув захираларининг 169 фоизидан фойдаланаётгани маълум бўлди

    08.09.2021, 20:35

    Тошкентдаги ЎзМУ ва техника университети жойлашган кўчанинг ёпиб қўйилгани юзасидан изоҳ берилди

    08.09.2021, 20:12

    «Толибон» Ўзбекистоннинг Кобулдаги янги ҳукумат билан алоқа ўрнатишга тайёрлигини эътироф этди

    08.09.2021, 19:46

    Қашқадарё ҳокимлиги масъули Қарши шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлади

    08.09.2021, 19:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.