Юлдузлар қизил йўлакларда юриб, Венеция каналларида сайр қилаётган бир пайтда Голливуд актёри Жейк Жилленхол мароқли ҳордиқ чиқармоқда. Актёр кинофестивалга етиб келган, бироқ ҳозирча у шаҳарни кўздан кечирмоқда, деб хабар беради «Film.ru».
Жилленхол «Ўргимчак одам»даги қаҳрамони вайрон қилган шаҳарни тадқиқ этишга қарор қилган. Ва актёр Венецияни айланиш вақтида кўчалар бўйлаб шунчаки сайр қилиб юрган Мистерионинг клонига дуч келган. Албатта, у биргаликда суратга тушишдан ўзини тийиб тура олмаган.
Бундан ташқари, артист ресторанларнинг бирида ҳамкасби Рами Малек билан кўриниш берган. Афтидан, актёрларга Италия ошхонаси таомлари ёққан ва улар бош ошпаз ҳамда унинг жамоаси билан биргаликда суратга тушган.
https://www.instagram.com/p/CTSPMvbn3fB/
Эслатиб ўтамиз, Венециядаги фестивалда Жейкнинг синглиси Мегги Жилленхолнинг дебют режиссёрлик иши ҳам намойиш этилиши керак.
Маълумот учун, Жилленхол ижросидаги «Ўргимчак одам: уйдан узоқда» фильми Хитойда бир кунда 71 миллион доллар касса йиғишга муваффақ бўлганди.
Изоҳ (0)