Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида талаб юқори бўлган дориларни ноқонуний сотган тадбиркор қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Тадбиркор 264 қути «Фавилок», «Фавиправир» 200 мг дори воситасининг ҳар бир қутисини 450 минг сўмдан ҳисоблаб, 118,8 миллион сўмга сотган вақтда ушланган.
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу моддага асосан, айбланувчига уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.
Шунингдек, август ойида Тошкентда «Ремдесивир» ва «Клексан» дориларини ноқонуний сотган фуқаролар қўлга олинган. Жиззахда «Ремдесивир» дорисини 26 миллион сўмга сотишга уринган талаба ушланган.
Аввалроқ Тошкент ва Қашқадарёда пандемия шароитида талаб юқори бўлган бошқа дориларни сотган шахслар қо‘лга олинган.
Изоҳ (0)