Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг марҳум ҳокими Рашид Муҳаммадиевнинг талаба бўлган ўғлининг контракт пули тўлаб бериладиган бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Қамаши туманидаги 61-мактабнинг 2020/2021-ўқув йили битирувчиси Асадбек Ўрақов Халқаро даражадаги (IELTS) имтиҳонидан 7 баллни қўлга киритиб, Ўзбекистондаги 13 та халқаро университетларнинг талабаси бўлган. Хусусан:
- Cambridge International University;
- Webster American University;
- Tashkent international of education;
- ТМC Singapore University;
- Akfa University;
- Теаm American University,
- Management аnd Development International Singapore University;
- Sharda Indian University;
- Nеw Uzbekistan University;
- British Management university;
- Westminster International University in Tashkent;
- Аmity Tashkent university.
Вилоят ҳокимлиги иқтидорли талабага Cambridge International University’да таҳсил олиши учун вилоят ҳокими қарори билан 25 миллион сўм ажратилган.
Изоҳ (0)