Ижтимоий тармоқларда Чирчиқдаги собиқ «Чирчикстрой» меҳмонхонаси биноси бузилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабарлар юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур объектни бузиш ёки қайта қуриш юзасидан ҳозирги кунга қадар ҳеч қандай расмий ҳужжат қабул қилинмаган.
Президентнинг 2021 йил 29 апрелдаги «Боксни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, Чирчиқ шаҳар, «Заковат» кўчаси, 2- уйда жойлашган, собиқ Саноат-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биноси, шунингдек, спорт иншооти ва ёнидаги спорт майдони Бокс федерацияси томонидан инвестиция мажбурияти асосида сотиб олишга розилик берилган.
«Ушбу ҳудудда замонавий бокс мактабига асос солинади ҳамда бу ерда келгусида профессионал боксчиларни тарбиялаш кўзда тутилмоқда», – дейилади хабарда.
Мавзуга доир:
- Автомобиль монополиясига аталган Тошкентдаги стрит-арт тўлиқ ўчирилди. Пойтахт ҳокимлиги ва «Ўзавтосаноат» бу ишга алоқаси йўқлигини маълум қилди
- Чилонзор тумани ҳокимлиги ходимлари учун қарийб 1 млрд сўмлик ошхона қуриш таклиф қилинди
- Тошкентда Президент ташрифи арафасида қурилган янги болалар майдончаси бузилаётгани тўғрисида тарқалган хабарлар рад этилди
Изоҳ (0)