• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эрон президенти янги ҳукуматнинг биринчи аёл аъзосини тайинлади

    Эроннинг янги президенти Иброҳим Раисий ҳукуматнинг биринчи аёл аъзосини тайинлади: академик Энсие Хазалий аёллар ва оила ишлари бўйича вице-президент лавозимини эгаллади, деб хабар беради АNews.

    Энсие Хазалий

    Энсие Хазалий
    Фото: АNews

    Хазалий руҳоний Абулқосим Хазалийнинг қизи бўлиб, Теҳрондаги Алзаҳро хотин-қизлар университетида декан бўлиб ишлаган, яна бир қанча университетларда маърузачилик қилган. Шунингдек, у ислом дини билан боғлиқ бир қатор китоблар муаллифи ҳамдир. Бундан ташқари, араб тили ва адабиёти йўналишида докторлик даражасига эга.

    Аёллар ва оила ишлари бўйича вице-президент лавозими 2013 йилда таъсис этилган, унгача аёллар масалалари бўйича вазирлик, идора ва марказлар бирин-кетин фаолият юритиб келган, уларга ҳам аёллар раҳбарлик қилган.

    Қайд этилишича, Эронда аёллар эркаклар билан тенг ҳуқуқларга эга эмас. Сўнгги йилларда бир қанча қонунлар аёллар фойдасига қайта кўриб чиқилганига қарамай, улар ажрашув, фарзандларга васийлик ва мерос каби ҳуқуқий масалаларда ҳалигача дискриминацияга учрайди. 1979 йилги Ислом инқилобидан кейин уларга рўмол ўраш ва ёпиқ кийиниш талаби қўйилган бўлса-да, кўплаб аёллар — айниқса, шаҳарларда — бунга риоя қилмайди.

    Эрон президентининг ўндан ортиқ вице-президентлари бўлиб, улар биринчи вице-президент ва Атом энергияси ташкилоти раҳбарини ҳам ўз ичига олади. Вице-президентлар вазирлардан фарқли ўлароқ, парламент томонидан тасдиқланиши шарт эмас.

    Иброҳим Раисийнинг ўзи Эрон президенти лавозимига 5 август куни расман киришганди.

    Эронда президент сайловлари июнь ойида бўлиб ўтди. Эрон Олий суди раиси Иброҳим Раисий 17,9 миллион киши (сайловчиларнинг 62 фоизи)нинг овозини қўлга киритиб, мамлакат президенти этиб сайланди.

    Июль охирида Эронда ичимлик суви етишмаслиги туфайли норозилик намойишлари бўлиб ўтганди. Хузистон вилоятидаги норозилик намойишлари туфайли амалдаги президент Ҳасан Руҳоний даврининг сўнгги ҳафталари оғир кечди. Сайланган президент Иброҳим Раисий инаугурациясини кутмасдан мамлакатда тартибни тиклашга киришди.

    Мавзуга доир: 

    • Эроннинг янги президенти мамлакатдаги коррупция ва қашшоқликка қарши курашишга ваъда берди
    • Эроннинг янги президенти — АҚШ санкцияларига учраган диндор консерватор. У 1988 йилда режимнинг минглаб душманларини қатл қилганликда айбланиб келмоқда

    04.09.2021, 18:34   Изоҳ (0)   17499
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байден 11 сентябрь терактларига оид махфий ҳужжатларни эълон қилишни буюрди

    04.09.2021, 17:14

    NBC: АҚШга эвакуация қилинган 100 га яқин афғонистонликнинг террорчилар билан алоқаси бўлиши мумкин

    04.09.2021, 14:32

    Фотогалерея: «Толибон» Кобул аэропортида қолдирилган ҳарбий техникаларни ўзлаштирмоқда

    04.09.2021, 10:54

    Озиб кетган Ким Чен Иннинг видеотасвирлари унинг соғлиғи ҳақида янги муҳокамаларга сабаб бўлди (фото ва видео)

    04.09.2021, 10:10

    «Толибон» Хитойни Афғонистоннинг асосий ҳамкори деб атади

    04.09.2021, 08:21

    Туркия «Спутник V» ишлаб чиқаришни бошлайди, коронавирусга чалинганларда энг кўп тарқалган симптом қанақа? Коронахабарлар

    03.09.2021, 18:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.