• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Мусулмон оламининг «Иккинчи жиҳоди». Енгилмас мўғулларнинг Айн-Жолутда тор-мор этилиши

    1258 йилда халифалик пойтахтини эгаллаб, Аббосийлар сулоласига ҳукмронлигига якун ясаган Ҳулоку бошлиқ мўғуллар қўшини Суриянинг бошқа мусулмон шаҳарларини эгаллаб, охирги йирик ислом давлати, Мисрда жойлашган Мамлуклар султонлиги томон юради. «Дарё» мўғулларнинг «денгиздан денгизгача» империя қуриш орзусини чиппакка чиқарган Айн-Жолут муҳорабаси ҳақида ҳикоя қилади.

    Денгиздан денгизга (океандан океанга) қадар чўзилган империя

    1253 йил Буюк хон Мунке бошчилигида Қорақурумда ўтказилган мўғулларнинг катта қурултойида Эрондаги Исмоилийлар ва Аббосийларга қарши юриш бошлаш масаласи ҳал қилинади. Ушбу юришга қўмондон этиб Буюк хон Мунке иниси Ҳулокуни тайинлайди.

    Бу пайтда Кўҳистонда аллақачон Китбуқа бошчилигида мўғул қўшини жойлашган эди. 1256 йили Амударёдан ўта бошлаган мўғул қўшини кейинги бир йил давомида Эрондаги исмоилий (ассасин)ларнинг деярли барча қалъаларини эгаллади. 1258 йилда эса Бағдод эгалланиб, Аббосийлар сулоласига хотима берилади. Тез орада Ҳалаб ва Дамашқ забт этилиб, Айюбийлар сулоласи ҳам амалда тугатилади.

    Мўғулларнинг эндиги нишони Мисрда жойлашган Мамлуклар давлати (асосан, Кавказорти ва Ўрта Осиёдан қул қилиб олиб келинган туркийлар тузган давлат) қаратилади. Агарда Мамлуклар давлати тор-мор этилиб, Қоҳира эгалланса, чегаралар Мисрдан ғарбда жойлашган, Тинч океанга қадар чўзилган Алмоҳадлар халифалиги билан кесишарди. Лас-Навас-де-Толос жангида қақшатқич мағлубиятга учраган ушбу мусулмон давлати мўғуллар босқинига қаршилик кўрсатиши қийин бўлиб, Ҳулоку мўғулларнинг денгиздан денгизга (аслида океандан океанга, Тинч океанидан Атлантика океанига) қадар ястанган улкан империясини барпо этиши мумкин эди.

    Мамлук ва мўғул қўшинларининг Айн-Жолутда тўқнашиши

    Мамлук ва мўғул қўшинларининг Айн-Жолутда тўқнашиши
    Фото: Wikipedia

    Аммо 1259 йилда Буюк хон Мункенинг вафотидан хабар топган Ҳулоку, бўлажак тахт учун курашларни сезган ҳолда Китбуқани Дамашқда қолдириб, ўзи қўшиннинг катта қисми билан Эронга қайтади. Ҳулоку Китбуқага фаол жанговар ҳаракатлардан тийилиш ва керакли мудофаа билан чегараланишни буюради.

    Ҳулокунинг катта қўшин билан ортга қайтганини эшитган мамлуклар султони Қутуз (туркий-қипчоқ уруғидан) вазиятдан унумли фойдаланишга қарор қилади ва мўғулларга қарши юришга отланади.

    Христианларнинг кутилмаган қарори

    Кичик Осиёда бу даврда Левант салибчилари ҳали ўз давлатларини сақлаб турган, шунингдек, собиқ Айюбийларнинг бир неча амирлари ҳам ҳали ҳукмронлик қилаётган эди.

    Бағдод эгаллангандан сўнг мўғуллар минтақадаги мусулмон давлатларини йўқ қилиш учун христианлар билан иттифоқ тузишга ҳаракат қилади. Арманларнинг Киликия князлиги ва грузинлар мўғуллар билан яхши муносабат ўрнатса-да, салибчиларнинг Қуддус қироллиги ва бошқа давлатлари мўғуллар билан иттифоқ тузмайди. Бунга сабаблардан бири Папа Александр IV насронийларга мўғуллар билан иттифоқ тузишни тақиқлаганди. Қолаверса, мўғулларнинг нияти мусулмонларни бутунлай йўқ қилиш эмас, балки янги ерларни эгаллаш эканлигини насроний етакчилари яхши биларди. Шу сабабдан улар ваҳший мўғулларни эмас, эски ва таниш рақиб — Мисрни қўллаб-қувватлашни маъқул кўради.

    Қоҳирадан йўлга чиққан Қутуз қўшини Ғазода мўғул корпусини янчиб, Қуддус қироллигининг Акра шаҳри томон йўл олади. Христианлар мусулмонларга ўз ерларидан ўтишга рухсат беради ҳамда Акрага етиб келган мамлук қўшинини хуш кутиб олиб, озиқ-овқат ва сув билан таъминлайди. Қуддус қироллиги ерларидан ўтган мусулмон қўшинида мўғулларга орқа тарафдан зарба бериш имконияти пайдо бўлади.

    Мамлуклар қўшини

    Мамлуклар қўшини
    Фото: Google Images

    Мамлуклар унинг томон юраётганини эшитган Китбуқа уларни қарши олиш учун шимол томон йўл олади ҳамда отлиқлар учун қулай майдон — Айн-Жолутда уларни кутиб олишга қарор қилади.

    Томонларнинг ҳарбий қудрати

    Айн-Жолут жангида иккала томондан жами 40 минг атрофида аскар қатнашгани айтилади. Ҳулоку қўшиннинг катта қисмини олиб кетгач, Китбуқа қўл остида ўн мингдан йигирма мингга қадар лашкар қолган. Бундан ташқари мўғулларга кўп бўлмаса ҳам Киликия арман князлиги ва грузинлардан ёрдам кучлари келади. Шу билан бирга Айн-Жолутда Айюбийларнинг ал-Ашраф Нисо ва ас-Саид Ҳасан каби амирлари мўғуллар тарафида туриб жангда қатнашади.

    Мамлук кучлари баъзи манбаларда 50 мингдан кўпроқ бўлгани айтилса ҳам, аслида уларнинг мўғуллардан сон жиҳатдан устунлиги унча кўп бўлмаган. Бу жангда мамлукларга Шоҳрузари курдлари, Айюбий амирлар: Ан-Носир Юсуф ва Хама ал-Мансур аскарлари келиб қўшилади. Мўғуллардан фарқли равишда мамлук қўшинининг катта қисми жанговар аскарлардан иборат эмас эди. Аммо мамлуклар мўғуллардан кўра бу ҳудудларни анча яхши биларди.

    Жангнинг бошланиши

    Даҳшатли муҳораба 1260 йилнинг 3 сентябрь куни бошланади. Мамлукларнинг жанг тактикаси бу ҳудудларда кўп вақтини ўтказган саркарда Бейбарс томонидан тузилади. Унга кўра, султон Қутуз бошчилигидаги қўшин Айн-Жолут ёнидаги паст қирларда жойлашиши, Бейбарс қўмондонлигидаги қисм эса Китбуқа қўшини билан очиқ жангга чиқиши, кейин эса чекиниб, мўғулларни Қутуз қўшини пистирмасига олиб келиши керак эди.

    Фото: Livejournal

    Мўғул саркардаси Китбуқа ҳам анча тажрибали қўмондон бўлиб, шахсан Чингизхон билан бирга жангларда қатнашганди. Китбуқа мамлук қўшинлари текисликка етиб келиши билан ҳужум бошлашга буйруқ беради. Мўғул отлиқлари доимгидек отда туриб, камонда ўқ узиб, рақиб сафларини сийраклаштиради. Бироқ туркий Бейбарс бошчилигидаги туркман-қипчоқ суворийлари ҳам мўғуллар билан қаттиқ кураш олиб боради. Айнан мана шу қаттиқ қаршилик Китбуқанинг жанговар онгини хиралаштириб, Бейбарс қўшини ортга чекинган вақтда уларни тақиб қилишга буйруқ берган бўлиши мумкин. Ҳолбуки, Китбуқанинг ўзи мўғул қўшини шу усул билан душманларни мағлуб этган бир неча жангларда қатнашганди.

    Даштда енгилмас мўғулларнинг даштдаги иккинчи мағлубияти

    Чекинаётган Бейбарс қўшинини қуваётган мўғул лашкарига Қутуз бошчилигидаги мамлукларнинг иккинчи қисми паст қирлар ортидан чиқиб, орқа томондан зарба беради ва Бейбарс бўлинмаси ҳам ортга ўгирилиб, қарши ҳужумга ўтади. Натижада саросимага тушган мўғуллар бироз жангдан сўнг жанг майдонини ташлаб қоча бошлайди. Мўғулларнинг катта қисми қувиб етиб ўлдирилади, омон қолганлари эса Эронга ва Киликия князлигига қочади. Китбуқа эса асир олинади, кейинроқ Қутузнинг буйруғи билан қатл этилади.

    Текисликда енгилмас ҳисобланувчи мўғул қўшинини илк бор Жалолиддин Мангуберди Парвон даштида мағлуб этганди. Бироқ Айн-Жолутдаги ғалабадан фарқли ўлароқ, бу жанг умумий уруш натижасини ўзгартирмаган ва мўғуллар юришини тўхтатмаганди. Айн-Жолутдаги ғалаба эса нафақат мўғулларнинг юришини тўхтатиб, сўнгги йирик ислом давлатини истилодан сақлаб қолади, балки улкан империянинг пайдо бўлишига замин яратади.

    Мўғуллар мағлубиятининг асосий сабаби сифатида кўпчилик Ҳулокунинг асосий қўшинни Эронга олиб кетганини кўрсатади. Ҳулокуга унинг разведкаси мамлукларнинг улкан қўшинга эга эмаслигини айтган бўлиши ҳам мумкин, шу сабаб у Китбуқани камроқ қўшин билан қолдирган. Бироқ катта қўшин Ҳулокуга тахт учун курашларда ҳам керак эди. Ва албатта, мамлук қўшини етакчилари тажрибали Қутуз ҳамда Бейбарснинг совуққонлиги, жангни ажойиб бошқарганини ҳам қайд этиб ўтиш жоиз. Шунингдек, бу жангда мамлуклар жангавор тарихда илк бор қўл тўпларидан фойдаланган.

    Султон Бейбарс I

    Султон Бейбарс I
    Фото: People’s

    Кичик Осиёда барқарор статус-кво шаклланиши

    Айн-Жолутдаги ғалабадан илҳомланган мамлуклар юришни давом эттириб, Ҳалаб, Хомс ва Дамашқни эгаллаб, Бағдод томон юради. Бу пайтда уларга Қутузни ўлдириб, ўзини янги Миср ва Сурия султони дея эълон қилган Бейбарс I бошчилик қилаётганди. Фақатгина Фрот дарёси бўйида бўлган жангда Мўғулистондан шошилинч равишда кўчирилган Ҳулоку қўшини мамлукларни мағлуб этиб, уларнинг юришини тўхтатади. Бироқ Олтин Ўрда хони Берка Султон билан Кавказорти учун бошланган кураш сабаб Ҳулоку мамлукларга қарши урушни давом эттирмай, Жўжи улусига қарши юришга жўнаб кетади.

    Шундай қилиб, Кичик Осиёда нисбатан барқарор статус-кво вужудга келади. Мамлукларда ҳам ислом оламини сақлаб қолиб, азалий душманлари: Левант салибчиларига қарши курашни бошлаб, юборишга қулай имконият пайдо бўлади.

    Муҳаммадқодир Собиров тайёрлади

    03.09.2021, 14:29   Изоҳ (0)   57813
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50

    “Реал Мадрид” 5 нафар футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр

    Спорт | 27 июл, 17:46

    Таиланд ва Камбожа ўртасидаги тўқнашувлар Трамп воситачилигига қарамай давом этмоқда

    Дунё | 27 июл, 17:06

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 27 июл, 16:38

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25

    Ислом Махачев навбатдаги жанги санасини эълон қилди

    Спорт | 27 июл, 15:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.